ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикасининг 11.07.2023 й. ЎРҚ-854-сон "Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.09.2022 й. қабул қилинган, Cенат томонидан 01.06.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

11.07.2023 й.

N ЎРҚ-854



ЭКОЛОГИЯ ВА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ

САҚЛАШ СОҲАЛАРИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 27 сентябрда қабул қилинган

Cенат томонидан 2023 йил 1 июнда маъқулланган


Ҳозирги вақтда атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда бундай ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатига эга бўлган органлар жумласига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи органлар, давлат санитария назорати органлари, давлат ўрмон хўжалиги органлари ва бошқа органлар киради.

Шу билан бирга, кўрсатиб ўтилган давлат органларининг ходимлари сони чекланганлиги, шунингдек ички ишлар органлари ходимларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларида (ходимларида) зарур ваколатлар мавжуд эмаслиги ҳуқуқбузарларга нисбатан ўз вақтида чоралар кўрилишига тўсқинлик қилмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар органларига ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, ички ишлар органларининг патруль-пост хизматига ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш каби жамоат тартибини сақлаш соҳасига оид маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш ваколати берилмоқда.

Ушбу Қонун экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилишини таъминлашга, жамоат тартибини таъминлашга, шунингдек ушбу соҳалардаги ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасига хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 216-модда, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 248-модда:

биринчи қисмидаги "47-3, 54, 56-1-моддаларида" деган сўзлар "47-3, 54, 56-1, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларда сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91-1-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91-2-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг 1-бандидаги "56-1-моддасида" деган сўзлар "56-1, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларда сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91-1-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91-2-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мансабдор шахслардан ташқари қуйидагилар ҳақли:

ушбу Кодекснинг 54, 56-1-моддаларида, 91-1-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 122, 128-6-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмаларининг мансабдор шахслари;

ушбу Кодекснинг 47-6, 63-моддаларида, 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 79-моддасида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90, 90-1-моддаларида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91-1, 91-2-моддаларида ва 101-моддасида (бундан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига тааллуқли ишлар мустасно) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари ва инспекторлари.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича тузилган баённома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органга (мансабдор шахсга) ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда юборилади";


2) 248-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 91-1-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91-2, 161-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 188, 188-2 ва 192-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосари ва бўлим бошлиқлари;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Суриштирувни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда суриштирув бўлимларининг бошлиқлари;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармалари, туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимлари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 61-моддасида, 79-моддасининг иккинчи қисмида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 90-1-моддасида, 91-1-моддасининг тўртинчи қисмида, 183, 184-2, 184-3, 185-моддаларида, 185-1-моддасида (бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар мустасно), 185-2, 185-3, 186-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 188-1, 188-3, 189, 189-1, 191, 194-1, 195-1-моддаларида, 196-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига тааллуқли қисмида) ва 210-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ҳамда ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга ваколатли бўлган органга (мансабдор шахсга) кўриб чиқиш учун юборади";


3) 284-модданинг учинчи қисми "шунингдек ички ишлар органлари ходимлари" деган сўзлардан кейин "ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчилари (ходимлари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 287-модданинг:


1-бандидаги "70-1, 90, 90-1, 91, 92, 94" рақамлари "63, 70-1, 72, 79, 88, 90, 90-1, 91, 91-1, 91-2, 92, 94, 110, 111" рақамлари билан алмаштирилсин;


9-банди "61" рақамидан кейин "63, 72, 79, 88, 90, 90-1, 91, 91-1, 91-2" рақамлари билан тўлдирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 272-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 588, 591-моддалар, N 10, 674-модда, N 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 466-модда, N 6, 570-модда) 16-моддаси биринчи қисмининг эллигинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"карантин, санитария-эпидемиология тадбирларини, экологияга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир тадбирларни ўтказишда иштирок этиши ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чоралар кўриши".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги ЎРҚ-647-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 11, 653-модда; 2022 йил, N 5, 464-модда, N 6, 570-модда) 27-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириши, уларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаши ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриши, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чоралар кўриши".


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 июль

























Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск