ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Транспорт вазирининг 26.06.2023 й. 18-сон "Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.07.2023 й. 2545-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.07.2023 й.

N 2545-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

26.06.2023 й.

N 18


БУЙРУҒИ



Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати

хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 23 декабрдаги 20-сон буйруғи (рўйхат рақами 2545, 2013 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 710-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        И.Р. Махкамов






Буйруққа

ИЛОВА



Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати

хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиш тартибини, шунингдек унинг вазифалари, функциялари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (бундан буён матнда ДЙҲХХ органлари деб юритилади) билан ўзаро муносабатларини белгилайди.".


2. 1-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши - автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган талабларнинг бузилиши.".


3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, элликта ва ундан ортиқ автотранспорт воситалари мавжуд бўлган автомобилда ташувчиларда ЙҲХ ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.".


4. 12-банддаги "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 июль










































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск