ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.07.2023 й. ПҚ-228-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2023 й.

N ПҚ-228



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ ҲУЗУРИДА МАҲАЛЛАЛАРНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллалар инфратузилмаларини такомиллаштириш, аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини ҳамда мавжуд муаммоларнинг самарали ва тезкор ҳал этилишини молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Жамғарма Кузатув кенгаши раиси этиб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси (А.Орынбаев) белгилансин.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ҳафта муддатда:

2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан маблағ йўналтириш;

маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ободонлаштириш ишларини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшган ташаббускор фуқаролар, маҳаллалардаги кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш мақсадида республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан Жамғармага жами 228 млрд сўм миқдорида маблағ ажратиш чораларини кўрсин.


3. Белгилансинки:

лойиҳалар маҳалла раислари томонидан ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда маҳаллада яшовчи аҳолининг ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялари умумлаштирилган ҳолда шакллантирилади;

Жамғарманинг Кузатув кенгаши (А.Орынбаев) беш кун ичида лойиҳаларни кўриб чиқиб, Жамғармадан маблағлар ажратиш бўйича қарор қабул қилади;

маҳалла раислари томонидан шакллантирилган ва бошқариладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари учун алоҳида ҳисобварақлар очилади.

Бунда, лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлари, жумладан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказиш, амалга оширилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш, бажарилган ишларни қабул қилиш маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан амалга оширилади.


4. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 15 июль














































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск