ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Ўзбекистон Республикасининг 13.07.2023 й. ЎРҚ-855-сон "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.02.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 22.06.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.07.2023 й.

N ЎРҚ-855



"ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 22 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 22 июнда маъқулланган



Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ва рақобат муҳитини янада ривожлантиришга, истеъмолчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга ҳамда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Шу билан бирга рақобат муҳитини ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан берилган ҳамда ўз муддатида қайтарилмаган кредит маблағларини ундириш масалаларига доир даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судларга мурожаат қилиш чоғида тегишли давлат органларини давлат божини тўлашдан озод этиш зарурати юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини судларга мурожаат қилиш чоғида давлат божини тўлашдан озод этиш назарда тутилмоқда.

Ушбу Қонун тегишли давлат органларига судларга мурожаат қилиш учун ажратилган давлат божи тўловидан тежалган маблағларни тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари янада ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш учун йўналтиришга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 3, 214, 216-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 463, 464, 467-моддалар, N 12, 1186-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 8-модданинг биринчи қисми:


29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун бериладиган даъволар ва шикоятлар юзасидан";


қуйидаги мазмундаги 44-банд билан тўлдирилсин:

"44) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси - ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда";


2) 9-модданинг биринчи қисми:


9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун бериладиган даъволар, аризалар ва шикоятлар бўйича";


қуйидаги мазмундаги 28-банд билан тўлдирилсин:

"28) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси - ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда";


3) 10-модданинг биринчи қисми:


10-1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10-1) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун бериладиган аризалар ва шикоятлар юзасидан";


қуйидаги мазмундаги 18-банд билан тўлдирилсин:

"18) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси - ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 июль


"Халқ сўзи", 2023 йил 18 июль







































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск