ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Транспорт вазирининг 23.06.2023 й. 14-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар"га (ЎзР АҚ-92) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.07.2023 й. 1773-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.07.2023 й.

N 1773-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

23.06.2023 й.

N 14


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида

учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар"га

(ЎзР АҚ-92) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 30 январдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 1773, 2008 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 50-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар"га (ЎзР АҚ-92) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     И.Р. Махкамов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида

учиш ишларини ташкил этиш бўйича қоидалар"га

(ЎзР АҚ-92) киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"СПНБ - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг Сертификатлаш ва парвозларни амалга оширишни назорат қилиш бўлими.";

етмишинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзавиация" агентлиги - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги.";

етмиш учинчи хатбошидаги "Дававианазорат" инспекциясининг" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2. 5-банддаги "Дававианазорат" инспекциясини" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 8, 16 ва 17-бандлардаги, 52-банднинг "б" кичик бандидаги, 63-банддаги, 78-банднинг "а" кичик бандидаги, 90 ва 92-бандлардаги, 95-банднинг биринчи хатбошисидаги, 97-банддаги, 99-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 117, 120 ва 124-бандлардаги, 136-банднинг "б" кичик бандидаги, 144 ва 146-бандлардаги, 198-банддаги, 199-банднинг "а" кичик бандидаги, 217-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 221-банддаги, 249-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги, 263 ва 281-бандлардаги, 316-банднинг "е" кичик бандидаги, 352-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 356-банднинг биринчи хатбошисидаги, 358 ва 370-бандлардаги "Дававианазорат" инспекцияси" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 2-бобнинг 2-параграфи номидаги ва 12-банднинг биринчи хатбошисидаги "Дававианазорат" инспекциясида" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлигида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 75, 107, 126, 130, 165 ва 171-бандлардаги, 172-банднинг биринчи хатбошисидаги, 187-банддаги, 251-банднинг "е" кичик бандидаги, 253-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 265-банддаги, 272-банднинг биринчи хатбошисидаги, 274 ва 276-бандлардаги, 277-банднинг биринчи хатбошисидаги, 303-банднинг "б" кичик бандидаги, 304-банддаги, 317-банднинг "а" кичик бандидаги, 335 ва 336-бандлардаги ҳамда 339-банднинг "н" кичик бандидаги "Дававианазорат" инспекциясининг" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 8-бобнинг 2-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2 §. "Ўзавиация" агентлигининг учувчи-инспекторлик ва инспекторлик таркибининг парвозлари".


7. 268-банддаги "Дававианазорат раҳбарининг" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлиги директорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 270-банддаги "Дававианазоратнинг" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 271-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"271. "Ўзавиация" агентлиги учувчи-инспекторлик таркибининг учиш фаолияти ушбу Қоидалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.".


10. 273-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"273. "Ўзавиация" агентлигининг учувчи-инспекторлик таркиби, эксплуатантнинг ҲК экипажлари таркибидаги парвозлари "Ўзавиация" агентлиги томонидан тасдиқланадиган режа-жадваллар асосида бажарилади. "Ўзавиация" агентлигининг учувчи-инспекторлик таркиби "Ўзавиация" агентлиги раҳбариятининг топшириқлари бўйича, аввал тасдиқланган режа-жадвалга қўшимча равишда эксплуатант ҲК экипажларининг парвоз топшириғига киритилиши мумкин.".


11. 275-бандда:

биринчи хатбошидаги "Дававианазорат" инспекцияси" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"а" ва "г" кичик бандлардаги "Дававианазорат" инспекциясининг" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12. 278-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"278. Давлат томонидан ўрнатилган ҲКнинг парвозлари хавфсизлигини таъминловчи қоидалар ва нормаларга риоя этилишини назорат қилиш мақсадида, эксплуатант томонидан бажариладиган парвоз йўналишлари бўйича "Ўзавиация" агентлигининг парвоз эксплуатацияси инспекцияси ўтказилади. Парвоз топшириғида учувчилар кабинаси ва йўловчилар салони (юк кабинаси)да экипаж аъзоларининг ишини кузатиш учун, ҲК экипажи таркибига "Ўзавиация" агентлигидан кузатувчи киритилиши мумкин.".


13. 279-бандда:

биринчи хатбоши ва "а" кичик банддаги "Дававианазорат" инспекцияси" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "Дававианазорат" инспекциясининг" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 282-банддаги "СЛПТБНБга" қисқатрмаси "СПНБга" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


15. 319-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"319. Парвозлар хавфсизлиги ҳолатининг таҳлили учиш ишини ташкил этиш таҳлилининг асосий қисми ҳисобланади ва "Ўзавиация" агентлиги томонидан ишлаб чиқилган тавсияномалар асосида УОда, ЎМда, ЎММда, авиакомпания (авиакорхона)ларда ҳамда "Ўзавиация" агентлигида ўтказилади.".


16. 321-банддаги "Дававианазорат" инспекциясига" деган сўзлар "Ўзавиация" агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 июль




















































Время: 0.1859
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск