ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Мудофаа вазирининг 06.06.2023 й. 486-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.07.2023 й. 1869-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.07.2023 й.

N 1869-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ

06.06.2023 й.

N 486


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги ҳамда "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги, 2019 йил 26 февралдаги 170-сон "Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳамда 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон "Ўзбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2008 йил 14 октябрдаги 658-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1869, 2008 йил 11 ноябрь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Мудофаа вазири                                                            Б. Курбанов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 5-банддаги "мудофаа вазирининг фронт орти ва капитал қурилиш бўйича ўринбосари" деган сўзлар "мудофаа вазирининг моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) 1-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари, 10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 13-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 24 ва 34-бандларнинг давлат тилидаги матнидаги "қонун" деган сўз "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) 9-банднинг давлат тилидаги матнидаги "Шартнома" ва "қонун" деган сўзлар тегишли равишда "Контракт" ва "қонунчилик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 11-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда турар жой билан таъминланадиган ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ишчи ва хизматчилари (бундан буён матнда ишчи ва хизматчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон "Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги номидан ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисми (бундан буён матнда ҳудудий УФҚ деб юритилади) бошлиғи билан хизмат турар жойини ижарага олиш шартномасини (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузадилар.";


г) 12-бандда:

биринчи хатбошининг давлат тилидаги матнидаги "Шартнома" ва "қонун" деган сўзлар тегишли равишда "Контракт" ва "қонунчилик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ишчи ва хизматчиларига" деган сўзлар "ишчи ва хизматчиларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчиларга аҳоли пункти ва аҳоли пунктидан ташқаридаги рухсатнома тизимига эга бўлган ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардан хизмат турар жойлари тегишли ҳарбий қисм ва гарнизонлар уй-жой комиссиялари қарорига мувофиқ тақдим этилади.

Хизмат турар жойлари тақдим этилган ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчиларга ҳарбий хизматни ўташ (меҳнат фаолиятини амалга ошириш) даври учун мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ хизмат ордерлари расмийлаштириб берилади.

Ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчиларга хизмат ордерларини расмийлаштириб бериш ва хизмат турар жойларининг ҳисобини юритиш ҳудудий УФҚ томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Хизмат ордерларида ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчилар ҳамда улар билан бирга истиқомат қилувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда хизмат ордерлари асосида истиқомат қилувчи шахсларни доимий ва вақтинча рўйхатга олиш ҳамда рўйхатдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда рўйхатдан чиқаришни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Хизмат ордерлари уларни расмийлаштириб берган ҳудудий УФҚга ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчилар томонидан, улар белгиланган тартибда рўйхатга олинганларидан сўнг, қайтариб топширилади.";


е) 15-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги иккинчи - бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар умумий ётоқхонасининг яшаш учун мўлжалланган хонасига кўчиб кириш мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги талон асосида амалга оширилади.

Ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларнинг умумий ётоқхонасига кўчиб кираётган ҳарбий хизматчилар, ишчи ва хизматчилар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон "Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, хизмат турар жойини ижарага олиш шартномаси тузилади.

Ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларнинг умумий ётоқхоналарида талон асосида истиқомат қилувчи шахсларни вақтинча рўйхатга олиш ҳамда рўйхатдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда рўйхатдан чиқаришни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Умумий ётоқхоналарда истиқомат қилувчи шахсларни яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олиш тақиқланади.";


ж) 17-банднинг давлат тилидаги матнидаги "кейинги ўринларда матнда" деган сўзлар "бундан буён матнда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ШНҚ 3.01.04-04" қисқартмаси "ШНҚ 3.01.04-19" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


и) 29-банддаги "Мудофаа вазирлиги Уй-жойдан фойдаланиш бошқармаси" деган сўзлар "Мудофаа вазирлиги марказий аппарати Таъминот департаменти Уй-жойдан фойдаланиш бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 1-илова ушбу ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ёпиқ

ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Аҳоли пункти

Ҳарбий шаҳарча

рақами


Уйлар/хонадонлар

сони



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

марказий аппаратининг УФҚ


1.

Тошкент шаҳри


51

3/13 (133а, 133б, 133к)


Тошкент ҳудудий УФҚ


2.

Малек аҳоли пункти


2

3/66


3.

Қуёшли аҳоли пункти


176

2/64


4.

Чиноз аҳоли пункти


97

4/16


5.

Келес аҳоли пункти


102

2/8


6.

Бинокор аҳоли пункти


118

1/12


Чирчиқ ҳудудий УФҚ


7.

Қизил шалола аҳоли пункти


93

2/48


8.

Чиғириқ аҳоли пункти


113

2/16


9.

Ширин аҳоли пункти


11 "а"

11/222


10.

Ангрен шаҳри


1

1/64


Самарқанд ҳудудий УФҚ


11.

Кимёгарлар шаҳарчаси (Супер)


37

2/24


12.

Қурқозон аҳоли пункти


60

4/16


Каттақўрғон ҳудудий УФҚ


13.

Каттақўрғон шаҳри


2

1/36


14.

Оқтош шаҳри


30

6/19


Жиззах ҳудудий УФҚ


15.

Олмачи аҳоли пункти


5

5/100


16.

Бахмал аҳоли пункти


36

9/192


Бухоро ҳудудий УФҚ


17.

Меҳнатобод аҳоли пункти


34

1/4


18.

Қоракўл тумани


36

3/144


Қарши ҳудудий УФҚ


19.

Хонобод аҳоли пункти


4

15/352


20.

Қарши шаҳри


13

10/214


21.

Муборак шаҳри


38

4/128


22.

Нуристон аҳоли пункти


18

5/248


23.

Пачкамар аҳоли пункти


39

9/176


Термиз ҳудудий УФҚ


24.

Какайди аҳоли пункти


1 "к"

18/290


25.

Хайробод аҳоли пункти


52

8/142


26.

Майдон аҳоли пункти


67

11/208


27.

Сариосиё аҳоли пункти


17

1/8


28.

Сариосиё аҳоли пункти


18

2/40


29.

Термиз шаҳри


1

2/64


Нукус ҳудудий УФҚ


30.

Нукус шаҳри


1

11/188


31.

Орнек аҳоли пункти


2

2/52


32.

Урганч шаҳри


24

6/6


33.

Қиёт аҳоли пункти


26

1/16


Наманган ҳудудий УФҚ


34.

Ғурумсарой аҳоли пункти


13 "а"

5/72


35.

Ғурумсарой аҳоли пункти


13 "б"

4/128


36.

Чуст шаҳри


15 "а"

2/96


37.

Хасанобод аҳоли пункти


69

19/300


Фарғона ҳудудий УФҚ


38.

Жанубий Оламушук аҳоли пункти


20

8/128


39.

Толмазор аҳоли пункти


70

5/96


40.

Фарғона шаҳри


10

1/48


41.

Фарғона шаҳри


69

1/55


42.

Андижон шаҳри


1 "а"

1/32


43.

Сўх тумани


62

4/96

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 июль

































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск