ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2023 й. ПҚ-200-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2023 й.

N ПҚ-200



МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА ОЛИЙ

ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш дастури 2-иловага мувофиқ;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Инновацион ривожланиш агентлигининг ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасини трансформация қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича "йўл харитаси" 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Олий таълим тизимини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш ва таълим сифатини ошириш мақсадида:

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари илғор хорижий тажриба ҳамда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқилади;

олий таълим дастурлари етакчи олий таълим муассасалари базасида халқаро ташкилотларнинг таълим соҳалари рейтингида юқори 200 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастури асосида қайта ишлаб чиқилади;

олий таълим муассасаларининг ўқув лаборатория базасига қўйилган талаблар таълим дастурларига, илмий лабораториялар иқтисодиёт соҳа ва тармоқларидаги технологик жараёнларга мослаштирилади;

профессор-ўқитувчилар юкламаси ўқув ва илмий фаолиятга, ўқув жараёнлари эса талабаларда мустақил таълим олиш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилади.


3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) ташқи баҳолашнинг қуйидаги янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, унга мувофиқ:

а) таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизими жорий этилади. Бунда:

комплекс давлат аккредитацияси ҳар 4 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;

комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим ташкилотига аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 6 ойгача муддат берилади;

аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилоти фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) ёки таълим дастурини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинади;

лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш ҳуқуқи берилади;

махсус давлат аккредитацияси кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади;

махсус давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим дастурлари бўйича талаба ва ўқувчиларни ўқитишга йўл қўйилмайди;

б) таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш амалиёти жорий этилади. Бунда:

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги республикада тан олинадиган халқаро аккредитация ташкилотларига қўйиладиган талабларни белгилайди ва уларнинг реестрини юритади;

мазкур реестрга киритилган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан аккредитациядан ўтказилган таълим дастурлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясида текширувдан ўтказилмайди;

в) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тан олинган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг амалдаги рўйхатида биринчи 1 000 таликка кирган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади;

г) таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси тўлов асосида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилади ҳамда тўлов, жумладан аккредитацияни ўтказишга жалб қилинган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш учун йўналтирилади.


4. Республикада фаолият юритувчи олий таълим ташкилотларининг рейтингини юритиш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) рейтинг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан таълим ташкилотининг фаолияти ва таълим жараёнига аралашмаган ҳолда маълумотларни ахборот тизими орқали олиш йўли билан юритилади;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб:

рейтинг давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бўйича умумий аниқланади;

сўнгги беш йил давомида рейтингда биринчи 10 талик ўринни эгаллаган олий таълим ташкилотлари навбатдаги комплекс давлат аккредитациясидан озод қилинади;

в) 2025 йил 1 январдан бошлаб:

нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш бўйича квота уларнинг рейтингдаги ўрнига мувофиқ ажратилади;

олий таълим ташкилотларининг таълим соҳалари кесимидаги рейтингини юритиш йўлга қўйилади.


5. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинади;

коллеж ва техникумларнинг таълим дастурларига давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари икки бараварга оширилади;

олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда абитуриентларга "давлат гранти" ёки "таълим йўналиши" устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;

талабанинг таълим йўналишига мос стартап лойиҳасини ҳамда рационализаторлик ғоясини битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси сифатида ҳимоя қилиш амалиёти жорий этилади;

олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил этилади ҳамда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш "аввал тест, сўнг танлов" тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;

умумтаълим фанлари бўйича халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат олий таълим муассасаларига қабул қилишда инобатга олинади. Бунда, тан олинган халқаро сертификатлар рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарори билан тасдиқланади;

юқори салоҳиятли академик лицейлар ўқув дастурлари халқаро дастурлар ("International Advanced Levels", "International Baccalaureate") асосида ишлаб чиқилади;

в) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ваколати доирасида нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини давлат аккредитациясидан ўтказиш ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.


6. Белгилансинки, давлат илмий дастурларини шакллантиришда қуйидаги тартиб жорий этилади:

а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан:

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг мавжуд муаммолари илмий ечимига қаратилган илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси (тематик илмий мавзулар рўйхати) тасдиқланади;

фан йўналишлари бўйича тегишли илмий-техник кенгашлар томонидан лойиҳаларнинг илмий экспертизаси ташкил этилади;

давлат илмий дастурларига киритиладиган лойиҳаларнинг якуний рўйхати тасдиқланади;

б) Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан:

тасдиқланган тематик илмий мавзулар бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танловлар ўтказилади, шунингдек, илмий лойиҳаларнинг техник ва молиявий-иқтисодий экспертизаси ташкил этилади;

тасдиқланган лойиҳалар бўйича шартномалар расмийлаштирилади;

илмий лойиҳаларнинг оралиқ ва якуний мониторинги юритилади;

в) давлат илмий дастурларига киритилган лойиҳалар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Илм-фан ва инновациялар кенгаши қарорига асосан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

г) илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасига мувофиқ бажариладиган илмий лойиҳалар бўйича танловлар ўтказиш, лойиҳаларни техник, илмий ва молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтказиш ҳамда танлаб олиш жараёнлари Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси орқали амалга оширилади.


7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги тегишли фан йўналишлари бўйича илмий-техник кенгашлар фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилсин:

илмий-техник кенгашлар "Scopus" ва "Web of Science" халқаро илмий маълумотлар базаларида "Хирш" индексига эга (бундан маданият, санъат, ўзбек тили, тарих соҳалари мустасно) ҳамда янги илмий йўналишларда халқаро даражада илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган олимлар орасидан 21 нафар таркибда шакллантирилади;

илмий-техник кенгашлар аъзоларининг ярми ҳар 6 ойда алмаштирилади ва илмий-техник кенгашлар таркиби бир йилда тўлиқ янгиланади;

давлат буюртмаси доирасида шакллантирилган лойиҳаларнинг илмий-техник кенгашлардаги муҳокамасига хорижлик (ватандош) олимларни эксперт сифатида жалб этиш ҳамда муҳокамаларни онлайн тарзда ўтказиш амалиёти жорий этилади.


8. Давлат илмий дастурлари натижадорлигини ошириш бўйича 2023 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:

а) фундаментал лойиҳалар бўйича - хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ва лойиҳа мавзуси йўналишида муҳим натижаларга эришган, "Scopus" ва "Web of Science" халқаро илмий маълумотлар базаларида "Хирш" индекси 5 ва ундан юқори бўлган етакчи олимлар ҳамраҳбар сифатида жалб қилинади;

б) янги ишланмалар асосида инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича:

Инновацион ривожланиш агентлиги тармоқ ташкилотларининг инновацияларга (янги ишланма ва технологияларга) бўлган эҳтиёжлари асосида тижоратлаштириш лойиҳаларини ва инновацион "спин-офф" корхонаси лойиҳасини танлов асосида аниқлайди;

танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган тижоратлаштириш лойиҳалари ва инновацион "спин-офф" корхонаси лойиҳаси Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

инновацион маҳсулотларни келгусида сериялаб саноатда ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида танлов натижаларига кўра молиялаштирилган ҳар бир тижоратлаштириш лойиҳаси ва инновацион "спин-офф" корхонаси лойиҳаси ҳамда якунланган илмий лойиҳалар тегишли тармоқ корхонасига бириктирилади;

в) тезкор илмий ечимни таъминлаш талаб этиладиган йўналишлар (юқумли касалликлар, техноген ҳолатлар, иқлим ўзгариши ва табиат ҳодисаларига оид, микроэлектроника технологиялари) бўйича 1 йилгача бўлган қисқа муддатли мақсадли амалий ва инновацион лойиҳаларни молиялаштириш тартиби жорий этилади.


9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига қуйидаги ваколатлар берилсин:

бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;

республика олий таълим ташкилотларига қабул жараёнида касбий (ижодий) имтиҳонларга қўйиладиган умумий талабларни белгилаш;

талабалар ўқишини кўчириш ва магистратурага киришда рухсат этиладиган турдош таълим йўналишлари рўйхати ҳамда ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълимга киришда тан олинадиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш;

ҳар йили халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаларини тасдиқлаш.


10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдураҳмонов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 июлдаги

ПҚ-200-сон қарорига

1-ИЛОВА



Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

фаолиятининг устувор йўналишлари


Қуйидагилар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:

а) олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, илм-фан ва инновацион фаолият, ўрта махсус, профессионал таълим соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, соҳаларни стратегик ривожлантириш йўналишларини белгилаш;

б) ўрта махсус, профессионал, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини тартибга солиш;

в) халқаро мезонлар асосида ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлаш, ўқув жараёнини ташкил этиш меъёрларини белгилаш ҳамда таълим ташкилотларининг бошқарув ва педагог кадрларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш;

г) ўрта махсус, профессионал ва олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини кучайтириш, ёшларни мустақиллик ғояларига садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш;

д) илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, давлат илмий ва инновацион дастурлари ижросини мувофиқлаштириш, шунингдек, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни таъминлаш;

е) ўрта махсус, профессионал, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, фан ва инновациялар соҳасида қўшма таълим ва илмий дастурларни амалга ошириш бўйича халқаро алоқаларни ривожлантириш;

ж) илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида давлат илмий дастурларини шакллантириш, илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш;

з) таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш, янги ишланмаларни тижоратлаштириш, рационализаторлик фаолияти ва стартап экотизимини ривожлантириш.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 июлдаги

ПҚ-200-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

тизимидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш

ДАСТУРИ

Т/р

Ташкилотнинг амалдаги тўлиқ

(расмий) номи


Ташкилотнинг таклиф қилинаётган

тўлиқ (расмий) номи


Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг

фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар


1.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари негизида Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари давлат муассасалари шаклида ташкил этилади.


Инновацион ривожланиш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари


2.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази


Марказ илмий муассаса сифатида иш юритади ва унда 7 та илмий лаборатория: Биотехнология, Экспериментал биофизика, Физик-кимёвий тадқиқотлар усуллари, Геофизика ва наноминерология, Фудомикс, Ҳужайралар технологияси ва "BigData" лабораториялари ташкил этилади.

Илмий маҳсулотларни тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида Марказда "C.A.T. Sciene Accelerator" ва инкубатор фаолияти йўлга қўйилади.


3.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси


Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисига иқтисодиётнинг реал секторида илмий фаолият натижалари, инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, шу жумладан янги қурилмалар, материаллар ҳамда технологияларни яратишни қўллаб-қувватлаш, уларни тижоратлаштириш, инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, ушбу йўналишларда республика миқёсида форумлар, халқаро ярмарка ва кўргазмалар ташкил этиш вазифалари юклатилади.


4.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Жамғарма амалдаги молиялаштириш тартиби ва шартларини сақлаб қолган ҳолда Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфига ўтказилади.


5.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази


Марказ давлат муассасаси шаклида фаолият олиб боради, унинг асосий фаолияти қуйидагиларга йўналтирилади:

олий таълим тизимининг давлат таълим стандартлари асосида ўқув-меъёрий ҳужжатлар, малака талаблари ва таълим дастурларини таҳлил қилиш;

олий таълим муассасаларида ўқув жараёни узлуксизлигини методик жиҳатдан таъминлаш;

таълим дастурларига кирадиган барча фанлар бўйича янги авлод ўқув адабиётларини таҳлил қилиш, тайёрлаш ва нашр этишни ташкил қилиш;

давлат намунасидаги қатъий назоратдаги ҳужжатлар ҳисобини юритиш, электрон базани шакллантириш ва улар билан олий таълим муассасаларини таъминлаш;

олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

олий таълимни ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибани тадқиқ қилиш ва уларнинг натижаларини оммалаштириш.


6.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти


Бош илмий-методик марказ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилади ҳамда Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти деб қайта номланади.

Институт фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тартибга солинади.


7.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази


Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилади ҳамда Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази деб қайта номланади.

Марказ олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари талаба (ўқувчи)ларининг ижтимоий лойиҳаларини рағбатлантириш билан шуғулланади.

Марказ ўз фаолиятини олий таълим ташкилотларида фаолият юритувчи ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлар ва тьюторлар билан ҳамкорликда ташкил этади.

Марказ фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тартибга солинади.


8.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш маркази


Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилади ҳамда Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш маркази деб қайта номланади.

Марказ фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тартибга солинади.

Марказ олий ва профессионал таълим муассасаларининг жиҳоз, асбоб-ускуна, транспорт воситалари, мебель ва бошқа моддий қимматликлар билан таъминланиши ҳолатини мониторинг қилади.

Шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасалари бино ва иншоотларининг қурилиши, реконструкция қилиниши ҳамда мукаммал таъмирланиши, уларнинг янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрланиши устидан мониторинг олиб боради.


9.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Профессионал таълимни ривожлантириш институти


Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилади ҳамда Профессионал таълимни ривожлантириш институти деб қайта номланади.

Институт фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тартибга солинади.


            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 июлдаги

ПҚ-200-сон қарорига

3-ИЛОВА



Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ











Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

























































































































Инновацион ривожланиш агентлиги



Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази


Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш маркази








































Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги



Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази























Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази




























Олий аттестация комиссияси



Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти























Профессионал таълимни ривожлантириш институти



















Илғор технологиялар маркази


















Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази

















Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари



















Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси


















Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси



































Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси













Давлат олий таълим муассасалари**






Илмий-техник кенгашлар



































"INNO" технопарк МЧЖ*













Профессионал таълим муассасалари



































































Ёшлар академияси









































































































*) устав капиталидаги давлат улуши иштирокчи ваколатларини амалга ошириш учун ишончнома асосида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига бошқарувга берилади.

**) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги давлат олий таълим муассасалари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 июлдаги

ПҚ-200-сон қарорига

4-ИЛОВА



Инновацион ривожланиш агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ










Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги























































































Инновацион ривожланиш агентлиги
















































































Ёшлар инновация маркази





Ёшлар технопарклари






























































Халқаро молекуляр аллергология маркази





Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи





































































Илмий-техник ахборот маркази

















































      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 июлдаги

ПҚ-200-сон қарорига

5-ИЛОВА



Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ





Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

















































Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги



















































"Илмий-ўқув амалий маркази" давлат муассасаси























































Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолиятини ривожлантириш жамғармаси*























































Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари*

















































*) юридик шахс мақомисиз ташкил этилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 июлдаги

ПҚ-200-сон қарорига

6-ИЛОВА



Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасини трансформация

қилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

шакли


Ижро муддати


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


1.

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш:

таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари сонини қисқартириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг айрим ваколатларини мазкур органларга ўтказиш;

таълим муассасасини бошқарувчи институционал тузилмалар ваколатларини аниқ белгилаш;

ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш қоидаларини белгилаш;

таълим сифатини мониторинг қилиш ва таъминлаш бўйича ҳуқуқий механизмларни белгилаш.


Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2023 йил

сентябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2.

Ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил

октябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


3.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ҳамда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторини танқидий таҳлил қилган ҳолда илғор хорижий тажриба ҳамда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқиш бўйича илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш.

Танлов эълон қилиш


2023 йил

июль

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ҳамда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторини илмий лойиҳа таклифлари асосида қайта тасдиқлаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари


2024 йил

февраль


4.

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш, ўқишдан четлаштириш ҳамда академик мобиллигини ташкил этиш тартибларини қайта кўриб чиқиш ва белгилаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил

февраль


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши


5.

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим, фан ҳамда инновациялар соҳасида ягона интеграциялашган рақамли экотизимни яратиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

олий, профессионал ва ўрта махсус таълим сифатини мониторинг қилиш ва "хавфни таҳлил этиш" ахборот тизимини жорий этиш;

давлат таълим ташкилотларига қабул жараёнларини ягона платформа орқали амалга ошириш ҳамда таълим ташкилотлари томонидан бериладиган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ягона реестрини яратиш;

ўқувчи ва талабалар учун шартнома асосида кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ онлайн шаклга ўтказиш;

давлат буюртмасига мувофиқ бажариладиган фундаментал, амалий, инновацион ва стартап лойиҳалар бўйича танловлар ўтказиш, техник, илмий ва молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтказиш ҳамда танлаб олиш жараёнларини рақамлаштириш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2023 йил

сентябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар


6.

Етакчи олий таълим муассасалари базасида миллий олий таълим дастурларини халқаро ташкилотларнинг таълим соҳалари рейтингида юқори 200 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастури асосида қайта ишлаб чиқиш.


Режа-жадвал асосида

Тасдиқлаш -

2023 йил

сентябрь


Амалга

ошириш -

2023-2030

йиллар


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар


7.

Республикада фаолият юритувчи олий таълим ташкилотларининг рейтингини юритиш тизимини халқаро рейтинг ташкилотларининг баҳолаш тизими асосида қайта кўриб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил

октябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши


8.

Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ташкил этиладиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётларини "ҳақ тўланадиган амалиёт" (internship) механизми асосида ташкил этиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил

ноябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши


9.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қошидаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

сентябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


10.

Давлат олий таълим муассасалари профессорларининг ўқув ва илмий фаолияти самарадорлигини ҳамда ёш кадрларнинг касбий маҳорати ва масъулиятини ошириш мақсадида олий таълим муассасаси ректорига (директорига) ўқув ишлари бўйича ассистент ва тадқиқот ишлари бўйича ассистент лавозимларини жорий этиш ваколатини бериш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

август


Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар


11.

Олий таълим муассасалари раҳбариятининг таълим ва илм-фан бўйича маъруза ўқишини ташкил этиш, хорижий олий таълим муассасалари фахрий профессор унвонини олиши, академик сайловларда фаол иштирокини таъминлаш орқали олий таълим муассасалари раҳбарларининг академик фаоллигини ошириб боришни рағбатлантириш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

сентябрь


Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


12.

Академик лицейлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиқиш. Бунда, жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилаш;

лицей битирувчилари учун электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган ва QR-код қўйиладиган электрон шаклдаги дипломнинг давлат намунасини тасдиқлаш;

таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, педагог ходимлар иш фаолиятининг вақт меъёрларини қайта кўриб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

ноябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизимида академик лицейлари мавжуд вазирлик ва идоралар


13.

Академик лицей ўқувчиларининг халқаро фан олимпиадаларидаги ижобий натижаларини янада яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан академик лицейнинг ўқув лаборатория хоналарини халқаро фан (кимё, биология, физика) олимпиадаларини ўтказишда фойдаланиладиган замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

декабрь


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бюджет маблағлари доирасида


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


14.

Навоий вилоятида роботларнинг эҳтиёт қисмларини яратиш учун кичик контролёрлар, датчиклар ва сенсорлар ишлаб чиқарадиган Ёшлар миллий лабораториясини ташкил этиш ва жиҳозлаш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

декабрь


Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан


Навоий вилояти ҳокимлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


15.

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини йил давомида ўтказишга мўлжалланган намунавий типдаги катта сиғимли павильонлар қуриш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер майдонларини ажратиш.


Амалий чора-тадбирлар


2023 йил

август


-

Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги


16.

ЎзАСБО ахборот тизимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимдаги таълим муассасаларининг молия йили учун тасдиқланган бюджет ҳамда бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини берувчи тизимни жорий этиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

август


-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


17.

Фаолияти тугатилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига олий, профессионал ва ўрта махсус таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш хизматларини кўрсатишдан тушган маблағларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш.

Шунингдек, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим соҳаларидаги халқаро лойиҳалар, жумладан Жаҳон банки иштирокидаги "Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида Инспекцияга берилган моддий қимматликлар ва жиҳозларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўтказиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

июль


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


18.

Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда самарали фаолият юритишларини ташкил қилиш бўйича уларнинг ассоциациясини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

сентябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


19.

Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш, диссертацияларни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш ҳамда амалдаги тарқоқ ахборот тизимларини бирлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

ноябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги


20.

Халқаро илмий ҳамкорлик доирасида:

Япония, Германия, Хитой, Венгрия ва Беларусь давлатларининг нуфузли университет ва илмий марказлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган 130 та халқаро қўшма илмий лойиҳалар доирасида яратилган янги илмий ишланма ва технологияларни иқтисодиёт тармоқларининг мавжуд муаммолари ечимига йўналтириш;

Амалий чора-тадбирлар


2023 йил

сентябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


жаҳон илм-фанининг устувор йўналишларига мувофиқ ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича хорижий давлатлар билан ҳамкорликда қўшма илмий лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.


Хорижий ҳамкорлар билан қўшма танлов эълон қилиш

2023 йил

декабрь

Давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар

21.

Республикада амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларининг сифатини ошириш, бунда илмий этикет нормаларини татбиқ қилиш мақсадида илмий ноширлик фаолиятида кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ахборот тизимини жорий этиш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан:

республикадаги барча илмий журналлар фаолиятини мувофиқлаштиришни йўлга қўйиш, уларда чоп этиладиган илмий мақолалар мазмуни ва сифатига бўлган умумий техник талабларни ишлаб чиқиб, жорий этиш;

илмий ноширлик фаолиятида, жумладан магистрлик диссертациялари, фалсафа фанлари доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари ҳамда илмий монографиялар, ўқув қўлланма ва дарсликлар тайёрлаш, илмий журналларда мақола чоп этиш жараёнида кўчирмачиликни аниқлаш тизимини жорий этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил

январь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


22.

Инновацион лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштириш тизимини жорий қилиш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

сентябрь


Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан


Инновацион ривожланиш агентлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


23.

Илм-фан ва таълим интеграциясини ривожлантириш, ёшларни Фанлар академияси илмий ташкилотларига фаол жалб қилиш, илмий ташкилотлар ходимларини ўқув жараёнига кенгроқ олиб кириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

октябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси


24.

Республикадаги илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларидаги барча илмий лаборатория асбоб-ускуналарининг ягона марказлашган базасини яратиш.


Амалий чора-тадбирлар


2024 йил

сентябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси


25.

Корхона ва ташкилотларнинг буюртмалари асосида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклида йил давомида ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш тизимини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

сентябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


26.

Касб-ҳунар мактабларига умумий ўрта таълим ташкилотларини олдинги йилларда тамомлаган имконияти чекланган шахсларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

август


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


27.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкилий тузилмасига кирган идоравий мансуб ташкилотлар (давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларидан ташқари) маъмурий-бошқарув ходимлари таркибини танқидий қайта кўриб чиқиш ҳамда идоравий мансуб ташкилотларга юқори малакали, ҳалол ва ташаббускор кадрларни жалб этиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

октябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


28.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ҳудудий таркибий тузилмаларини зарур шарт-шароитлари мавжуд биноларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.


Амалий чора-тадбирлар


2023 йил

июль


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


29.

Магистр ва бакалаврларнинг меҳнат мақомини белгилаш юзасидан асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Амалий чора-тадбирлар


2023 йил

сентябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


30.

"Яшнобод" инновация технопарки дирекцияси" давлат унитар корхонасини "Inno" инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки" масъулияти чекланган жамиятига қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этиш. Бунда:

"Inno" инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки" масъулияти чекланган жамиятини "Яшнобод" инновация технопарки дирекцияси" давлат унитар корхонасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси этиб белгилаш;

"Яшнобод" инновация технопарки дирекцияси" давлат унитар корхонасига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Мажнунтол кўчаси, 5-уйда жойлашган бино-иншоотлар ва асосий воситаларни "Inno" инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки" масъулияти чекланган жамиятига муассиснинг устав фондидаги давлат улушини ошириш ҳисобига ўтказиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

октябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

31.

Профессионал таълим муассасалари педагог ходимларининг ўқув-меъёрий ҳужжатлари ҳамда педагогик юкламаларини қайта кўриб чиқиш.

Профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнига кредит-модул тизимини жорий этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

сентябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


32.

Инклюзив таълим олувчилар учун шарт-шароитлар яратиш, кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларнинг саводхонлигини ошириш ҳамда сурдотаржимонлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

сентябрь


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


33.

Олий таълим ва фан соҳасидаги илмий изланишлар самарадорлигини ошириш, натижаларнинг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида университетлар рейтингини белгиловчи "Times Higher Education", "Quacquarelli Symonds" ҳамда йирик илмий-техник маълумотлар базасига эга бўлган "Elsevier" компанияси билан ҳамкорлик ўрнатиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023-2026

йиллар


Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


34.

Профессионал таълим муассасаларининг қуйидаги харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш:

профессионал таълим муассасаларини ўқув адабиётлари, дипломлар, сертификатлар, гувоҳномалар ҳамда белгиланган намунадаги ҳужжатлар ва гуруҳ журналлари билан таъминлаш;

коллеж ва техникумларда бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг (ишлаб чиқариш таълими усталари бундан мустасно) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш;

коллеж ва техникумларни хомашё ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш ҳамда коммунал хизматлар харажатларини қоплаш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

июлдан

бошлаб


Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


35.

Техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларининг қишлоқ хўжалиги, туризм, ирригация ва мелиорация, хизмат кўрсатиш ҳамда ветеринария йўналишларига оид касб ва мутахассисликларига тўлиқ давлат гранти асосида ўқувчиларни қабул қилиш.

Шунингдек, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йўналишларига оид касб ва мутахассисликлар бўйича умумий қабул кўрсаткичларининг камида 50 фоизини давлат грантига ажратиш.


Қабул параметрларини тасдиқлаш

2023/2024

ўқув йилидан

бошлаб


Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


36.

Профессионал таълим муассасаларининг умумтаълим фанлари ўқитувчиларига камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификат учун уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида устама ҳақ тўлаш тизимини йўлга қўйиш.


Қўшма қарор

2023/2024

ўқув йилидан

бошлаб


Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


37.

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази, Профессионал таълимни ривожлантириш институти, Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш маркази, Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи, вазирликнинг Тошкент шаҳар бошқармасини Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 2-Чимбой кўчаси, 96-уй манзили бўйича жойлаштириш.

Бунда:

2-Чимбой кўчаси, 96-уй манзили бўйича бино-иншоотларни сақлаш харажатлари Профессионал таълимни ривожлантириш институтига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази (Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 75-уй) ва Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг (Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 76-уй) бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга тегишли равишда Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон миллий университетига талабалар турар жойларини ташкил этиш учун оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

август


-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


              

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари тартибга солиш предметидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Икки ёки ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 июль













































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск