ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Транспорт вазирининг 23.06.2023 й. 11-сон "Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.07.2023 й. 2075-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2023 й.

N 2075-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

23.06.2023 й.

N 11


БУЙРУҒИ



Мунтазам халқаро парвозларни бажариш

учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси

ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисида низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ  БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 28 декабрдаги 144-сон буйруғи (рўйхат рақами 2075, 2010 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Транспорт вазири                                                          И.Р. Махкамов






Буйруққа

ИЛОВА



Мунтазам халқаро парвозларни бажариш

учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси

ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчисининг маълум йўналишдаги мунтазам халқаро парвозлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда "Ўзавиация" агентлиги деб юритилади) томонидан тайинлангандан сўнг амалга оширилади.".


2. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Дававианазоратга" деган сўз "Ўзавиация" агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6, 7, 10 ва 11-бандлардаги "Дававианазорат" деган сўзлар  "Ўзавиация" агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Илова матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 июль




















































Время: 0.1985
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск