ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 08.06.2023 й. 29-сон "Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-иловасига ўзгартиришлар ва кўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.07.2023 й. 2868-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.07.2023 й.

N 2868-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

08.06.2023 й.

N 29


БУЙРУҒИ



Божхона қиймати декларациясини тўлдириш

тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-иловасига

ўзгартиришлар ва кўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 8 февралдаги 01-02/8-4-сон қарори (рўйхат рақами 2868, 2017 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 176-модда) билан тасдиқланган Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-иловасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                           Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Божхона қиймати декларациясини тўлдириш

тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-иловасига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими томонидан шакллантирилган ташқи савдо контракти (шартнома, келишув) ёки инвойснинг идентификация рақами;".


2. 3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Божхона қиймати 4-усул бўйича аниқланганда декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади*****:";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

***** Агар декларацияловчи шахс томонидан мазкур банднинг "а"-"д" кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларни тўлиқ ёки қисман тақдим этиш имконияти бўлмаганда, божхона органи ўзининг ахборот тизимларига интеграция қилинган солиқ органлари ахборот тизимларида мавжуд бўлган электрон ҳисобварақ-фактурадаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархлари тўғрисидаги ахборотни декларацияловчи шахсга тақдим этади.

Бунда, декларацияловчи шахс божхона органи томонидан тақдим этилган нархлар бўйича товарнинг божхона қийматини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига мувофиқ иқтисодий-математика усулларини қўллаган ҳолда ҳисоблаш ҳамда товарнинг божхона қийматини божхона органига тақдим этиш ҳуқуқига эга.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 июль




































Время: 0.0613
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск