ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 18.07.2023 й. ЎРҚ-857-сон "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 11.05.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 01.06.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

18.07.2023 й.

N ЎРҚ-857



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОЛИҚ КОДЕКСИНИНГ 483-МОДДАСИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 11 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 1 июнда маъқулланган



Кейинги йилларда мамлакатимизда маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, шу жумладан ёшларни футболга кенг жалб этиш, футбол соҳасида халқаро талаблар ҳамда стандартлар асосида истиқболли ва иқтидорли ўйинчилар, тренерлар ва ҳакамларни тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Шу билан бирга бугунги кунда иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини ва футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, футбол бўйича спорт мактабларининг фаолияти самарадорлигини янги босқичга кўтариш, соҳада маркетинг ва замонавий бошқарув механизмларидан самарали фойдаланиш, ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш мақсадида амалдаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтириш зарурати мавжуд.

Ушбу Қонун иқтидорли ёш ўйинчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйишга, футбол клублари фаолиятини ривожлантиришга, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этишга, мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақаларни, шу жумладан ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ҳамда қитъа биринчиликларини юқори даражада ташкил этишни таъминлашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, N 12, 1199-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 5, 461, 464, 467-моддалар, N 6, 570-модда, N 7, 664, 666-моддалар, N 12, 1190-модда) 483-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, "Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси" жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари:

барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно);

ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини;

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентари, трансляция қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техника, фармакология товарлари, спорт озиқ-овқатлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елимлар ва махсус профессионал спорт кийим-бошлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситалари учун қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддасининг қоидалари 2023 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 июль


"Халқ сўзи", 2023 йил 19 июль











































Время: 0.1775
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск