ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Саноат, эренгетика ва бошка ишлаб чикариш объектларникуриш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2023 й. ПҚ-215-сон "Сурхондарё вилоятида қуввати 1 500-1 600 мвт бўлган буғ-газ электр станцияси қурилишига оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2023 й.

N ПҚ-215



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ҚУВВАТИ

1 500-1 600 МВТ БЎЛГАН БУҒ-ГАЗ ЭЛЕКТР

СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Сурхондарё вилоятида қурилаётган иссиқлик электр станциясининг қурилишини жадаллаштириш ҳамда аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) "Stone City Energy" компанияси (Нидерландия) (кейинги ўринларда - Инвестор) томонидан "Сурхондарё вилоятида қуввати 1 500-1 600 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - Инвестиция лойиҳаси) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётганлиги;

б) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан "SCE Quvvat" МЧЖ (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси) ташкил этилганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 22 апрелда инвестиция битими (кейинги ўринларда - Инвестиция битими) имзоланганлиги;

г) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 22 апрелда Инвестиция лойиҳаси доирасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда - Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги;

д) Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда Ислом тараққиёт банки (IDB) ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ҳамда бошқа кредиторлар иштирок этиши;

е) кредиторлар талабларига мувофиқ Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

Инвестиция битимига 2023 йил 29 июнда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин;

Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга 2023 йил 8 майда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар маъқуллансин.


3. Белгилансинки, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида:

а) Ислом тараққиёт банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган тегишли Ислом молиялаштириш тузилмалари ва келишувларидан фойдаланилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида Солиқ шартномаси, шунингдек, Ислом тараққиёт банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан шартномалар тузилган бўлиб, улар ушбу Ислом молиялаштириш тузилмалари ва келишувларига нисбатан қўлланилади;

б) қуйидаги Ислом молиялаштириш тузилмалари ва келишувларидан фойдаланилади:

Ислом тараққиёт банки томонидан, шу жумладан бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги асосий келишув, агентлик шартномаси (сотиб олиш мажбурияти), англашув меморандуми, тўловни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаат, ушбу молиялаштириш усулининг бир қисми сифатида талаб қилинадиган тўловлар ва бошқа тегишли шартномалар ва воситаларга нисбатан тузиладиган ҳар қандай трансфер акти (сертификат);

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан "Истисна" харид шартномаси, "форвард" ижара шартномаси, сотиб олиш ва сотиш мажбурияти, хизмат кўрсатиш агентлиги шартномаси (инвестиция агентлиги шартномаси), тўловни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаат, ушбу молиялаштириш усулининг бир қисми сифатида талаб қилинадиган тўловлар ва бошқа тегишли шартномалар ва воситаларга нисбатан тузиладиган ҳар қандай трансфер акти (сертификат).

Бунда молиялаштириш шартномалари сифатида Ислом молиялаштириш тузилмалари ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан қўлланиладиган шартномалар молиявий ижара ҳисобланади;

в) Ислом тараққиёт банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан ажратилаётган маблағлар капитал ҳаракати операцияси сифатида таснифланади ҳамда ташқи савдо операцияларига нисбатан қўлланиладиган рўйхатдан ўтиш талабидан озод этилади.


4. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 5 июлдаги

ПҚ-215-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги "Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300 - 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5001-сон қарорининг 7-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) харид қилиш ва белгиланган тартибда улар орқали қурилиш ишларининг мониторингини олиб бориш".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги "Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5003-сон қарорининг 7-банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) харид қилиш ва белгиланган тартибда улар орқали қурилиш ишларининг мониторингини олиб бориш".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги "Сурхондарё вилоятида қуввати 1500-1600 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси қурилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5193-сон қарорида:


а) 4-банддаги "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигига" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лойиҳа доирасида ижарага бериладиган ер участкаси учун тўлов Лойиҳа компанияси томонидан амалга оширилиб, тўлов қиймати ер солиғи қийматига тенглаштирилсин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-169-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"учувчисиз учиш аппаратларини (дрон) харид қилиш ва белгиланган тартибда улар орқали қурилиш ишларининг мониторингини олиб бориш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 июль






































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск