ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 06.06.2023 й. 14/7-сон "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.07.2023 й. 2693-11-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2023 й.

N 2693-11




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

06.06.2023 й.

N 14/7


ҚАРОРИ



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                           М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Банк устав капиталининг энг кам миқдори:

2023 йил 1 сентябрга қадар юз миллиард сўмни;

2023 йил 1 сентябрдан эътиборан икки юз миллиард сўмни;

2024 йил 1 апрелдан эътиборан уч юз эллик миллиард сўмни;

2025 йил 1 январдан эътиборан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши керак.".


2. 18-1-банддаги "1-3-иловаларида" деган сўзлар "1-4-иловаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 1-илованинг 17-позициясидаги "2 ва 3-иловаларида" деган сўзлар "2-4-иловаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда 4-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

ИЛОВА



"Тижорат банклари капиталининг

монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



2023 йил 20 августдан бошлаб жисмоний шахсларга

автомобиль сотиб олиш учун ажратилган

кредитларнинг таваккалчилик даражалари*

Тавсифи

Кредит суммасини гаров суммасига нисбати (КГН)**


КГН < 75%


75% < КГН < 100%


100% < КГН


Таваккалчилик даражаси


100%


150%


200%


*) Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль):

1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди;

мазкур илова ҳамда йиллик фоиз ставкасидан келиб чиққан ҳолда таваккалчилик даражаларига тортилганда, чиққан натижанинг энг юқориси ҳисобга олинади.

**) Жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг гаровга нисбати коэффициенти кредит суммасининг гаров қийматига нисбати орқали ҳисоб-китоб қилинади, бунда:

кредит суммаси - жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг сўндирилмаган қолдиғини ўз ичига олади;

автомобиль гаров қиймати - гаров шартномасида келишилган нарх.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 июль








































Время: 0.1915
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск