ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 02.06.2023 й. 25-сон "Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.07.2023 й. 3343-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.07.2023 й.

N 3343-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.06.2023 й.

N 25


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган

товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари

миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон "Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 10 ноябрдаги 01-02/8-51-сон қарори (рўйхат рақами 3343, 2021 йил 27 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 10/21/3343/1205-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                              Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган

товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари

миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувидан олдин ушбу товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш тартибини белгилайди.".


2. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"божхона органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси;".


3. 3-банддаги "божхона юк декларацияси тақдим этилишидан олдин" сўзлари "эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилмаган товарлар юзасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 6-бандда:

"ДБҚнинг" деган сўз "Божхона қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Манфаатдор шахс аризани товарнинг божхона қийматини кўрсатмаган, шунингдек ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин. Бунда, манфаатдор шахс ариза шаклининг 3.12-позициясига тегишли белги қўяди."


5. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Манфаатдор шахс томонидан ариза ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда тақдим этилганда, дастлабки қарорни қабул қилиш учун божхона қийматини аниқлашнинг заҳира усулидан фойдаланган ҳолда ўртача божхона қиймати аниқланади ва божхона тўловлари ҳисоблаб чиқарилади.

Масалан, манфаатдор шахс томонидан Бирлашган Араб Амирликларидан "BMW X7" русумли автотранспорт воситасини олиб келиши мўлжалланган, бироқ манфаатдор шахсда товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам дастлабки қарор олиш юзасидан божхона органларига мурожаат қилиши мумкин. Божхона органи эса, ўртача божхона қийматларидан фойдаланган ҳолда божхона тўловларини ҳисоблаб чиқаради ва дастлабки қарорни қабул қилади.

Ушбу талаблар асосида қабул қилинган дастлабки қарор божхона расмийлаштируви учун асос сифатида қабул қилинмайди ва божхона органлари учун мажбурий ҳисобланмайди.".


6. 12, 14-бандлар, 22-банднинг биринчи хатбошиси, 34, 36-бандлар, 37-банднинг биринчи хатбошиси, 40, 45-бандлар, 48-банднинг биринчи хатбошисидаги "ДБҚнинг" ва "ДБҚ" деган сўзлар тегишли равишда "Божхона қўмитасининг" ва "Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 16-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) аризага ушбу Низомнинг 8-банди "а" кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, бундан ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда тақдим этилган аризалар мустасно;".


8. 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Божхона органининг масъул ходими аризада кўрсатилган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усули уни тасдиқлаш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларга мос эмаслигини аниқласа, бу ҳақида шу куннинг ўзида манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон тарзда хабарнома юборади. Хабарномада божхона қийматини аниқлаш усулининг уни тасдиқлаш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларга мос эмаслиги мос эмаслиги сабаблари ҳамда божхона органи томонидан мустақил равишда божхона қийматини ва уни аниқлаш усулини кетма-кетликда белгилаш орқали аризани кўриб чиқиш таклифи кўрсатилади.

Манфаатдор шахс божхона органининг таклифига розилик билдирган тақдирда, дастлабки қарорни қабул қилиш рад этилмайди ҳамда товарнинг божхона қийматини аниқлаш божхона органи томонидан мустақил тарзда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш орқали амалга оширилади.".


9. 28-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"в) дастлабки қарорни олиш юзасидан тақдим этилган аризада кўрсатилган товарлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган бўлса.

Мазкур банднинг "б" кичик бандида назарда тутилган ҳолларда дастлабки қарорни қабул қилишни рад этиш манфаатдор шахс томонидан божхона органининг мустақил тарзда божхона қийматини ва уни аниқлаш усулини кетма-кетликда белгилаш орқали аризани кўриб чиқиш таклифига розилик билдирмаган ёки уни рад этган ҳолларда амалга оширилади.".

тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


10. 46-банд қуйидаги мазмундаги хатбошлар билан тўлдирилсин:

"Бунда, дастлабки қарорда келтирилган божхона тўловларининг миқдори қуйидаги ҳолларда ўзгариши мумкинлиги инобатга олинади:

а) валюта курсининг ўзгариши натижасида божхона қиймати миқдорининг мос тарзда ўзгариши;

б) божхона тўловлари ставкаларининг ўзгариши;

в) божхона тўловларидан берилган имтиёзларнинг муддати тугаши ёки бекор қилиниши, божхона тўловлари бўйича имтиёз назарда тутилган қонунчилик ҳужжатига ўзгартириш киритилиши ёҳуд божхона тўловларидан имтиёз назарда тутилган қонунчилик ҳужжати қабул қилиниши.".


11. 1-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:

"Изоҳ: Божхона тўловлари, шу жумладан қўлланилган имтиёзлар ва божхона тўловлари ставкалари дастлабки қарор қабул қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюталар курси ҳамда қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳисоблаб чиқарилди. Валюта курси ва (ёки) қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши ҳисобига божхона тўловлари миқдори ўзгариши мумкин.".


12. 2-иловада:


қуйидаги мазмундаги 3.12-позиция билан тўлдирилсин:

"

"

3.12

Товарнинг божхона қийматини кўрсатмаган, шунингдек тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилмаган ҳолда тақдим этиладиган ариза***



";

изоҳлар қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"*** Агар ариза манфаатдор шахс томонидан товарнинг божхона қийматини кўрсатмаган, шунингдек тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилмаган ҳолда тақдим этилса, "V" белгиси қўйилади. Бунда, мазкур ариза асосида тақдим этилган дастлабки қарор божхона расмийлаштируви учун асос сифатида қабул қилинмайди ва божхона органлари учун мажбурий ҳисобланмайди.".


11. 3-иловада:


а) 1-позицияда:


1.3.-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1.3.

Агар маълум қилинган божхона қиймати охирги тўқсон календарь кун ичида олиб кирилиб, 1-усулда қабул қилинган товарнинг божхона қийматидан паст бўлса:


";

қуйидаги мазмундаги 1.3.1 ва 1.3.2-позициялар билан тўлдирилсин:

"

1.3.1

Жўнатувчи мамлакат божхона декларацияси**




1.3.2

Товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар билан контрактлар ва улар учун тўлов ҳисоблари***


";

1.4.-1.7-позициялар чиқариб ташлансин;


1.8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1.8.

Битим тарафларининг ўзаро боғлиқлиги олиб кириладиган товарлар билан тузилган битим қийматига таъсир қилмаганлигини тасдиқлаш мақсадида ихтиёрий равишда:


";

1.8.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1.8.2

Божхона қиймати 4 ёки 5-усуллар билан аниқланган айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар


";

б) 2-позицияда:


2.1 ва 2.2-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.1

Божхона органи томонидан қабул қилинган ва божхона қиймати Божхона кодексининг 303-моддаси бўйича аниқланган ҳолда чиқарилган айнан бир хил ва ўхшаш товарларга тегишли бўлган божхона декларацияси рўйхат рақами ва унга тегишли товар тартиб рақами




2.2

Қийматга тузатишлар киритиш амалга оширилиши лозим бўлган ҳолларда товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлар****


";

2.2.1 ва 2.2.3-позициялар чиқариб ташлансин;


в) 5.2.4-позиция чиқариб ташлансин;


г) изоҳлар қисми қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"*** Агар бундай ҳужжатларни тақдим этишнинг имконияти мавжуд бўлмаса, сотувчи ёки сотиб олувчининг ёзма тушунтиришлари, шу жумладан бундай ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар қабул қилиниши мумкин.

**** Мазкур ҳужжатлар товарнинг етказиб бериш шарти, транспорт тури ёки географик манзилларда фарқ бўлганда, тақдим қилиниши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 июль








































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск