ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари. Давлат тили /

Ўзбекистон Республикасининг 07.07.2023 й. ЎРҚ-853-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 20.06.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 23.06.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.07.2023 й.

N ЎРҚ-853



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 20 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 23 июнда маъқулланган



Бугунги кунда мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги нуфузи тобора ошиб бораётганлигини, айниқса, маданият, спорт ва илм-фан соҳаларида катта ғалабаларга эришилиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи жаҳон узра баланд кўтарилаётганлигини инобатга олиб,

шу муносабат билан фуқароларнинг ўз ватанпарварлик туйғуларини ифода этиш ҳамда Ватанимиз эришаётган ютуқларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат рамзларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан кенг фойдаланишга бўлган талаб ошиб бораётганлигини англаган ҳолда,

шунга кўра, ҳозирги замон воқеликларини, фуқароларнинг таклифлари ва талаб-истакларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан фойдаланиш билан боғлиқ нормаларни янада такомиллаштириш зарурияти юзага келаётганлигини эътиборга олиб,

жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан зарур ҳурматни таъминлаган ҳолда фойдаланилиши ҳолларини кенгайтириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвири билан устки кийим-бошни безатиш ёки Ўзбекистонга тегишлиликни белгилаш учун тушириш имкониятини яратиш мақсадида,

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлинишига йўл қўйилмайдиган аниқ ҳоллар белгиланишини назарда тутиб,

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан кенг фойдаланилишини ҳамда Ватанга нисбатан фахр-ифтихор ва меҳр-муҳаббат туйғулари янада кучайтирилишини таъминлаш мақсадида ушбу Қонун қабул қилинмоқда.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги 407-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 124-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 473-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 9, 589-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модда:

биринчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) доимий равишда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳларининг;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;

судларнинг;

прокуратура органларининг биноларида;

2) доимий равишда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг;

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажлислар залларида;

3) доимий равишда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисларининг;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг;

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг;

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг;

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раисларининг;

вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг;

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари бошлиқларининг хизмат хоналарида";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда, ундан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган объектларда, шунингдек умуммиллий байрамларда, спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, расмий халқаро тадбирларда, тантанали тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарини нишонлашда, жамият ва давлат арбобларининг, ҳарбий хизматчиларнинг дафн маросимларида ҳамда бошқа ҳолларда, шу жумладан ёғоч дастани (байроқ дастасини) ишлатмасдан фойдаланилиши мумкин";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда, ундан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, шунингдек уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланилиши мумкин";


2) 5-1-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида давлат органларининг рамзий белгиларида (байроқ, эмблема - геральдик белги, вимпел ва бошқа рамзлар) ва уларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида, Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг асоси ёки элементи сифатида, шунингдек Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланилиши мумкин";

қуйидаги мазмундаги учинчи - олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида расмий халқаро тадбирларда Ўзбекистон Республикаси вакили бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, шунингдек уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланилиши мумкин.

Ҳарбий ёки бошқа давлат хизматида бўлган шахсларнинг кийим-бошида ва фарқловчи нишонларида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланилиши мумкин.

Халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари учун спорт кийим-бошини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланилиши мумкин";


3) 5-2-модда:

иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматни таъминлаган ҳолда унинг тасвири туширилган белгилардан устки кийим-бошни безатиш ёки Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида фойдаланиш мустасно.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлишга, шу жумладан:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги ўчган ҳолда ва бошқа номаъқул тарзда фойдаланишга;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланишга;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшашга ёки унинг тасвирини туширишга ва ундан қоплама сифатида фойдаланишга, шунингдек уни ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшашга ёки унинг тасвирини туширишга;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан кийим-бош, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, шунингдек буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланишга;

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгиларни пойабзалга, дастрўмолга, кўрпа-тўшакка, ички кийимга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқаришга ёки унинг тасвирини бошқача тарзда туширишга;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-ахлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда ёхуд уларни таҳқирлаш ҳисобланадиган бошқача тарзда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзий белгилари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас";


4) 11-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан бутун (йиртилмаган, тешилмаган), тоза (ифлосланмаган), ранги ўчмаган ҳолда ва маъқул тарзда фойдаланиш учун масъулият ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан давлат органларининг зиммасига юклатилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 8 июль










































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск