ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Транспорт вазирининг 22.06.2023 й. 08-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.07.2023 й. 1723-12-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.07.2023 й.

N 1723-12




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

22.06.2023 й.

N 08


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон "Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясибошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Транспорт вазири                                                    И.Р. Махкамов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

киритилаётган ўзгартиришлар


1. I-бобда:


а) 1-параграфнинг икки юз саксон саккизинчи ва икки юз саксон тўққизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Учувчисиз учадиган аппарат - учувчисиз парвозни амалга оширадиган ёки тўлиқ бошқа жойдан масофадан туриб бошқариладиган ёхуд дастурлаштирилган ва парвозда тўлиқ автоном бўлган ҳаво кемаси (ҳаво кемалари моделлари ва ўйинчоқ ҳаво кемалари моделлари бундан мустасно). Учувчисиз учадиган аппарат ўзида одатда яхлит тизим сифатида фойдаланиладиган учувчисиз ва масофадан бошқариладиган ҳаво кемаларини бирлаштиради.

Фуқаро авиацияси учувчисиз учадиган аппарат оператори - учувчисиз учадиган аппаратни бевосита бошқарувчи шахс.";


б) 2-параграфнинг саксон тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"УУА - учувчисиз учадиган аппарат.".


2. XVII-1-бобнинг номидаги "учиш қурилмаларининг" деган сўзлар "учадиган аппаратларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 789-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"789-1. УУА парвозини бажариш вақтида фуқаро авиацияси учувчисиз учадиган аппарат операторида ушбу аппаратни учишга тайёрлаш ва бошқаришга оид қўлланма бўлиши шарт.".


4. 789-2-банд ҳамда 789-5-банднинг биринчи хатбошисидаги "УУҚ" деган қисқартма "УУА" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


5. 789-3-банддаги "УУҚларининг" деган қисқартма "УУАларнинг" деган қисқартма билан алмаштирилсин.


6. 789-4-банддаги "УУҚни" деган қисқартма "УУАни" деган қисқартма билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 июль


















































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск