ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Санъатнинг бошқа турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07.2023 й. ПҚ-222-сон "Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2023 й.

N ПҚ-222



РЕСПУБЛИКАДА МИЛЛИЙ АСКИЯ

ВА ҚИЗИҚЧИЛИК САНЪАТИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда миллий қадриятларимизни, шу жумладан миллий аския ва қизиқчилик санъатини асраб-авайлаш, кенг тарғиб этиш ва келгуси авлод учун номоддий маданий мерос сифатида етказиш мақсадида:


1. Марғилон шаҳрида Маданият вазирлиги тизимида давлат муассасаси шаклида Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аския ва қизиқчилик ижрочилиги йўналишида "устоз-шогирд" анъаналарини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, маданият ва таълим муассасаларида аския ва қизиқчилик санъати тўгаракларини ташкил этиш;

ўзбек халқ оғзаки ижодининг аския ва қизиқчилик санъатини сақлаш ва тарғиб этиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, бу борада, ижодкорлар, фольклоршунос олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг ижодий ва илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

аския ва қизиқчилик билан шуғулланувчи ижодкорларга ҳар томонлама кўмаклашиш, оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, мамлакатимизда ва хорижий давлатларда гастроль фаолиятини амалга ошириш, фестиваль, кўрик-танлов, ижодий кечалар, аския ва қизиқчилик томошаларини ташкил этиш;

аския ва қизиқчилик санъатининг пайров, қофия, баҳри-байт, афсона, радиф, айтишув, раббия каби ноёб шаклларини асраш ва тарғиб этиш, саҳнавий сюжетларини ривожлантириш ҳамда истеъдодли сўз усталарининг ижод фондини ва махсус адабиётларни яратиш.


2. Қуйидагилар:

ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида "Хуш кайфият" республика кўрик-танлови ҳамда аския кечалари;

аския ва миллий қизиқчилик санъатимизни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш мақсадида ҳар икки йилда бир марта "Табассум" халқаро кулги фестивали;

ҳар йили аския ва қизиқчилар жамоаларининг маҳаллий гастроль сафарлари;

республикадаги маданият марказлари, маданият ва санъат йўналишидаги таълим ташкилотларида аския ва қизиқчилик санъати тўгараклари ва ижодий жамоалари ҳамда уларнинг жамоатчилик учун ҳар йили ҳисобот концертлари ташкил этилсин.


3. Аския ва қизиқчилик санъати билан шуғулланувчи ижодий жамоалар ва ёзувчи-драматурглар томонидан биргаликда яратилган ҳажвий асарларни саҳналаштириш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб бориш ва аҳолига хуш кайфият улашишга қаратилган концерт-томоша тадбирларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:

ҳар йили камида 3 та илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини танловлар асосида шакллантириш;

ҳар йили камида 5 та саҳнада намойиш этишга мўлжалланган ҳажвий асар учун давлат буюртмасини бериш;

ижодий танлов асосида эркин ижодкор ва жамоалар томонидан ҳар йили камида 10 та концерт-томоша тадбири ва аския кечаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;

ҳар йили камида 25 та юксак бадиий савиядаги Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш учун давлат буюртмасини бериш, бунда энг кенг оммалашган 5 та аудиовизуал асар ижодкорларини Маданият вазирлиги ҳайъатининг қарори билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш белгилансин.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар давлат илмий дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан, учинчи - бешинчи хатбошиларида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

4. Қуйидагилар:

Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати марказининг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;

Аския ва қизиқчилик санъати соҳасидаги таниқли ижодкорлар томонидан ташкил этилаётган маҳорат мактаблари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Аския ва қизиқчилар жамоаларининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган маҳаллий гастроль сафарлари режаси 3-иловага мувофиқ;

Аския ва қизиқчилар жамоаларининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган корхона ва ташкилотларга гастроль сафарларини ташкил этиш режаси 4-иловага* мувофиқ;

Республикада аския ва қизиқчилик санъатини ривожлантириш ва илмий-ўрганиш ҳамда тарғиб этишни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларининг маданий-эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш, шунингдек, концерт, цирк ва театрларга, аския, қизиқчилик ва сўз санъати томошаларига кириш учун чипта ва абонементларни харид қилиш амалиётини йўлга қўйсин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), хўжалик жамиятлари муассиси бўлган бошқа давлат органлари бир ой муддатда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат корхоналарининг бошқарув органлари йиғилишларида ушбу ташкилотлар буюртмаси асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ўтказиш вазифасини бизнес-режага киритиш бўйича ташаббус билан чиқсин.

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков) ҳар ойнинг 25-санасига қадар келгуси ойда ташкил этиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша, шу жумладан аския ва қизиқчилик томошалари ҳақида давлат бошқаруви органлари, муассасалари, корхоналари ва хўжалик жамиятларини хабардор қилиб борсин.

6. Белгилансинки:

аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилади;

ушбу қарорда белгиланган тартибда ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асосий иш жойи орқали ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади;

маҳорат мактабларига улар фаолият юритадиган муассасанинг объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилиб, уларга ушбу муассаса томонидан алоҳида хона ажратилади ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратилади.


7. Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ижодкорлари ижтимоий шароитини яхшилаш мақсадида:

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Марказни сақлаш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий бюджетдан 2023 йилда 2,3 миллиард сўм, 2024 йилдан бошлаб эса Марказ талабномаси асосида зарур маблағлар ажратилади;

"Ўзбектелеком" АКнинг доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатишни назарда тутувчи "Дўстлар клуби"ни ташкил этиш ҳамда 2023 йил учун 5 миллиард сўм ҳомийлик хайрияси ҳамда келгуси йилларда ҳам ҳомийлик хайриялари ажратиб бориш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.

Марказ Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 470а-уй манзилида жойлашган Марғилон маданият маркази биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


8. Маданият вазирлиги (О. Назарбеков):

а) икки ой муддатда:

Марказ устави ва тузилмасини тасдиқласин ҳамда унинг самарали фаолият олиб боришини йўлга қўйсин, шунингдек, давлат маданият ташкилотлари штат бирликларининг сонини мақбуллаштириш ҳисобига Марказга 12 та штат бирлиги ажратилишини таъминласин;

ижодий жамоалар ва ёзувчи-драматурглар томонидан биргаликда яратилган ҳажвий асарларни саҳналаштириш учун давлат буюртмаларини бериш ҳамда ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган маҳорат мактаблари фаолияти натижадорлигини баҳолаш тартибларини тасдиқласин;

б) Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Хожиматов), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган тадбирларни юқори савияда ўтказиб борсин.

Бунда, ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети ҳамда тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тенг улушда қопланади;

в) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова) ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда:

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида "аския ва қизиқчилик санъати" йўналиши очилишини ташкил қилсин, шунингдек, уларни ушбу йўналишлар бўйича юқори малакали педагог кадрлар билан тўлдиришни таъминласин;

"аския ва қизиқчилик санъати" йўналиши бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

г) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда аския ва қизиқчилик санъатига доир тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари алоҳида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида мунтазам ташкил этилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев



*) 4-илова берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 11 июлдаги

ПҚ-222-сон қарорига

1-ИЛОВА



Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика

аския ва қизиқчилик санъати марказининг

ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ТАРКИБИ

Н. Хасанов

-

"Ўзбектелеком" АК бошқаруви раиси, Васийлик кенгаши раиси


Б. Ахмедов

-

маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

Н. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Маданият ва санъатни ривожлантириш шўъбаси мудири


Ғ. Режабов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими


Х. Аҳмедов

-

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари


З. Иватов

-

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси шўъба мудири


Х. Сагдиев

-

Ўзбекистон давлат сатира театри бадиий раҳбари, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти


И. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси


О. Салимов

-

Ўзбекистон давлат драма театри бош режиссёри, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби


С. Маннопов

-

Фарғона давлат университети профессори, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти


М. Матчонов

-

Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист


М. Шераев

-

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, сўз устаси


Х. Хакимжонов

-

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, сўз устаси


Т. Азизов

-

сўз устаси


Н. Тошматов

-

"Муштум" ҳажвий журнали бош муҳаррири


Лавозимига кўра

-

Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази директори, Васийлик кенгаши котиби


              

Изоҳлар:

Васийлик кенгаши раисига Васийлик кенгаши фаолиятига бошқа ҳомийлар, меценат ва тадбиркорлик субъектларини уларнинг ташаббуси асосида жалб этиш, шунингдек, унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

Васийлик кенгашининг тегишли аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 11 июлдаги

ПҚ-222-сон қарорига

2-ИЛОВА



Аския ва қизиқчилик санъати соҳасида

таниқли ижодкорларнинг ташкил

этилаётган маҳорат мактаблари

РЎЙХАТИ


Т/р

Ижодкорлар


Маҳорат мактаблари ташкил этилаётган жой


1.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Мамасиддиқ Шераев


Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази


2.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Хотамжон Хакимжонов


Фарғона шаҳар маданият маркази


3.

Сўз устаси Тўхтамурод Азизов


Учтепа тумани маданият маркази


4.

Сўз устаси Абдулла Акбаров


Олтиариқ тумани маданият маркази


5.

Сўз устаси Акрам Анваров


Қўқон шаҳар 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби


6.

Сўз устаси Мансур Охунов


Учкўприк тумани маданият маркази


7.

Сўз устаси Баҳодир Шокиров


Бағдод тумани маданият маркази


8.

Сўз устаси Анвар Неъматалиев

Риштон тумани маданият маркази


9.

Сўз устаси Мамасиддиқ Алихонов


Қўрғонтепа тумани маданият маркази


10.

Сўз устаси Жумабой Хуралиев


Асака тумани маданият маркази


11.

Сўз устаси, санъатшунослик фанлари номзоди Ортиқ Султонов


Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри


           

Изоҳ: Маданият вазирлигига, заруратга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда ушбу режага Маданият вазирлиги ҳайъати қарори билан ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади. Бунда, янги маҳорат мактаблари ташкил этилган ижодкорларга ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 июлдаги ПҚ-222-сон қарорида назарда тутилган қўшимча рағбатлантириш татбиқ этилади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 11 июлдаги

ПҚ-222-сон қарорига

3-ИЛОВА



Аския ва қизиқчилар жамоаларининг

2023-2024 йилларга мўлжалланган

маҳаллий гастроль сафарлари

РЕЖАСИ

Т/р

Гастроль сафарлари ташкил этиладиган ҳудуд


Муддати


Масъуллар


1.

Бухоро вилояти

2023 йил

сентябрь,

2024 йил

сентябрь


Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б.Зарипов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

2.

Навоий вилояти

Навоий вилояти ҳокимлиги (Н.Турсунов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

3.

Жиззах вилояти

2023 йил

октябрь,

2024 йил

октябрь


Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

4.

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

5.

Сирдарё вилояти

2023 йил

ноябрь,

2024 йил

ноябрь


Сирдарё вилояти ҳокимлиги (А.Махмудалиев), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

6.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

7.

Сурхондарё вилояти

2023 йил

декабрь,

2024 йил

декабрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (У.Қосимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

8.

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (М.Азимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

9.

Тошкент вилояти

2024 йил

январь, июнь


Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

10.

Андижон вилояти

2024 йил

февраль, июль


Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахмонов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

11.

Наманган вилояти

Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдураззаков), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

12.

Хоразм вилояти

2024 йил

март, август


Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж.Рахимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

13.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф.Эрманов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

           

Изоҳлар:

Гастроль сафарларини ташкил этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан қопланади.

Гастроль сафарларига юбориладиган аския ва қизиқчилик ижодий жамоаларининг рўйхати Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тадбир бошланишидан камида икки ҳафта олдин ҳудудларга етказилади.

Маданият вазирлигига, заруратга кўра, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ушбу режага ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

2025 йилдан бошлаб гастроль сафарлар режаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 11 июлдаги

ПҚ-222-сон қарорига

5-ИЛОВА



Республикада аския ва қизиқчилик санъатини

ривожлантириш ва илмий-ўрганиш ҳамда

тарғиб этишни қўллаб-қувватлаш бўйича

2023-2024 йилларга мўлжалланган

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга

ошириш шакли


Ижро муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


1.

Республика аския ва қизиқчилик санъати марказининг устави, штатлар жадвали, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ҳамда лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш.


Маданият вазири буйруғи

2023 йил

июль


-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), тегишли вазирлик ва идоралар

2.

Аския ва қизиқчилик санъатига доир тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишларини алоҳида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида мунтазам ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2023 йил августдан бошлаб, режа асосида


Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), МТРК (А.Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Миллий медиа ассоциацияси (Ш.Қудратхўжа)

3.

Аския ва қизиқчилик билан шуғулланувчи ижодкорларга ҳар томонлама кўмаклашиш, оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023 йил

августдан

бошлаб,

белгиланган

муддатларда


-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

4.

Республика аския ва қизиқчилик санъати маркази моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратиш.


Фарғона вилояти ҳокими фармойиши

2023 йил

сентябрь


Маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ҳ.Бозаров)


5.

Ижодий жамоалар ва ёзувчи-драматурглар томонидан биргаликда яратилган ҳажвий асарларни саҳналаштириш учун давлат буюртмаларини бериш тартибини тасдиқлаш.


Маданият вазири буйруғи

2023 йил

сентябрь


-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), тегишли вазирлик ва идоралар

6.

Аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш.


Маданият вазири буйруғи, заруратга кўра Маданият вазирлиги ҳайъати қарори

2023 йил

сентябрь


Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

7.

Аския ва қизиқчилик санъатининг пайров, қофия, баҳри-байт, афсона, радиф, айтишув, раббия каби ноёб шаклларини асраш ва тарғиб этиш, саҳнавий сюжетларини ривожлантириш ҳамда истеъдодли сўз усталарининг ижод фондини ва махсус адабиётларни яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар

2023 йил о

ктябрдан

бошлаб, режа

асосида


Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов), тегишли вазирлик ва идоралар

8.

"Хуш кайфият" республика кўрик-танлови ҳамда аския кечаларини ва маҳаллий гастроль сафарларини ташкил этиш.


Маданият вазири буйруғи

Гастроль сафарлари 2023 йилдан, кўрик-танлов - 2024 йилдан бошлаб, ҳар йили режа асосида


Маданият вазирлигига маданий тадбирларни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

9.

Аския ва миллий қизиқчилик санъатимизни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш мақсадида ҳар йили икки марта "Табассум" халқаро кулги фестивали ўтказиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


Қарор лойиҳасини киритиш - 2023 йил декабрь, ўтказиш - ҳар икки йилда Ҳукумат қарорида белгиланган муддатда


Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ҳ.Бозаров)

10.

Қуйидагиларни:

ҳар йили камида 3 та илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини танловлар асосида шакллантириш;

ҳар йили камида 5 та саҳнада намойиш этишга мўлжалланган ҳажвий асар учун давлат буюртмасини бериш;

ижодий танлов асосида эркин ижодкор ва жамоалар томонидан ҳар йили камида 10 та концерт-томоша тадбири ва аския кечаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш;

ҳар йили камида 25 та юксак бадиий савиядаги Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш учун давлат буюртмасини бериш, бунда энг кенг оммалашган 5 та аудиовизуал асар ижодкорларини Маданият вазирлиги ҳайъатининг қарори билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш.

Амалий чора-тадбирлар


Ҳар йили режа асосида


Республика бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари, давлат илмий дастурлари доирасида ажратилган маблағлар


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), тегишли вазирлик ва идоралар


11.

Маданият марказларини аския ва қизиқчилик санъатига доир адабиётлар билан таъминлаш.


Маданият вазири буйруғи

2024 йилдан

бошлаб, режа

асосида


Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), тегишли вазирлик ва идоралар

12.

Аския ва қизиқчилик санъатини илмий-тадқиқ этиш бўйича республика ва халқаро илмий амалий конференциялар ташкил этиш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йилдан бошлаб режа асосида ҳар йили икки маротаба


Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), тегишли вазирлик ва идоралар

13.

Ҳажвий драматургия йўналишида халқаро ҳамкорликни кучайтириш орқали хорижий давлатлар билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2024 йилдан

бошлаб, келишилган муддатларда


Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), тегишли вазирлик ва идоралар

14.

Аския ва қизиқчилик ижрочилиги йўналишида устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, маданият ва таълим муассасаларида аския ва қизиқчилик санъати тўгаракларини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2024 йил

февраль


Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), тегишли вазирлик ва идоралар

15.

Ўзбек халқ оғзаки ижодиётини жаҳонга тарғиб этиш мақсадида аския ва қизиқчилик санъатига оид веб-сайтни ташкил этиш.


Маданият вазири буйруғи

2024 йил

апрель


Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)

16.

Республика аския ва қизиқчилик санъати марказида мазкур санъат турига оид замонавий экспозиция ташкил этиш.


Маданият вазири буйруғи

2024 йил

май

Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

17.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида "аския ва қизиқчилик санъати" йўналиши очилишини ташкил этиш, ушбу йўналишлар бўйича юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


Ижрочи-

ларнинг

қўшма қарори


2024 йил

июнь


Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахмонов)

18.

"Ўзбекистон сўз усталари" китоб-альбомининг биринчи томини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2024 йил

июнь

Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)

19.

Ўзбек халқининг кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини, хусусан, аския ва қизиқчилик санъатини акс эттирган ҳолда таниқли сўз усталари ва бошқа санъаткорлар иштирокида комедия жанрида тўлиқ метражли бадиий фильм ҳамда сўз усталарининг ҳаёти ва ижодларига бағишланган ҳужжатли фильмлар яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2024 йил

ноябрь


Республика бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов) тегишли вазирлик ва идоралар

                  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 13 июль


"Халқ сўзи", 2023 йил 13 июль













































Время: 0.0152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск