ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 22.06.2023 й. 36-2023/Б-сон "Эркак чўчқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.07.2023 й. 1970-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2023 й.

N 1970-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

22.06.2023 й.

N 36-2023/Б


БУЙРУҒИ



Эркак чўчқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза

қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Стандартлаштириш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 18 майдаги 20/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1970, 2009 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 292-модда) билан тасдиқланган Эркак чўчқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур буйруқ иловасининг 2-банди 2023 йилнинг 5 ноябридан амалга киритилади.



Вазир                                                                       Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Эркак чўчқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза

қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар эркак чўчқаларни парвариш қилиш билан шуғулланадиган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.".


2. 2-банддаги "давлат стандартлари" деган сўзлар "миллий стандартлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.".


4. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 июль






































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск