ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Геодезия ва картография /

Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.07.2023 й. 3445-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг 26.06.2023 й. 44-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 10 июлда 3445-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиёт ва молия вазирининг

2023 йил 26 июндаги

44-сон буйруғига

ИЛОВА



Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга

олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик геодезия ва картография фаолиятига оид ишларни амалга ошириш мақсадида барпо этилган геодезия пунктларига нисбатан татбиқ этилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


астрономик пунктлар - астрономик координаталари (кенглик, узунлик) ва йўналтирувчи йўналиш азимути астрономик кузатувлардан аниқланадиган геодезия пунктлари;


геодезия пунктлари - махсус марказдан, ташқи белгидан ҳамда ташқи чеккаси геодезия пунктининг чегараси бўлган зовур ёки уюм тарзидаги ташқи кўринишдан иборат бўлган, жойда (тупроқда, бинода ёки бошқа сунъий иншоотда) ер сатҳининг нуқталарини маълум координаталар ҳамда баландликлар билан белгилаш учун мўлжалланган мосламалар ва (ёки) қурилмалар;


геодезия пунктларнинг марказлари - жойнинг координаталари, баландликлари ва гравиметрия маълумотларини етказиб берувчи, жойда маҳкамланадиган нуқталарнинг барқарор ҳолатини ва узоқ муддат мобайнида сақланиб қолишини таъминлаш учун хизмат қиладиган воситалар;


геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари - координаталари геодезия тармоғи пунктларига боғланган ҳолда аниқланадиган, давлат геодезия тармоғининг зичлигини янада ошириш мақсадида яратиладиган геодезия пунктлари;


геодезия ва картография фаолияти субъектлари - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Кадастр агентлиги деб юритилади), Мудофаа вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, геодезия ва картография фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган юридик шахслар, геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) сақловчи юридик ва жисмоний шахслар;


Глобал навигация сунъий йўлдош системаси (Global Navigation Satellite System (бундан буён матнда GNSS деб юритилади)) - ер устидаги, сув ва ҳаводаги объектлар ўрнини тез ва аниқ топиш учун мўлжалланган махсус космик ва ер усти техник воситалари, дастурий таъминоти ва технологиялар мажмуаси;


гравиметрия тармоғи пункти - ер юзасида муҳандислик конструкцияси билан мустаҳкамланган, ер сатҳидаги оғирлик кучининг миқдорлари маълум бўлган геодезия пункти;


доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи пунктлари - ўзининг юқори аниқликдаги координатларини ўлчаб топиш хусусиятига эга ҳамда GNSS ўлчов воситаларига тузатишлар юбориб турувчи қурилма ўрнатилган геодезия пунктлари;


йўлдош геодезия тармоғи пунктлари - координаталари маълум бўлган, аниқ лойиҳани бажаришда GNSS маълумотларидан фойдаланган ҳолда узлуксиз ўлчашлар олиб боришга мўлжалланган геодезия пунктлари;


картография-геодезия давлат кадастрининг геоахборот базаси (бундан буён матнда геоахборот базаси деб юритилади) - картография-геодезия давлат кадастри объектлари тўғрисидаги маълумотлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди тўғрисидаги картография-геодезия маълумотлари, бажариладиган геодезия, топография ва картография ишлари тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган ҳамда доимий янгилаб бориладиган ишончли геоахборот тизими;


махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари - геодезик тармоқларнинг ер сиртида маҳкамланган, махсус техник шартлар бўйича (электростанциялар, гидроузеллар, конлар, шахталар, метрополитенлар, туннеллар, бошқа махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик йирик иншоотлар қурилишида) барпо этиладиган геодезия пунктлари;


нивелирлаш пункти (репер) - жойда ишончли маҳкамланган, баландлиги эса ҳисоблаш боши (ноли) деб қабул қилинган бошланғич геодезия пунктига нисбатан аниқланадиган геодезия пункти;


полигонометрия пункти - маълум координаталар тизимида нуқталарнинг ўзаро жойлашув ўрни (координатаси) улар ўртасидаги чизиқлар узунлигини ва горизонтал бурчакларини ўлчаш орқали аниқланадиган геодезия пункти;


триангуляция ва трилатерaция пунктлари - жойда ишончли маҳкамланган муҳандислик конструкцияси кўринишидаги ташқи белгига эга бўлган, координаталари маълум координаталар тизимида учбурчаклар шаклидаги геодезик ўлчовлар асосида аниқланадиган геодезия пунктлари.


3. Геодезия пунктлари геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан геодезия ва картография фаолиятига оид ишларни амалга ошириш мақсадида барпо этилади.

Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ишлари Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фонди (бундан буён матнда Фонд деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


4. Фонд томонидан:

янги барпо этилган геодезия пунктлари рўйхатдан ўтказилади ҳамда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги геодезия пунктларининг реестрига (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) киритилади;

илгари рўйхатдан ўтказилган геодезия пунктлари вақт ўтиши билан уларнинг жойдаги ҳолати (сақланганлиги, кўчирилганлиги, шикаст етказилганлиги, бузилганлиги ёки йўқ қилинганлиги) ҳақидаги маълумотлар асосида Реестрдаги мазкур геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали ҳисобга олинади.


5. Қуйидаги геодезия пунктлари янгидан барпо этилганда рўйхатдан ўтказилиши ёки илгари рўйхатдан ўтказилган бўлса, ҳисобга олиниши лозим:

астрономик пунктлар;

геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари;

гравиметрия тармоғи пунктлари;

доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи пунктлари;

йўлдош геодезия тармоғи пунктлари;

махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари;

нивелирлаш пунктлари (реперлар);

полигонометрия пунктлари;

триангуляция ва трилатерaция пунктлари.


6. Фонд ҳар йили 1 февралга қадар Реестрдаги маълумотлар асосида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ геодезия пунктларининг ҳолати бўйича ҳисоботни Кадастр агентлигига тақдим этади.



2-БОБ. ГЕОДЕЗИЯ ПУНКТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


7. Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


8. Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

геодезия пунктлари координаталари ва баландликларининг нашр этилган каталоглари (рўйхатлари);

геодезия ва картографияга оид ишлар тўғрисидаги техник ҳисоботлар.

Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари янгидан барпо этилган геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш учун геодезия ва картографияга оид ишлар якунлангандан сўнг бир ой муддатда мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни Фондга тақдим этади.


9. Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Фондга келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида геодезия пунктлари Фонд томонидан геоахборот базасида рўйхатдан ўтказилади.

Бунда, геодезия пунктлари геоахборот базасида нуқтали, чизиқли ва юза кўринишидаги тематик қатламлар шаклида ифодаланади ҳамда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шартли белгилар билан тасвирланади.



3-БОБ. ГЕОДЕЗИЯ ПУНКТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


10. Геодезия пунктларини ҳисобга олиш ушбу Низомнинг 5-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


11. Геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан геодезия ва картографияга оид ишларни амалга ошириш жараёнида илгари рўйхатдан ўтказилган геодезия пунктларидан фойдаланилганда, мазкур геодезия пунктларининг жойдаги ҳолати (сақланганлиги, кўчирилганлиги, шикаст етказилганлиги, бузилганлиги ёки йўқ қилинганлиги) ҳақидаги маълумотлар шакллантирилади.


12. Геодезия пунктларини ҳисобга олиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

геодезия ва картографияга оид ишлар тўғрисидаги техник ҳисоботлар;

геодезия пунктларининг сақланганлиги, кўчирилганлиги, шикаст етказилганлиги, бузилганлиги ёки йўқ қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар (материаллар), далолатномалар.

Геодезия ва картография фаолияти субъектлари геодезия ва картографияга оид ишлар якунлангандан сўнг, бир ой муддатда мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни Фондга тақдим этади.


13. Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Фондга келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддатда геодезия пунктлари Реестрдаги мазкур геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали Фонд томонидан геоахборот базасида ҳисобга олинади.

Бунда, Реестрдаги геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш ушбу геодезия пунктларига тааллуқли ўзгартиришлар тарихи сақланган ҳолда амалга оширилади.

Фонд геодезия пунктларининг ҳолати ҳақидаги маълумотлар асосида геоахборот базасига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шартли белгилар орқали тегишли ўзгартиришлар киритади.


14. Геодезия пунктининг ҳолати ўзгармасдан сақланган тақдирда, Реестрга геодезия пунктининг ҳолати сақланганлиги ҳақидаги маълумот, геодезия ва картографияга оид ишларни амалга оширган субъектнинг номи ҳамда мазкур ишлар амалга оширилган вақт (кун, ой, йил), шунингдек ушбу маълумотларни Реестрга киритган масъул ходим тўғрисидаги ахборотлар (Ф.И.О) киритилади.



4-БОБ. ГЕОДЕЗИЯ ПУНКТЛАРИНИ ГЕОАХБОРОТ

БАЗАСИДА ИДЕНТИФИКAЦИЯ ҚИЛИШ


15. Геодезия пунктлари геоахборот базасида қуйидаги таркибий элементлар асосида идентификaция қилинади:

геодезия пунктининг тури;

геодезия пунктининг номи (рақами);

геодезия пунктининг аниқлик даражасига кўра синфи (разряди)?;

геодезия пунктининг ҳолати;

геодезия пункти жойлашган 1:100 000 масштабли трапециянинг номенклатураси.


16. Геоахборот базасида геодезия пунктларига қуйидаги кўринишда такрорланмас идентификaция рақами берилади:


A-AA-AAA:BB:DDDD:E:F:GGGG.


Бунда:

А - белгиси ўрнига геодезия пункти жойлашган жойига қараб J, К ва L ҳарфли белгиларидан бири қўйилади;

АА - белгиси ўрнига геодезия пункти қайси картографик зонада жойлашганлигига қараб 40, 41, 42, 43 рақамларидан бири қўйилади;


Изоҳ: A ва AA - Гаусс-Крюгер проекцияси бўйича геодезия пункти жойлашган жойнинг 1:1 000 000 масштабли харитаси номенклатураси бўлиб, ушбу харита номенклатураси бўйича Ўзбекистон ҳудуди J, К ва L ҳарфлари билан бошланадиган ҳамда 40, 41, 42 ва 43 рақамлари билан белгиланган трапецияга тўғри келади.


AAA - белгиси ўрнига геодезия пункти жойлашган жойига қараб 001 дан 144 гача бўлган 1:100 000 масштабли хариталар номенклатурасининг тегишли рақамларидан бири қўйилади;

BB - белгиси ўрнига ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ геодезия пунктининг турини билдирувчи ҳарфли қисқартмалар белгиси қўйилади;

DDDD - белгиси ўрнига геодезия пунктининг номини (рақамини) билдирувчи тўрт хонали рақам ва (ёки) ҳарфлар қўйилади;

E - геодезия пунктининг аниқлик даражасига кўра синфини (разрядини) билдирувчи сон ҳисобланади ҳамда ушбу белги ўрнига аниқлик даражаси юқоридан пастга қараб 1 дан 8 гача бўлган сонлардан бири қўйилади. Бунда, 1 - биринчи синф, 2 - иккинчи синф, 3 - учинчи синф, 4 - тўртинчи синф, 5 - биринчи разряд, 6 - иккинчи разряд, 7 - топографик суратга олиш асоси ҳамда 8 - техник нивелирлашни билдиради;

F - белгиси ўрнига геодезия пунктининг ҳолатини билдирувчи 1 дан 5 гача бўлган сонлардан бири қўйилади. Бунда 1 - янги барпо этилган, 2 - ишчи ҳолатда сақланган, 3 - кўчирилган, 4 - бузилган ва 5 - йўқ қилинган геодезия пунктини билдиради;

GGGG - белгиси ўрнига геодезия пунктининг (реперининг) марказ турини билдирувчи тўрт хонали рақам ва (ёки) ҳарфлар қўйилади.


17. Геодезия пунктларини идентификaция қилишда уларнинг турига кўра қуйидаги ҳарфли қисқартмалардан фойдаланилади:

AP - астрономик пунктлар;

GZ - геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари;

GR - гравиметрия тармоғи пунктлари;

GS - доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи пунктлари;

YG - йўлдош геодезия тармоғи пунктлари;

MP - махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари;

NP - нивелирлаш пунктлари (реперлар);

PP - полигонометрия пунктлари;

TR - триангуляция ва трилатерaция пунктлари.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



ГЕОДЕЗИЯ ПУНКТЛАРИНИНГ РЕЕСТРИ

1

Идентификaция рақами


2

Геодезия пунктининг тури (астрономик пунктлар; геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари;

гравиметрия тармоғи пунктлари; доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи пунктлари; йўлдош геодезия тармоғи пунктлари; махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари;нивелирлаш пунктлари (реперлар); полигонометрия пунктлари; триангуляция ва трилатерaция пунктлари)


3

Геодезия пунктининг синфи (разряди)


4

Геодезия пунктининг номи (рақами)


5

Геодезия пунктининг ҳолати (янги барпо этилган, ишчи ҳолатда сақланган, кўчирилган, бузилган, йўқ қилинган)


6

Геодезия пункти ташқи белгисининг ҳолати (ўрнатилган бўлса - янги барпо этилган, ишчи ҳолатда сақланган, кўчирилган, бузилган, йўқ қилинган)


6.1

Геодезия пункти ташқи белгисининг баландлиги (метрда) (сақланган бўлса)


7

Геодезия пунктининг (реперининг) марказ типи (қандай турлиги ёзилади)


7.1

Геодезия пункти (репери) марказ типининг ҳолати (янги барпо этилган, ишчи ҳолатда сақланган, кўчирилган, бузилган, йўқ қилинган)


8

Геодезия пунктининг координаталар тизими (Давлат, маҳаллий, WGS-84, бошқа)


8.1

Геодезия пунктининг координаталари (X, Y ва/ёки кенглик, узоқлик, 0.000 метр ва/ёки 00°00`00.00")


9

Геодезия пунктининг баландликлар тизими (Болтиқ, маҳаллий ва бошқалар)


9.1

Геодезия пунктининг баландлиги (h, 0.000 метрда)


10

Геодезия пункти жойлашган 1:100 000 масштаб трапециясининг номенклатураси


11

Геодезия пункти текширилганлиги натижаси тўғрисидаги маълумотлар акс eттирилган далолатнома (электрон *pдf форматда юкланади)


12

Геодезия пунктининг маълумоти берилган ҳужжатнинг (техник ҳисобот, далолатнома ва ҳ.к.) номи, объектнинг номенклатураси ёки шифри, инвентар рақами


12.1.

Геодезия ва/ёки картография фаолиятига оид маълумот (материал) келиб тушган сана, кириш рақами


13

Геодезия ва/ёки картография фаолиятини амалга оширган ташкилот номи


13.1

Геодезия ва/ёки картография фаолияти амалга оширилган сана (кун, ой, йил)


14

Геодезия пункти ҳақидаги маълумотни реестрга киритган шахс Ф.И.О.


          





Низомга

2-ИЛОВА



Геодезия пунктларининг ҳолати

бўйича ҳисобот намунаси


20___ йил 1 январь ҳолатига

Т.р.

Ҳужжат келиб

тушган сана,

кириш рақами


Ҳужжатнинг номи,

объектнинг номенклатураси

ёки шифри, инвентар

рақами


Ишлар

бажарил-

ган йил


Геодезия пунктларнинг сони


Йўлдош геодезия тармоғи

пунктлари, триангуляция,

трилатерaция ва полигонометрия

пунктлари


1, 2, 3 ва 4 синф нивелирлаш

пунктлари (реперлар)


Ҳисобга

олинган


Шу жумладан


Ҳисобга

олинган


Шу жумладан


Янгидан

ўрнатилган


Йўқ

қилинган


Янгидан

ўрнатилган


Йўқ

қилинган


1

2


3


4

5

6

7

8

9

10

1

10.01.2021

4/10


Техник ҳисобот 12.01.03.45, инв. 408


2020-2021


46



68


2

24.11.2021

4/840


К-42-114 да ўрнатилган геодезик пунктлари рўйхати, Инв.440


2021


15



25


3

15.01.2021

4/11


Техник ҳисобот 10.07.195, инв.450


2021



22



40

Жами геодезия пунктлари сони


15 178


61

22

35 142


93

40

    





Низомга

3-ИЛОВА



Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Геодезия ва картография фаолияти субъектлари


Геодезия тармоғи пунктларини барпо этиш ишлари якунлагандан сўнг геодезия пунктлари координаталари ҳамда баландликларининг нашр этилган каталоглари (рўйхатлари) ҳамда геодезия ва картография фаолиятига оид ишлари тўғрисидаги техник ҳисоботларни доимий сақлаш учун Фондга тақдим этади.


Ишлар якунлангандан сўнг бир ой ичида









2-босқич

Фонд


Фонд тақдим этилган ҳужжатлар асосида геодезия пунктларини геоахборот базасида рўйхатдан ўтказади.


10 иш куни ичида









3-босқич

Фонд


Геодезия пунктларнинг реестрига киритилган геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига тақдим этади.


Ҳар йили 1 февралига қадар



         





Низомга

4-ИЛОВА



Геодезик ўрганилганлик картограммаларини юритишда

геодезия пунктларининг шартли белгилари

1. Янгидан барпо этилган ҳамда ҳолати ўрганилган

(ишчи ҳолатда сақланган, кўчирилган) геодезия пунктлари

5 мм


Астрономик пунктлар, доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи ва йўлдош геодезия тармоғи пунктларининг марказлари ва ташқи белгилари ишчи ҳолатда сақланган пунктлар


      


Астрономик пунктлар, доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи ва йўлдош геодезия тармоғи пунктларининг марказлари ишчи ҳолатда сақланган, лекин ташқи белгилари йўқ пунктлар


       


Астрономик пунктлар, доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи ва йўлдош геодезия тармоғи пунктлари марказларини фақат пастки маркази сақланган пунктлар


3 мм


Полигонометрия пункти ва ушбу пунктга оид геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари ҳамда махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари, гравиметрия тармоғи пунктлари


3 мм


Узоқ муддат сақлашга мўлжалланган суратга олиш асоси пунктлари


5 мм


Нивелирлаш пунктлари (реперлар)


3 мм


Триангуляция, трилатерaция пунктлари ва ушбу пунктларга оид геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари


2. Йўқотилган (бузилган, йўқ қилинган) геодезия пунктлари

Доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи, йўлдош геодезия тармоғи, триангуляция, трилатерaция, полигонометрия тармоғи ва топографик суратга олиш асоси пунктлари


     


Нивелирлаш пунктлари (реперлар)


3. Топилмаган нивелирлаш пунктлари (реперлар)

     


Нивелирлаш пунктлари (реперлар)


           





Низомга

5-ИЛОВА



Геодезия пунктларини ҳисобга олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Геодезия ва картография фаолияти субъектлари


Геодезия пунктларининг ҳолатини ўрганиш юзасидан ишлар якунлагандан сўнг геодезия ва картографияга оид ишлар тўғрисидаги техник ҳисоботлар, геодезия пунктларининг кўчирилганлиги, шикаст етказилганлиги, бузилганлиги ва йўқ қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар (материаллар) ҳамда далолатномаларни Фондга тақдим этади.


Ишлар якунлангандан сўнг бир ой ичида









2-босқич

Фонд


Фонд тақдим этилган ҳужжатлар асосида геодезия пунктларини Реестрдаги мазкур геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали геоахборот базасида ҳисобга олади.


Бир ой муддатда









3-босқич

Фонд


Геодезия пунктларнинг реестрига киритилган геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига тақдим этади.


Ҳар йили 1 февралига қадар



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 июль









































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск