ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 23.06.2023 й. 113-сон "Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.07.2023 й. 3230-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.07.2023 й.

N 3230-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

23.06.2023 й.

N 113


БУЙРУҒИ



Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига

ажратиб бериш ва улардан фойдаланиш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 20-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 70-сон буйруғи (рўйхат рақами 3230, 2020 йил 27 апрел) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 10/20/3230/0514-сон) билан тасдиқланган Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Туман "Агропилла" МЧЖ тавсиясига асосан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари тут дарахтларининг ўта хавфли зараркунандаси (тут парвонаси)га ва касалликларига қарши курашиш тадбирларини амалга оширади.".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  А.Б. Воитов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 июль




































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск