ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 27.06.2023 й. 45-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.07.2023 й. 3078-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2023 й.

N 3078-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.06.2023 й.

N 45


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг

стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сон буйруғи (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 10/18/3078/2073-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                              Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг

стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Стандарт ғазначилик хизмати бўлинмалари (бундан буён матнда ғазначилик бўлинмалари деб юритилади), иқтисодиёт ва молия органлари, давлат ва бошқа мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар, барча бюджет ташкилотларига татбиқ этилади.".


2. 2-банднинг олтинчи хатбошиси, 214-банднинг олтинчи хатбошиси, 299-банд, 315-банднинг учинчи ва саккизинчи хатбошилари ҳамда 317-банднинг биринчи, иккинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 7-банддаги "молия органлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 35-банднинг биринчи хатбошиси ва 47-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат божхона қўмитасининг" ҳамда "Молия вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" ҳамда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 40-банднинг учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органларига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 46-банд, 63-банднинг биринчи, иккинчи ва олтинчи хатбошилари, 66-банднинг ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилари, 79-банднинг иккинчи хатбошиси, 82-банднинг ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилари, 291-банднинг биринчи, иккинчи, тўртинчи - олтинчи хатбошилари ҳамда 324-банддаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 49-банддаги "Божхона қўмитасининг" ҳамда "Молия вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" ҳамда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 56-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 58-банднинг биринчи ва иккинчи хатбоишларидаги "Мактабгача таълим муассасаларида" ва "мактабгача таълим муассасаларидаги" деган сўзлар тегишли равишда "Мактабгача таълим ташкилотларида" ва "мактабгача таълим ташкилотларидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 64-банднинг учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 75-банднинг еттинчи хатбошиси, 81-банднинг биринчи хатбошиси, 105-банднинг биринчи - учинчи хатбошилари ҳамда 258-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 100-бандда:

биринчи ва бешинчи хатбошилардаги "мактабгача таълим муассасаларида" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "мактабгача таълим муассасалари" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13. 103-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ягона ижтимоий тўлов" ва "ягона ижтимоий тўловлари" деган сўзлар тегишли равишда "ижтимоий солиқ" ва "ижтимоий солиқлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 111-банднинг иккинчи хатбошиси, 282 ва 283-бандлар, 315-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "касб-ҳунар" деган сўзлар "профессионал" деган сўз билан алмаштирилсин.


15. 145 ва 295-бандлардаги "мактабгача таълим муассасалари" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16. 253-бандда:

иккинчи ва бешинчи хатбшилардаги "мактабгача таълим муассасаларида" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "мактабгача таълим муассасасидан" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 256-бандда:

биринчи хатбошидаги "ягона ижтимоий тўлов" ва "ягона ижтимоий тўловларнинг" деган сўзлар тегишли равишда "ижтимоий солиқ" ва "ижтимоий солиқларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ягона ижтимоий тўлов" деган сўзлар "Ижтимоий солиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ягона ижтимоий тўловлар" ва "ягона ижтимоий тўлов" деган сўзлар тегишли равишда "ижтимоий солиқлар" ва "ижтимоий солиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 261-банднинг биринчи хатбошисидаги "ногирон болаларни" деган сўзлар "ногиронлиги бўлган болаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19. 1-иловада:


1) 102 201 - 102 206 қаторлар чиқариб ташлансин;


2) 102 301 - 102 316 қаторлар чиқариб ташлансин;


3) 102 405 қатордаги "Мактабгача таълим муассасаларида" деган сўзлар "Мактабгача таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 102 410 ва 520 430 қаторлардаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин;


5) 152 200 ва 342 200 қаторлардаги "ягона ижтимоий тўлов" деган сўзлар "ижтимоий солиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 334 000 қатордаги "Давлат божхона" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 335 000, 850 000, 995 000, 995 100 ва 995 200 қаторлардаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 510 100 - 510 900 қаторлар чиқариб ташлансин;


9) 520 110 қатордаги "Мактабгача таълим муассасаларида" деган сўзлар "Мактабгача таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 520 200 қатордаги "касб-ҳунар" деган сўзлар "профессионал" деган сўз билан алмаштирилсин;


11) 986 000 қатордаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


20. 2-илованинг 15, 16 ва 58-позициялардаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин;


21. 3-иловада:


1) 1-позициясидаги "Молия вазирлиги Ғазначилиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) қуйидаги мазмундаги 216 - 219-позициялар билан тўлдирилсин:

"

216.

Бандихон тумани бўлинмаси


3

675

217.

Давлатобод тумани бўлинмаси


3

681

218.

Янги Наманган тумани бўлинмаси


3

682

219.

Кўкдала тумани бўлинмаси


3

680

".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 июль









































Время: 0.0774
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск