ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 13.06.2023 й. 31-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.07.2023 й. 2773-9-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2023 й.

N 2773-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

13.06.2023 й.

N 31


БУЙРУҒИ



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                             Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қуйидагилар битта БЮДда декларацияланиши мумкин:

1) битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмасдан битта жўнатувчининг манзилидан битта олувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати билан (бундан бир нечта темир йўл ва автотранспорт воситасида олиб ўтилаётган (олиб ўтилган) товарлар мустасно) олиб ўтилаётган (олиб ўтилган) ва бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар;

2) темир йўл ва автотранспорт воситасида бир нечта транспорт ҳужжати билан олиб ўтилаётганда (олиб ўтилганда):

темир йўл транспортида олиб чиқилаётган товарлар бўйича - битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилига битта темир йўл транспортида бир вақтда жўнатиладиган ва бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар;

темир йўл транспортида олиб кирилаётган товарлар бўйича - битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилига битта темир йўл транспорти таркибида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бир вақтда олиб кирилган ва бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган товарлар;

автотранспорт воситасида олиб чиқилаётган товарлар бўйича - битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмасдан битта жўнатувчининг манзилидан битта олувчининг манзилига битта чегара божхона пости орқали олиб чиқиладиган ва бир вақтда битта божхона постига тақдим этган ҳолда бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган бир ном, тур, маркадаги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасига (бундан бўён матнда ТИФ ТН деб юритилади) асосан битта ўн рақамли код билан таснифланувчи товарлар;

автотранспорт воситасида олиб кирилган (олиб кирилаётган) товарлар бўйича - битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмасдан битта жўнатувчининг манзилидан битта олувчининг манзилига битта чегара божхона пости орқали бир кунда олиб кирилган (олиб кириладиган) ва битта божхона постига тақдим этган ҳолда бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган бир ном, тур, маркадаги, ТИФ ТНга асосан битта ўн рақамли код билан таснифланувчи товарлар;

ТИФ ТНни талқин этишнинг 2а асосий қоидасига мувофиқ йиғилмаган ёки ажратилган товарнинг таркибий қисмлари деб ҳисобланадиган ва ТИФ ТНнинг йиғилган ёки тугалланган товарга мос келувчи позициясида таснифланадиган товарлар, агар бундай товарлар битта битимга мувофиқ ёки бундай битим тузмаган ҳолда битта жўнатувчидан битта қабул қилувчи манзилига бир турдаги транспорт воситасида олиб кирилган ва божхона ҳудудига кириб келиш жойида айни битта божхона органига тақдим этилган бўлса. Бунда, товарлар олиб кирилиб аввал бошқа божхона режимига жойлаштирилмаган бўлса, БЮД Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида кўзда тутилган муддатлар доирасида тақдим этилиши лозим;

3) битта почта юк хати билан олиб ўтилаётган ёхуд божхона чегараси орқали ўтаётган жисмоний шахснинг қўл юкида ва багажида олиб ўтилаётган товар ёки унинг бир қисми.

Агар товарлар турли божхона режимларига жойлаштирилаётган бўлса, у ҳолда тўлдириладиган БЮДлар сони божхона режимлари сонига мувофиқ бўлиши лозим.".


2. 22-бандда:


а) 14-кичик банднинг ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Агар товарларнинг ташувчиси ёки автотранспорт воситасининг хайдовчиси СТИР ёки ЖШШИРга эга бўлмаган норезидент бўлса, у ҳолда шахснинг СТИР ёки ЖШШИРи қайд этиладиган жойда "99999999999999" коди кўрсатилади.";


б) 25-кичик банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Электрон БЮДда алоҳида майдончада товар турган жойнинг юридик манзили бўйича мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарлари таснифлагичига мувофиқ туман (шаҳар) коди кўрсатилади.";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 25-бандда:


а) 2-кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Товарлар соддалаштирилган йўлак бўйича халқаро битимлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда декларантнинг хоҳишига кўра графанинг пастки қисмида "№" белгисидан сўнг юкни жўнатувчининг СТИРи кўрсатилади.";

ўн саккизинчи хатбоши ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 25-кичик банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Электрон БЮДда алоҳида майдончада товар турган жойнинг юридик манзили бўйича мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарлари таснифлагичига мувофиқ туман (шаҳар) коди кўрсатилади.";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 39-кичик банднинг ўттиз бешинчи хатбошиси "божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида баённома" деган сўзлардан кейин ", хорижий мамлакатнинг экспорт божхона декларацияси" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 79-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"79. Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимидан сўнг Ўзбекистон товари (Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товар) мақомига эга бўлган қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш экспорт божхона режимига мувофиқ, бошқа ҳолларда қайта ишлаш маҳсулотларини, божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилган товар, товарнинг чиқиндилари ва қолдиқларини қайтариб олиб чиқиб кетиш реэкспорт божхона режимига мувофиқ амалга оширилади.".


5. 92-банднинг биринчи хатбошисида "Давлат божхона қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 4-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


7. 12-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Божхона юк декларациясини тўлдириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

4-ИЛОВА



Божхона постлари

ТАСНИФЛАГИЧИ

Т/р

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари постларининг номи


Пост коди


Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси

1.

"Нукус аэропорти" чегара божхона пости


35001

2.

"Нукус" ТИФ божхона пости


35002

3.

"Хўжайли" чегара божхона пости


35003

4.

"Довут-ота" чегара божхона пости


35004

5.

"Қорақалпоғистон" темир йўл чегара божхона пости


35010

6.

"Қўнғирот" ТИФ божхона пости


35012

Андижон вилояти бўйича бошқармаси

7.

"Дўстлик" чегара божхона пости


03002

8.

"Андижон аэропорти" чегара божхона пости


03003

9.

"Бобур" ТИФ божхона пости


03004

10.

"Маданият" чегара божхона пости


03009

11.

"Андижон" ТИФ божхона пости


03011

12.

"Савай" темир йўл чегара божхона пости


03014

13.

"Асака" ТИФ божхона пости


03015

Бухоро вилояти бўйича бошқармаси

14.

"Бухоро аэропорти" чегара божхона пости


06001

15.

"Когон" ТИФ божхона пости


06002

16.

"Бухоро" ТИФ божхона пости


06006

17.

"Қоровулбозор" ТИФ божхона пости


06007

18.

"Ғиждувон" ТИФ божхона пости


06008

19.

"Қоракўл" ТИФ божхона пости


06009

20.

"Олот" чегара божхона пости


06010

21.

"Хўжадавлат" темир йўл чегара божхона пости


06011

Жиззах вилояти бўйича бошқармаси

22.

"Учтўрғон" чегара божхона пости


08003

23.

"Жиззах" ТИФ божхона пости


08004

24.

"Қўшкент" чегара божхона пости


08007

Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси

25.

"Насаф" ТИФ божхона пости


10002

26.

"Қамаши-Ғузор" ТИФ божхона пости


10007

27.

"Қарши-Керки" чегара божхона пости


10008

28.

"Талимаржон" ТИФ божхона пости


10011

29.

"Қарши аэропорти" чегара божхона пости


10012

Навоий вилояти бўйича бошқармаси

30.

"Тинчлик" ТИФ божхона пости


12001

31.

"Навоий аэропорти" чегара божхона пости


12002

32.

"Навоий" ТИФ божхона пости


12003

33.

"Зарафшон" ТИФ божхона пости


12008

34.

"Навоий индустриал" ТИФ божхона пости


12012

Наманган вилояти бўйича бошқармаси

35.

"Наманган аэропорти" чегара божхона пости


14002

36.

"Учқўрғон" чегара божхона пости


14003

37.

"Косонсой" чегара божхона пости


14004

38.

"Поп" чегара божхона пости


14005

39.

"Наманган" ТИФ божхона пости


14010

40.

"Чуст" ТИФ божхона пости


14014

Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси

41.

"Самарқанд аэропорти" чегара божхона пости


18001

42.

"Жартепа" чегара божхона пости


18002

43.

"Самарқанд" ТИФ божхона пости


18005

44.

"Улуғбек" ТИФ божхона пости


18007

Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси

45.

"Термиз аэропорти" чегара божхона пости


22002

46.

"Сариосиё" чегара божхона пости


22003

47.

"Сариосиё" темир йўл чегара божхона пости


22004

48.

"Термиз" ТИФ божхона пости


22005

49.

"Денов" ТИФ божхона пости


22006

50.

"Гулбаҳор" чегара божхона пости


22007

51.

"Дарё порти" ТИФ божхона пости


22011

52.

"Жарқўрғон" ТИФ божхона пости


22013

53.

"Болдир" темир йўл чегара божхона пости


22015

54.

"Айритом" чегара божхона пости


22017

Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси

55.

"Ховособод" чегара божхона пости


24002

56.

"Ховос" ТИФ божхона пости


24003

57.

"Сирдарё" чегара божхона пости


24004

58.

"Гулистон" ТИФ божхона пости


24009

59.

"Сайхун" ТИФ божхона пости


24010

Тошкент вилояти бўйича бошқармаси

60.

"Яллама" чегара божхона пости


27001

61.

"Навоий" чегара божхона пости


27008

62.

"С.Нажимов" чегара божхона пости


27009

63.

"Ойбек" чегара божхона пости


27011

64.

"Бекобод авто" чегара божхона пости


27013

65.

"Чирчиқ" ТИФ божхона пости


27014

66.

"Олмалиқ" ТИФ божхона пости


27015

67.

"Янгийўл" ТИФ божхона пости


27016

68.

"Назарбек" ТИФ божхона пости


27019

69.

"Келес" ТИФ божхона пости


27020

70.

"Ғишткўприк" чегара божхона пости


27021

71.

"Фарҳод" чегара божхона пости


27023

72.

"Бекобод" темир йўл чегара божхона пости


27024

73.

"Ангрен" ТИФ божхона пости


27028

74.

"Ўзбекистон" темир йўл чегара божхона пости


27029

Фарғона вилояти бўйича бошқармаси

75.

"Фарғона аэропорти" чегара божхона пости


30001

76.

"Қўқон" ТИФ божхона пости


30002

77.

"Қувасой" ТИФ божхона пости


30003

78.

"Фарғона" чегара божхона пости


30004

79.

"Андархон" чегара божхона пости


30005

80.

"Риштон" чегара божхона пости


30006

81.

"Ровот" чегара божхона пости


30008

82.

"Водий" ТИФ божхона пости


30009

83.

"Ўзбекистон" чегара божхона пости


30010

84.

"Сўх" чегара божхона пости


30012

85.

"Қиргули" ТИФ божхона пости


30015

86.

"Марғилон" ТИФ божхона пости


30017

Хоразм вилояти бўйича бошқармаси

87.

"Шовот" чегара божхона пости


33001

88.

"Дўстлик" чегара божхона пости


33004

89.

"Ҳазорасп ЭИЗ" ТИФ божхона пости


33005

90.

"Урганч" ТИФ божхона пости


33007

91.

"Урганч аэропорти" чегара божхона пости


33011

Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси

92.

"Тошкент-товар" ТИФ божхона пости


26002

93.

"Арк булоқ" ТИФ божхона пости


26003

94.

"Чуқурсой" ТИФ божхона пости


26004

95.

"Келес" темир йўл чегара божхона пости


26009

96.

"Сирғали" ТИФ божхона пости


26010

97.

"Чуқурсой техник идора" темир йўл чегара божхона пости


26013

"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси

98.

"Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" чегара божхона пости


00101

99.

"Авиа юклар" ТИФ божхона пости


00102

100.

"Бош почтамт" ТИФ божхона пости


00107

          





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Божхона юк декларациясини тўлдириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

12-ИЛОВА



Божхона юк декларациясини тўлдиришда

фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари

ТАСНИФЛАГИЧИ

Т/р

Ҳужжат номи


44-графа

тартиб

рақами


Ҳужжат коди


1.

Лицензия


101

ЛИЦЕНЗИЯ

2.

Карго манифест


201

КРГ

3.

CMR


202

СМР

4.

Коносамент


203

КНСМ

5.

ТИР-карнет


204

TIR

6.

Авиа-юк хати


205

АВИА

7.

Почта юк хати


206

НКПЧТ

8.

СМГС шаклидаги темир йўл юк хати


207

СМГС

9.

Товар-транспорт юк хати


208

ТТН

10.

Техник восита паспорти


209

ПТС

11.

Шартнома тузувчи шахснинг инвойси (ҳисоб, ҳисоб-фактура)


220

ИНВ

12.

Шартнома тузувчи шахснинг проформа-инвойси, ҳисоб-проформаси


221

ИНВПРФ

13.

Ўров варағи


222

УПЛИСТ

14.

Жўнатувчи ёки бошқа алоқадор шахснинг инвойси (ҳисоб, ҳисоб-фактура, муқобил ҳужжат)


223

ИНВ_ОТ

15.

Контракт (шартнома, келишув)


301

КНТ

16.

Контрактга (шартномага, келишувга) қўшимча келишув


302

ДОП

17.

Товарларни вақтинча олиб киришда ёки вақтинчалик олиб чиқишда ижара битими


303

ДГАРНД

18.

Ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотнома (экспортда)


304

СПРРС

19.

Норезидент ташувчининг транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича тузилган контракт (шартнома, келишув)


305

КНТ_ТР

20.

Норезидент ташувчининг транспорт хизматидан фойдаланиш бўйича тузилган контракт (шартнома, келишув)нинг Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги идентификация рақами


306

IDN_ТР

21.

Экспертиза далолатномаси


402

АКТЭКСП

22.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини олиб киришга рухсатномаси


403

ВЗРМ

23.

Ветеринария сертификати (гувохномаси)


404

ВТРС

24.

Юқори частотали воситаларни олиб киришга рухсатнома


405

ВЧР

25.

Санитария-эпидемиология хулосаси


406

СЭЗ

26.

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг ёввойи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатномаси (CITES рухсатномаси бундан мустасно)


407

ГКЭ_РСТ

27.

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоологик коллекциялар, ўлжалар ва тулумларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатномаси (CITES рухсатномаси бундан мустасно)


408

ГКЭ_ЖВТ

28.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома (CITES)


409

CITES

29.

Карантин рухсатномаси


410

КРНР

30.

Олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек компонентлар, хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш ҳақида хулоса


411

УЗЭКСП

_ПЛ

31.

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сертификати


412

ССПН

32.

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома


413

ОРВ

33.

Юкнинг гуманитар характердалиги тасдиқномаси


414

ПГХ

34.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситаларини олиб киришга рухсатномаси


415

ПРФ

35.

Психотроп ва наркотик воситалар, прекурсорларни олиб киришга рухсатнома


416

ПСР

36.

Мувофиқлик сертификати


417

ССТ

37.

Сертификатлаштириш органларининг технологик ускуналар тўлиқ йиғилиб, созланганидан ва синовдан ўтказилганидан сўнг сертификатлаштириш ишлари амалга оширилиши тўғрисидаги хати


418

УЗСТ

38.

Фитосанитария сертификати


419

ФТСС

39.

Экология сертификати


420

ЭКО

40.

Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шартномалар (контрактлар)нинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан хулоса


421

ЗК_ТКСТ

41.

Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) мувофиқлик сертификати ёки синов баённомаси


422

ИЛАК

42.

Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) мувофиқлик сертификати ёки синов баённомаси


423

ИАФ

43.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг аккредитациядан ўтган органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификати


424

ОЭСР

44.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун рухсатнома


425

КУР

45.

Ветеринария рухсатномаси


426

ВТРР

46.

Экспорт назорати объектларини экспорт қилиш учун рухсатнома


427

ЭНО

47.

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи тўғрисидаги сертификат


428

МБР

48.

Қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк, шунингдек ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига рухсатнома


429

ХХЮ

49.

Техник кўмакка тегишлилиги тўғрисида хулоса


430

ТКР

50.

Янги махсус киритиладиган биологик актив моддаларни олиб киришга рухсатнома


431

БАД

51.

Янги озиқ-овқат қўшимчаларини олиб киришга рухсатнома


432

НПП

52.

Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб киришга рухсатнома


433

ХБПП

53.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ёпиқ турдаги божхона омборига жойлаштириш ҳуқуқига рухсатнома


434

НППС

54.

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома


435

КУРГ

55.

Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари учун рухсатнома


436

КИЗ

56.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юкларни транзит равишда олиб ўтишга рухсатнома


437

СГТ

57.

Юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлар томонидан асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хом ашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситаларига берилган сертификат ва декларация


438

ЮСМ

58.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат органининг йўқ қилишни амалга ошириш имконияти тўғрисидаги, уни амалга оширишнинг усули ва жойи кўрсатилган хулосаси


439

ЭХКХ

59.

Карантин кўриги далолатномаси


440

АКД

60.

Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома


502

СвИПБЮЛ

61.

Контракт Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки хулоса


503

РегЦМЭП

62.

Божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар


6XX*


63.

Товарларнинг келиб чиқиш сертификати (импортда)


701

СПТИМ

64.

Товарларнинг келиб чиқиш сертификати (экспортда)


702

СПТЭК

65.

Фактура қиймати 5000 АҚШ долларигача бўлган товарларни келиб чиқишини товарларни кузатув ҳужжатларида тасдиқлаш


703

УПТ

66.

Банк кафолати


801

БГРН

67.

Суғурта полиси


802

СТРХПЛ

68.

Кафилнинг божхона тўловлари ва фоизларнинг тўланишини таъминлаш нияти тўғрисида ёзма мажбурияти


803

ОБЗПРЧ

69.

Экспорт БЮДси**


804

ЭкГТД

70.

Импорт БЮДси


805

ИмГТД

71.

Кафолат хати (олиб кирилаётган товар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учунлиги ҳақида)


806

ГрнСН

72.

Гаров битими


807

ДЗЛГ

73.

Юк ташиш бўйича битим (фақат транзит учун)


808

ДПР

74.

Товарларни божхона омборига жойлаштираётган шахс ва божхона омбори эгаси ўртасидаги битим


809

ДХР

75.

Товарларни эркин омборга жойлаштираётган шахс ва эркин омбор эгаси ўртасидаги битим


810

ДСВСК

76.

Бошқа битимлар


811

ДОГ

77.

Олиб кирилаётган товарнинг қиймати тасдиқланган ва (ёки) тасдиқланмаганлиги ҳисоб-китобининг текшируви


812

ПСТ

78.

Эксперт хулосаси


813

ЭКСПЗК

79.

Дефект далолатномаси


814

ДЕФАКТ

80.

Сифат сертификати


815

ССК

81.

Товарларни божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдонларга жойлаштириш тўғрисида ваколатли шахснинг аризаси


816

ЗАЯВ74

82.

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш далолатномаси


817

АКТ75

83.

Товарларни йўқ қилиш далолатномаси


818

АКТ76

84.

Товар ўзи томонидан ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлаш ҳақида ариза-маълумотнома


819

ЗАЯВСП

85.

Жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш далолатномаси


820

АПИ

86.

Божхона органининг товарларни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатномаси


834

РАЗ51

87.

Божхона органининг товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга рухсатномаси


835

РАЗ61

88.

Божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги баённома


850

НТЗ

89.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурийлиги татбиқ этилмаслигини тасдиқловчи ҳужжат***


851

БССТ

90.

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ўлчаш воситаларига икки ой давомида сертификат олиши ҳақидаги кафолат хати


852

ГПДС

91.

Ветеринария сертификатисиз божхона расмийлаштирувини амалга оширишга асос бўлган ҳужжат***


854

БВС

92.

Санитария-эпидемиология хулосасисиз (гигиена сертификати) божхона расмийлаштирувини амалга оширишга асос бўлган ҳужжат***


855

БГС

93.

Экология сертификатисиз божхона расмийлаштирувини амалга оширишга асос бўлган ҳужжат***


856

БЭС

94.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатининг комплекс экспертизаси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКнинг ижобий хулосаси рақами ва санаси, декларацияланаётган товарнинг хулосадаги тартиб рақами ҳамда товарнинг миқдори ва ўлчов бирлиги****


857

ЗМЭП

95.

Товарлар инвестиция дастури доирасида олиб кирилаётганлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг рақами ва санаси*****


858

РП

96.

Товарлар инвестиция дастури доирасида олиб кирилаётганлигини тасдиқловчи Ҳукумат ёки вилоят ҳокимлари қарорининг рақами ва санаси******


859

РПХ

97.

Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан божхона органининг қарори бўйича тақдим этилган ҳужжат рақами ва санаси


860

ПУГТК

98.

Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар импорти учун буюртманома рақами ва санаси


861

ЗАМ

99.

Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор


862

ДК

100.

Чекланган нархлар реестрида импорт дори воситалари учун берилган тартиб рақам (ID рақами)*******


863

РЕФ

101.

Пахта чигитини ва бошоқли дон экинларининг уруғликларини олиб чиқиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарори


864

ПУК

102.

Сертификатлаштириш органининг импортёр аризаси бўйича (цемент маҳсулотлари учун) қабул қилган қарори


865

ПСО

103.

Технологик асбоб-ускунанинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи техник паспорти ёки ишлаб чиқарувчининг ҳужжати


867

ТПОД

104.

Товарларни (ишлар, хизматларни) давлат харидлари асосида импорт қилишга рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат


868

ДХИР

105.

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарор


869

ПРТП

106.

Декларантнинг товарларни кўздан кечируви бўйича электрон мурожаатномасининг божхона органларидаги рўйхат рақами


870

ЗОСМ

107.

Маҳсулотларнинг карантин назорати остидаги маҳсулотлар рўйхатига кирмаслиги бўйича карантин хизматининг электрон тасдиғининг рақами***


871

КХЭТ

108.

Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинганлигини тасдқиловчи ҳужжат рақами ва унинг амал қилиш муддати


872

ДИПК

109.

Бошқа ҳужжатлар


899

ДРГДОК

110.

Божхона кўриги далолатномаси


901

АТД

111.

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш бўйича хулосаси


902

З1М

112.

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг товарларни бозор нархлари бўйича хулосаси


903

ЗРЦ

113.

Божхона қийматини аниқлаш усули


904

МЕТОД

114.

Товарларнинг вақтинчалик сақлаш ва божхона омбори режимлари остида сақланиш сабаблари


905

ПХС

115.

Баҳоланаётган товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар билан контрактлар


906

КНТП

116.

Баҳоланаётган товар Ўзбекистон Республикасига реэкспорт қилинаётган ҳолларда, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган божхона декларацияси


907

ГТДО

                     

*) "XX" - Божхона тўловлари турлари таснифлагичига мувофиқ божхона тўлови турининг икки рақамли коди.

**) Хорижий мамлакатларнинг экспорт божхона декларацияси БЮДнинг формат ва тузилишида қайд этилган форматда белгиланган тартибда кўрсатилиши шарт, бундан БЮДнинг формат ва тузилишида қайд этилмаган хорижий мамлакатларнинг экспорт божхона декларацияси мустасно.

***) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда божхона органига тақдим этилиши белгиланган ҳужжатларнинг олиниши талаб этилмаслиги белгиланган ҳолатларда тўлдирилади.

****) товарнинг миқдорини кўрсатишда хулосадаги товарнинг БЮД билан расмийлаштирилаётган миқдори, ўлчов бирлигини кўрсатишда хулосада кўрсатилган ўлчов бирлиги қайд этилади. Ўлчов бирлиги хулосада қайд этилгандек кўрсатилиши лозим.

Масалан: "кг"; "шт"; "кв.м" ва бошқалар.

*****) Товарлар мазкур Йўриқноманинг 25-бандининг 26-кичик банди йигирма учинчи - йигирма бешинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб кирилаётганда тўлдирилади.

******) Товарлар мазкур Йўриқноманинг 25-бандининг 26-кичик банди йигирма олтинчи - йигирма саккизинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб кирилаётганда тўлдирилади.

*******) Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3242, 2020 йил 10 июнь) асосида жорий этилган чекланган нархлар реестрида декларацияланаётган дори воситаси учун берилган тартиб рақам (ID рақами) кўрсатилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 июль
















































Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск