ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 27.06.2023 й. 37-2023/Б-сон "Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.07.2023 й. 1983-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2023 й.

N 1983-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

27.06.2023 й.

N 37-2023/Б


БУЙРУҒИ



Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 июндаги 29/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1983, 2009 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.".


2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига асосан ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган корхонада йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур корхона фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.".


3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати корхонанинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита корхона раҳбарига бўйсунади.".


4. 11-банд "саломатлигининг" деган сўздан кейин "меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.".


6. 100-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"100. Босим остида бўлган баллонлар сақланадиган омборлар "Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 23 ноябрдаги 258-сон буйруқ талабларига мос бўлиши керак.".


7. 107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"107. Барча механизм ва юк кўтариш ускуналари "Юк кўтариш кранлари тузилиши ва уларни хавфсиз ишлатиш қоидаларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 20 июндаги 20/ЮБ-26-сон қарорга мос бўлиши керак.".


8. 169-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"169. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон "Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори талабларига риоя қилиш керак.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 июль
















































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск