ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2023 й. 300-сон "Айрим саноат соҳаларида экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш ва муқобил энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2023 й.

N 300




АЙРИМ САНОАТ СОҲАЛАРИДА ЭКОЛОГИК

ВАЗИЯТНИ ЯХШИЛАШ, ЧИҚИНДИЛАРНИНГ

АТРОФ-МУҲИТГА ВА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИГА

САЛБИЙ ТАЪСИРИНИ КАМАЙТИРИШ ВА МУҚОБИЛ

ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бу борада ўтказилган таҳлил натижалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида комплекс ёндашув ва стратегик режалаштиришнинг самарали ва замонавий усулларини жорий этиш заруратини кўрсатмоқда.

Соҳалар ва тармоқларда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, муқобил энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) "яшил" технологиялардан фойдаланиш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш имконини берувчи технологияларни ва хавфсиз кимёвий моддаларни қўллашга ўтиш бўйича қуйидаги тармоқ корхоналарида устувор йўналишларни белгилаш:

қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ("Оҳангаронцемент" АЖ ҳамда "Knauf Gips Farg`ona" МЧЖ мисолида);

металлургия саноати ("Олмалиқ КМК" АЖ мисолида);

кимё саноати ("Maxam-Chirchiq" АЖ мисолида);

тўқимачилик саноати ("Zelal Tekstil" МЧЖ ХК мисолида);

б) ушбу корхоналарнинг ўз фаолиятида куйидаги тадбирларни амалга оширишга қаратилган:

атроф-муҳит объектларини (атмосфера ҳавоси, сув, ер, тупроқ, ер қаъри ва биохилма-хиллик) антропоген таъсир ва бошқа салбий таъсир қилувчи омиллардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

экологик жиҳатдан энг кам хавф туғдирувчи материаллар, маҳсулотлар, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектлардан устувор равишда фойдаланиш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш;

"яшил" иқтисодиёт ва "яшил" ўсиш тамойилларини жорий этиш;

айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда ҳосил бўладиган чиқиндиларни "ноль" чиқинди тамойили асосида тўлиқ қайта ишлашга йўналтириш;

корхона ва унга туташ ҳудудларда тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда иқлимга мос "яшил белбоғ"ларни барпо этиш;

сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда, ёғингарчилик даврида бино ва иншоотларнинг том қисмларида ҳосил бўладиган сувдан кейинчалик суғориш ва ободонлаштириш мақсадлари учун фойдаланиш;

қайта тикланувчи энергияни жорий этиш ва ўзига тегишли бўлган хизмат автотранспортларини босқичма-босқич электромобиль ва гибрид автомобилларга алмаштириш;

иш жараёнида ҳужжатлар алмашинувини қоғоз шаклидан тўлиқ электрон шаклга ўтказиш.


2. Тармоқ корхоналарида экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тармоқни чиқиндисиз соҳага айлантириш, шунингдек, айланма иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "йўл харитаси") иловата мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, "Олмалиқ КМК" АЖ, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва "Ўзкимёсаноат" АЖ:

"йўл харитаси"да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, 2024 йил учун белгиланган вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш чораларини кўрсин;

2024 йилдан бошлаб ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар мисолида амалга оширилган илғор тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, ижобий натижаларнинг тармоқдаги бошқа корхоналарда ҳам жорий этилишини таъминласин;

"йўл харитаси"да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишларида ахборот бериб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:

2023 йил 1 октябрдан бошлаб республикадаги атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турларини амалга ошираётган субъектлар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан экологик аудит ўтказиш ишларини ташкил этсин;

"йўл харитаси"да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан доимий таъсирчан мониторингни таъминласин;

2023 йил 1 декабрга қадар "йўл харитаси"да белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши ҳолати ва эришилган натижаларни ҳар томонлама таҳлил қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига батафсил ахборот киритсин;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи металлургия, кимё саноати, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳамда пахта тозалаш корхоналарида юқори самарадор чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 июлдаги

300-сон қарорига

ИЛОВА



Тармоқ корхоналарида экологик вазиятни яхшилаш,

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тармоқни

чиқиндисиз соҳага айлантириш, шунингдек, айланма

иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


T/p

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Молиялаштириш

манбаи

Ижро

муддати


Бажариш учун

масъул ташкилотлар


I. ҚУРИЛИШ САНОАТИ

("Оҳангаронцемеит" АЖ мисолида)

1.

Корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган цемент чангини қайта ишлаш, ифлослантирувчи манбалар ва атроф табиий муҳитнинг онлайн мониторингини йўлга қўйиш орқали ҳудуднинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш.


1. Тозалаш ускуналарида ушлаб қолинган цемент чангини қайта ишлаб чиқариш жараёнига йўналтириш.


ҳангаронцемент" АЖ маблағлари ҳисобидан

2023 йил

давомида


ҳангаронцемент" АЖ, Энергетика вазирлиги, "Ўзсаноатқурилиш- материаллари" уюшмаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


2. Хўл усулдаги клинкер ишлаб чиқарувчи уч дона айланма печларда каолин қўшимчаси қўшиш орқали ёқилғи сарфини 3,5 - 4 кг шартли ёқилғига камайтириш.


2023 йил

III чорак


3. Оҳангарон шаҳри ҳудуди атмосфера ҳавосининг ифлосланганлик даражасини мониторинг қилувчи 1 дона стационар кузатув пунктини ўрнатиш.


2023 йил

IV чорак


4.Корхонада 4 та ифлослантирувчи устувор манбаларга автоматик таҳлил станцияларини ўрнатиш.


2024 йил

I чорак

5. Куйдириш ва майдалаш цехидаги маънан ва жисмонан эскирган 3 та чанг-газ тозалаш ускунасини модернизация қилиш орқали унинг самарадорлигини ошириш.


6. Корхона ва унга туташ ҳудудларда "яшил белбоғ"лар барпо этиш.


2023 йил

мавсум

давомида


2.

Қайта тикланувчи энергияни жорий этиш орқали истеъмол қилинадиган электр энергиясини 30 фоизгача тежаш ҳамда арзон нархда цемент маҳсулотларини ишлаб чиқариш.


1. Саралаш шаклида дастлабки тайёргарликдан ўтган, шунингдек, майдалаш, ташиш жараёнларини ўз ичига олган муқобил ёқилғи сифатида қаттиқ маиший чиқиндилардан фойдаланган ҳолда портландцемент клинкерини ишлаб чиқариш.


2023 йил

IV чорак

2. Хизмат уйи томига гелиоколлекторлар ўрнатиш.


3. Электр таъмирлаш бўлинмаси биносига гелиоколлекторлар ўрнатиш.


2023 йил

давомида


4. Шеробод цемент заводи тажрибаси мисолида замонавий ва илғор техник, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган иккиламчи чиқинди иссиқлик газидан электр энергияси олишни йўлга қўйиш лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

II чорак

5. Лойиҳани амалга ошириш.


2025 йил


3.

Корхона фаолиятида қайта тикланувчи энергия манбаларндан фойдаланиш даражасини ошириш.


1. Ҳўл усулдаги клинкер ишлаб чиқарувчи уч дона айланма печларда каолин қўшимчаси кўшиш орқали ёқилғи сарфини камайтириш.


2023 йил

III чорак


2. Хизмат уйи ва электр таъмирлаш бўлинмаси биносига гелиоколлекторлар ўрнатиш (200 литр).


2023 йил

давомида

3. Хизмат автотранспортларини босқичма-босқич электромобиль ва гибрид автомобилларга алмаштириш.


2023-2024

йиллар

давомида


4.

Атроф-муҳитга зарарларни минималлаштириш, айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш ва замонавий технологиялар қўлланилишини таъминлаш.


1. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда айланма бизнес моделларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чораларини кўриш.


2023 йил

давомида

2. Муомалада бўлган кимёвий моддаларни хатловдан ўтказиш ва хавфсизроқ моддаларни қўллашга босқичма-босқич ўтишни таъминловчи режа ишлаб чиқиш.


Доимий

3. Фаолиятни ISO 14001 экологик менежмент тизимига мувофиқлаштириш.


2023 йил

якунига

қадар


5.

Ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш орқали корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида иккиламчи ҳомашё ажратиб олиш ҳамда ер ресурсларини муҳофаза қилиш.


1. "Қушбулоқ Карахтай" конида бузилган ерларни рекультивация қилиш.


2023 йил

III чорак


2. Корхона фаолиятида йилига ҳосил бўладиган 2,2 мииг тонна чиқиндилардан қайта фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш учун бошқа корхона ва ташкилотларга реализация қилиш.


Доимий

3. Алоҳида белгили 5 турдаги контейнерларни ўрнатиш орқали чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш.


2023 йил

IV чорак


4. Сув таъминотининг айланма циклини кенг жорий этишни таъминлаш ва умумий сув истеъмолини қисқартириш.


Доимий

6.

"Охангаронцемент" АЖ мисолида амалга оширилган тажрибалардан келиб чиқиб, уларни бошқа корхоналарда кенг жорий этиш.


Тажрибалардан келиб чиқиб, ушбу амалиётларни бошқа йирик цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш. Бунда:

энергия ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида цемент ишлаб чиқаришнинг қуруқ усулини кенг жорий этиш;

тик печларда клинкер ишлаб чиқаришдан тўлиқ воз кечиш орқали энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва атмосферага ташламаларни, шу жумладан, углерод диоксиди ташламаларини камайтириш;

атмосфера ҳавосига ташламаларни камайтириш мақсадида маҳаллий кўмир ўрнига камчиқитли кўмирдан фойдаланиш;

кул ағдармаларидаги мавжуд кулдан цементни тортишда (кукун қилиб майдалашда) қўшимча хомашё сифатида фойдаланиш тадбирларини инобатга олиш.


Маблағ талаб

этилмайди


2024 йилдан

бошлаб

"Ўзсаноатқурилиш- материаллари" уюшмаси

("Knauf Gips Farg`ona" МЧЖ мисолида)

7.

Юқори сифатли гипс қурилиш плиталари ва қуруқ гипс аралашмалари ишлаб чиқариш.


Ҳар йили 17 млн кв.м гипс қурилиш плиталари ва 40 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқариш.

Бунда, Германия технологияси ва юқори экологик стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш.


"Knauf Gips Farg`ona" МЧЖ маблағлари ҳисобидан


Ҳар йили


"Knauf Gips Farg`ona" МЧЖ (келишувга асосан), "Ўзсаноатқурилиш- материаллари" уюшмаси


8.

Гипс ишлаб чиқариш корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган гипс чангини қайта ишлаш, ифлослантирувчи манбалар ва атроф табиий муҳитнинг онлайн мониторингини йўлга қўйиш орқали атмосфера хавосини муҳофаза қилиш.


1. Ҳудудда ортиқча чанг моддалари пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида сўнгги авлод чанг йиғиш қурилмаларидан фойдаланиш орқали атроф-муҳитни мухофаза қилиш бўйича миллий меъёрларга ва глобал стандартларга риоя этилишини таъминлаш.


"Knauf Gips Farg`ona" МЧЖ маблағлари ҳисобидан


Доимий

"Knauf Gips Farg`ona" МЧЖ (келишувга асосан), "Ўзсаноатқурилиш- материаллари" уюшмаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Ўзбекистон тумани ҳудуди атмосфера ҳавосининг ифлосланганлик даражасини мониторинг қилувчи 2 дона стационар кузатув пунктини ўрнатиш.


Фарғона вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан


2024 йил

I чорак


3. Корхонада 2 та ифлослантирувчи устувор манбаларга автоматик таҳлил станцияларини ўрнатиш.


4. Корхона ва унга туташ ҳудудларда "яшил белбоғ"лар барпо этиш.


"Knauf Gips Farg`ona" МЧЖ маблаглари ҳисобидан

2023 йил

IV чорак


2023 йил

мавсум

давомида


9.

Гипс ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотини экологик маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш.


1. Гипс ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотни экологик маркировкалаш стандартини ишлаб чиқиш.


2. Мутасадди вазирлик, идора ҳамда гипс ва оҳак ишлаб чиқариш корхоналари билан келишилган равишда буйруқ тасдиқлаш.


Маблағ талаб этилмайди


2023 йил

октябрь


"Ўзсаноатқурилиш- материаллари" уюшмаси, Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар


10.

Кон қазиш ишлари жараёнида ҳосил бўладиган саноат чиқиндиларини тартибга келтириш.


Кон майдонлари ҳудудларига саноат чиқиндиларини ноқонуний ташлаб кетиш ҳолатларининг олдини олиш ва доимий назорат ишларини ташкил қилиш мақсадида ҳудуд периметри ва йўл бўйлаб махсус видеокузатув қурилмаларини ўрнатиш.


"Knauf Gips Farg`ona" МЧЖ маблағлари ҳисобидан


2025 йил


"Knauf Gips Farg`ona" МЧЖ (келишувга асосан)

11.

Қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти учун олинган экологик экспертиза хулосаларида кўрсатиб ўтилган шартларнинг бажарилишини таъминлаш.


Гипс қурилиш плиталари ва қуруқ гипс аралашмаларини ишлаб чиқариш фаолияти учун олинган экологик экспертиза хулосасида кўрсатиб ўтилган шартларни таҳлил қилиш.


Маблағ талаб этилмайди


2023 йил

сентябрь


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Тақдим этилган шартлар бажарилишини таъминлаш ва назоратга олиш.


"Knauf Gips Farg`ona" МЧЖ маблағлари ҳисобидан


Доимий

"Knauf Gips Farg`ona" МЧЖ (келишувга асосан)


II. МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ БЎЙИЧА

("Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ мисолида)

12.

Атроф-муҳитга зарарларни минималлаштириш, айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш ва замонавий технологиялар қўлланилишини таъминлаш.

Pyx заводида олтингугурт оксиди ташламаларини ушлаб қолиш ва қайта ишлаш орқали йиллик ишлаб чиқариш қуввати 180 минг тонна бўлган янги сульфат кислота цехи (СК-6) қурилиши бўйича лойиҳа ишларини амалга ошириш. Бунда:

хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, айланма бизнес моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

ҳосил бўладиган зарарли газларни қайта ишлаш орқали тайёр хомашё олиш;

фаолиятни ISO 14001 экологик менежмент тизимига мувофиқлаштириш.


"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ маблағлари ҳисобидан


2023 йил

IV чорак


"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


13.

Корхона томонидан атмосфера хавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг онлайн мониторингини йўлга қўйиш орқали атроф-муҳитга бўладиган таъсирни камайтириш.


1. Атмосфера ҳавосига ташламаларни онлайн таҳлил қилиш мақсадида корхонанинг Мис эритиш заводининг устувор манбаига 1 дона автоматик таҳлил станциясини ўрнатиш.


2023 йил

IV чорак


2. Маънан ва жисмонан эскирган 60 та чанг-газ тозалаш ускуналарини капитал таъмирлаш хамда 250 тасини модернизация қилиш ҳисобига самарадорликни 95,0 ва 99,5 фоизга фоизга етказиш.


Доимий

3. Атмосферага ташламаларни онлайн таҳлил қилиш мақсадида ишлаб чиқариш санитар ҳудуди бўйлаб автоматик таҳлил қилиш газанализаторларини ўрнатиш ва маълумотларни ягона базага интеграция қилиш.


2024 йил

I чорак

14.

Ер ресурсларини муҳофаза қилиш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш орқали корхонанинг мис эритиш жараёнида иккиламчи ҳомашё ажратиб олиш.


1. Ҳосил бўладиган тоғ жинслари ҳажмини 50 фоизга қисқартириш.


2024-2025

йиллар


2. Бузилган ерларни рекультивация қилиш.


Доимий

3. Мис эритиш жараёнида йиллик хосил бўладиган 650 минг тонна шлак чиқиндиларини қайта ишлаш тизимини йўлга қўйиш.


2024 йил

I чорак


4. Қайта ишланган шлак чиқиндиларидан иккиламчи хомашё сифатида фойдаланиш.


2024 йилдан

бошлаб

5. Алоҳида белгили чиқинди контейнерларини ўрнатиш асосида қаттақ маиший чиқиндиларни саралаб йигиш тизимини жорий қилиш.


2023 йил

III чорак


15.

Корхона фаолиятида қайта тикланувчи энергияни жорий этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш.


1. Чилангарлик дастгоҳида шпинделни айлантирувчи юритмани бошқариш учун асинхрон электр двигателга алмаштириш.


2024 йил

I чорак


2. Хизмат автотранспортларини босқичма- босқич электромобиль ва гибрид автомобилларга алмаштириш.


2023-2024

йиллар

III. КИМЁ САНОАТИ БЎЙИЧА

("Maxam-Chirchiq" АЖ мисолида)

16.

Айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш.


1. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, айланма бизнес моделларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чораларини кўриш.


"Maxam-Chirchiq" АЖ маблағлари ҳисобидан


2023 йил

давомида

"Ўзкимёсаноат" АЖ, "Maxam-Chirchiq" АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг узоқ муддатли яроқлилигини ва сифатини таъминлаш.


Доимий

17.

Корхона фаолияти натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган иссиқхона газлари миқдорини камайтириш, углерод нейтраллигини таъминлаш.


1. Концентратланмаган нитрат кислота ишлаб чиқариш цехида (Ф-11) ўрнатилган чанг-газ тозалаш ускунасини модернизация қилиш.


2023 йил

III чорак


2. Корхонанинг санитар ҳимоя зонасида ўрнатилган атмосфера ҳавоси таркибини кузатиб борувчи уч дона стационар кузатув постларини Табиат ресурслари вазирлигининг Ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш.


2023 йил

IV чорак

3. Корхона ва унга туташ ҳудудларда "яшил белбог"лар барпо этиш.


2023 йил мавсум давомида


18.

Корхонанинг минерал ўғитларни ишлаб чиқариш цехларидаги замонавий технологик жараёнларини қўллаш орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг ифлосланишини камайтириш.


1. Сув айланма циклида томчи ушлагичлар технологиясини қўллаш орқали Аммиак-2 ишлаб чиқариш цехида ишлатиладиган сув ресурсларини тежаш.


2023 йил

III чорак


2. Карбамид ишлаб чиқариш цехида Д-501 десорберини модернизация қилиш орқали ҳосил бўлган саноат оқова сувларини тозалашни йўлга қўйиш.


2024 йил

I чорак


19.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишнинг инновацион ечимларини жорий этиш.


1. Қуввати 100 кВт бўлган 4 та ва 200 кВт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш.


2023 йил

IV чорак


2. Хўжалик фаолиятини иссиқ сув билан таъминлаш учун 20 дона қуёш коллекторларини ўрнатиш.


2024 йил

I чорак

3. Сув таъминоти цехида қуввати 10 кВт бўлган микро ГЭС ўрнатиш ва ишга тушириш.


2024 йил

III чорак

4. Хизмат автотранспортларини босқичма-босқич электромобиль ва гибрид автомобилларга алмаштириш.


2023-2024

йиллар

20.

Ер ресурсларини муҳофаза қилиш хамда ишлаб чиқариш фаолиятида "ноль" чиқинди тамойилини жорий этиш.


1. Алоҳида белгили 5 турдаги контейнерларни ўрнатиш орқали чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш.


2. Корхонада йилига ўртача ҳосил бўладиган 350 тонна ишлатилган катализаторларни ҳамда бошқа турдаги чиқиндиларни қайта ишлаш учун тегишли корхонага реализация қилиш.


2023 йил

IV чорак


3. Корхона фаолияти натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилардан қайта фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш учун бошқа корхона ва ташкилотларга реализация қилиш.


Доимий

21.

"Maxam-Chirchiq" АЖ мисолида амалга оширилган тажрибалардан келиб чиқиб, уларни бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш.


Тажрибалардан келиб чиқиб, юқоридаги барча амалиётларни бошқа йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш.


Маблағ талаб этилмайди


2024 йилдан

бошлаб


"Ўзкимёсаноат" АЖ


IV. ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ

("Zelal Tekstil" МЧЖ хусусий корхонаси мисолида)

22.

Атроф-муҳитга зарарларни минималлаштириш, айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш ва замонавий технологиялар қўлланилишини таъминлаш.

1. .Айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш.


2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, айланма бизнес моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чораларини кўриш.


3. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг узоқ муддатли яроқлилигини ва сифатини таъминлаш.


4. Материаллар қолдиқларини қайта фойдаланишга йўналтириш учун технологик жараёнларни кўриб чиқиш.


5. Хомашё, материаллар ва маҳсулот қолдиқларни қайта ишлатишга қайтариш.


6. Сув таъминотининг айланма циклини кенг жорий этишни таъминлаш ва умумий сув истеъмолини қисқартириш.


7. Муомалада бўлган кимёвий моддаларни хатловдан ўтказиш ва хавфсизроқ моддаларни қўллашга босқичма-босқич ўтишни таъминловчи режа ишлаб чиқиш.


8. Фаолиятни ISO 14001 экологик менежмент тизимига мувофиқлаштириш.


"Zelal Tekstil" МЧЖ маблағлари

2023-2024

йиллар


"ZELAL TEKSTIL" МЧЖ хусусий корхонаси (келишувга асосан), "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


23.

Матони оқартириш, бўяш сиқиш ва куритиш ишлаб чиқаришда жараёнида ҳосил бўладиган оқова сувларни ифлосланиш даражасини камайтириш.


1. Суткасига тозалаш қуввати 6 минг метр куб бўлган замонавий физик ва кимёвий юқори кўрсаткичга эга локал оқова сув тозалаш иншоотини қуриш.


2024 йил

III чорак


2. Оқова сувлар ҳажмини камайтириш ва тозаланган сув ресурсларидан қайта фойдаланишни (сув айланма тизимини) йўлга қўйиш.


2024 йил

IV чорак

24.

Матони ювиш ва куритиш технологик жараёнида 3 та буғ қозонларини модернизация қилиш орқали иссиқлик энергияси сарфини камайтириш.


1. Буғ қозонлари ўрнига TG-3020 русумли қуввати 2300 кВт бўлган Газ агенератори ўрнатиш.


2023 йил

IV чорак


2. Газ горелкасининг доимий мониторингини йўлга қўйиш, табий газ ёнишидан ҳосил бўладиган иссиқликни сув иситишга қайта йўналтириш орқали иссиқлик энергиясидан самарали фойдаланиш.


2024 йил

II чорак


25.

Корхонанинг ипдан мато тўқув цехида қуввати 160 кВт бўлган сиқилган ҳаво ишлаб чиқариш компрессорлари самарадорлигини ошириш орқали йилига 30 660 кВт электр энергиясини (15 млн сўм маблағ) иқтисод қилиш.


1. Қуввати 100 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш орқали доимий ишлаш жараёнидаги сиқилган ҳаво ишлаб чиқариш учун компрессорнинг кундузги иш фаолияти учун қуёш энергиясидан фойдаланиш.


2023 йил

IV чорак

2. Ҳудудни кечки ёритиш тизимида қуёш энергиясидан фойдаланиш.


Доимий


26.

Корхона фаолияти натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва саралаш билан боғлиқ ишларни тизимли ташкил этиш.


1. Алоҳида белгили 5 та чиқинди контейнерларини ўрнатиш асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш.


2023 йил

IV чорак

2. Корхона фаолияти натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилардан қайта фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш учун бошқа корхона ва ташкилотларга реализация қилиш.


3. Электротехник трансформатор ва конденсаторларни хатловдан ўтказиш ва таркибида полихлорбифениллар (ПХБ) бўлган жиҳозларни эксплуатациядан чиқариш дастурини ишлаб чиқиш.


4. Тажрибалардан келиб чиқиб, ушбу амалиётларни бошқа йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш.


Доимий

27.

Тажрибалардан келиб чиқиб, ушбу амалиётларни бошқа тўқимачилик корхоналарида кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш.


Тажрибалардан келиб чиқиб, юқоридаги барча амалиётларни бошқа йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш.


Маблағ талаб этилмайди


2024 йилдан

бошлаб

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


V. ЧАНГ-ГАЗ ТОЗАЛАШ УСКУНАЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ


28.

Чанг-газ тозалаш ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, шунингдек, йирик саноат корхоналарида чанг-газ тозалаш ускуналарини модернизация қилиш чораларини кўриш.

Бунда биринчи навбатда, атроф-муҳитга кўп зарар етказаётган металлургия ва кимё саноати, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, пахта тозалаш корхоналарига эътибор каратиш.


1. Навоий вилоятидаги "Регион Бизнес Навоий" ҳамда "Инжинер технолог грууп" жамиятларида чанг-газ тозалаш ускуналарини ишлаб чиқаришни махаллийлаштиришни йўлга қўйиш.


Навоий вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари, тижорат банклари маблағлари


2023 йил

сентябрь


Навоий вилояти ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Республикадаги барча йирик ва ўрта тоифага мансуб саноат корхоналаридаги чанг-газ тозалаш ускуналарини тўлиқ хатловдан ўтказиш.


2023 йил

сентябрь-

ноябрь


3. Хатлов натижалари асосида ушбу корхоналарда мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналарини янгилаш ва модернизация килиш бўйича 2024-2025 йиллар учун алохида дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

декабрь

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 июль














































Время: 0.2081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск