ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.07.2023 й. 305-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 21 июлдаги

305-сон қарорига

1-ИЛОВА



Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла

боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи

учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ипак қурти уруғи - ипак қурти уруғчилик корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва пилла боқувчиларга етказиб бериш мақсадида махсус инкубаторияларда жонлантириладиган маҳсулот;


пиллани қайта ишлаш корхоналари - пилла хомашёсини қабул қилиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналар;


пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар - уруғлик пиллани қабул қилиб, ундан ипак қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар;


субсидия - бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга қайтармаслик шарти билан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан бериладиган маблағлар;


субсидия олувчилар - пилла боқувчиларга ипак қурти уруғини етказиб берадиган пиллани қайта ишлайдиган корхоналар ҳамда пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар.


3. 2026 йил 1 январга қадар ҳар йили пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга (кейинги ўринларда - субсидия олувчилар) улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.

Субсидиялар бир молия йилидан келгуси молия йилига ўтказилмайди ва аввалги йилларда бажарилган ишлар учун тўлаб берилмайди.


4. Субсидия олувчиларга субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) билан биргаликда Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Уюшманинг ҳудудий "Агропилла" МЧЖлари ҳамда пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг таклифларига асосан келгуси йилда парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрларини ишлаб чиқади ҳамда ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрлардан келиб чиққан ҳолда, келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу мақсадларга субсидиялар ажратилишини назарда тутади ҳамда ҳар календарь йилнинг 1 февралига қадар мазкур субсидияларни Қўмитага ажратиб борилишини таъминлайди.


6. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Уюшманинг ҳудудий "Агропилла" МЧЖлари субсидия олувчилар билан биргаликда пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхатини (кейинги ўринларда - манзилли рўйхат) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакллантиради.

Манзилли рўйхат шартнома асосида сотиб олинган ва пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғининг миқдори ҳамда субсидия олувчиларга ажратиш талаб қилинадиган субсидиянинг ҳажми асосида шакллантирилади.

Манзилли рўйхат Уюшманинг ҳудудий "Агропилла" МЧЖлари раҳбарлари ва субсидия олувчилар томонидан имзоланиб, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланган ҳолда биринчи ва иккинчи мавсумлар учун ҳар календарь йилнинг 20 майига қадар, учинчи ва тўртинчи мавсумлар учун ҳар календарь йилнинг 20 августига қадар Қўмитага тақдим қилинади.

Субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхатининг тўғрилиги ва асосланганлиги учун Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Уюшманинг ҳудудий "Агропилла" МЧЖлари раҳбарлари ва субсидия олувчилар шахсан жавобгар ҳисобланади.


7. Қўмита субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхати келиб тушганидан сўнг ўн иш кунида ўзининг шахсий ғазна ҳисобварағига субсидия бериш учун ажратилган маблағларни субсидия олувчиларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.


8. Агар, субсидия олувчи парваришланадиган ипак қурти уруғини шартнома асосида сотиб олса, у ҳолда субсидияларни ўн иш кунида маҳсулот етказиб берган пилла қурти уруғчилик корхонасининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.


9. Субсидия олувчилар пилла боқувчиларга етказиб берган ва қабул қилган ипак қурти уруғи ҳажмлари ҳамда берилган субсидияларнинг ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларни (ҳисобварақ-фактура ва тўлов топшириқномасини илова қилган ҳолда) ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ Қўмитага тақдим этади.

Бунда маълумотлар биринчи ва иккинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар, учинчи ва тўртинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 1 сентябрига тақдим этилиши лозим.


10. Қўмита маълумотларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва субсидияларнинг фойдаланилмаган қисмини (миқдорини кўрсатган ҳолда) қайтариш тўғрисида биринчи ва иккинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 10 июлига қадар, учинчи ва тўртинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 10 сентябрига пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёзма талабномани юборади.


11. Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар талабномада кўрсатилган маблағларни биринчи ва иккинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар, учинчи ва тўртинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 20 сентябрига қадар Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.


12. Қўмита ҳар календарь йилнинг 1 декабрига қадар парвариш қилинган ипак қурти уруғи ҳажмлари, субсидия олувчилар ва берилган субсидиялар миқдори тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.


13. Қўмита ажратилган субсидиялар миқдори тўғрисидаги маълумотларни йил якунига қадар ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Субсидиялар бериш бўйича юзага келадиган низолар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Низоларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилиш имкони бўлмаганда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.


14-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқариш ҳажмлари ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла

боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути

ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма)


1. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Уюшманинг ҳудудий "Агропилла" МЧЖлари ҳамда пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг таклифларига асосан келгуси йилда парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрларини ишлаб чиқади.


2. Парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.


Ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар









2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


1. Парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрлардан келиб чиққан ҳолда, келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу мақсадларга субсидиялар ажратилишини назарда тутади.


2. Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидиялар Қўмитага ажратиб борилишини таъминлайди.


Ҳар календарь йилнинг 1 февралига қадар









3-босқич

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари, Уюшманинг ҳудудий "Агропилла" МЧЖлари, субсидия олувчилар


1. Шартнома асосида сотиб олинган ва пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғининг миқдори ҳамда субсидия олувчиларга ажратиш талаб қилинадиган субсидияларнинг ҳажми асосида субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради.


2. Манзилли рўйхатни имзолаб, тасдиқланган ҳолда Қўмитага тақдим қилади.


Биринчи ва иккинчи мавсум учун - 20 майга қадар



Учинчи ва тўртинчи мавсум учун - 20 августга қадар









4-босқич

Қўмита


Субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхати келиб тушганидан сўнг ўзининг шахсий ғазна ҳисобварағига субсидиялар бериш учун ажратилган маблағларни субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.


Ўн иш кунида









5-босқич

Пиллани қайта ишлаш корхоналари, пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар


Парваришланадиган ипак қурти уруғини шартнома асосида сотиб олса, у ҳолда субсидияларни маҳсулот етказиб берган пилла қурти уруғчилик корхонасининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.


Ўн иш кунида









6-босқич

Пиллани қайта ишлаш корхоналари, пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар


Пилла боқувчиларга етказиб берган ва қабул қилинган ипак қурти уруғи ҳажмлари ҳамда берилган субсидияларнинг ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларни (ҳисобварақ-фактура ва тўлов топшириқномасини илова қилган ҳолда) Қўмитага тақдим этади.


Биринчи ва иккинчи мавсум учун - 1 июлга қадар


Учинчи ва тўртинчи мавсум учун - 1 сентябрга қадар









7-босқич

Қўмита


Маълумотларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва субсидияларнинг фойдаланилмаган қисмини (миқдорини кўрсатган ҳолда) қайтариш тўғрисида пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёзма талабномани юборади.


Биринчи ва иккинчи мавсум учун - 10 июлга қадар


Учинчи ва тўртинчи мавсум учун - 10 сентябрга қадар









8-босқич

Пиллани қайта ишлаш корхоналари, пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар


Талабномада кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.


Биринчи ва иккинчи мавсум учун - 20 июлга қадар


Учинчи ва тўртинчи мавсум учун - 20 сентябрга қадар









9-босқич

Қўмита


Парвариш қилинган ипак қурти уруғи ҳажмлари, субсидия олувчилар ва берилган субсидиялар миқдори тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.


Ҳар календарь йилнинг 1 декабрига қадар









10-босқич

Қўмита


Ажратилган субсидиялар миқдори тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.


Йил якунига қадар



       





Низомга

2-ИЛОВА

"Тасдиқлайман"

Ипакчилик ва жун саноатини

ривожлантириш қўмитасининг

ҳудудий бошқармаси бошлиғи

_________________________

(имзо, Ф.И.О.)


202__ йил "___"__________


________ вилоятида 202_ йилда пилла боқувчиларга

етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти

уруғи учун субсидия олувчиларнинг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Пиллани қайта

ишлаш ва уруғчилик

корхоналари номи


Туманлар

номи


Режа


Шундан, парваришланадиган

ипак қурти уруғи (қути)


Пилла

боқувчиларга

етказиб берилган

жами ипак қурти

уруғи миқдори

(қути)


Субсидия

олувчиларга

ажратиш талаб

қилинадиган

субсидия

миқдори

(минг сўм)

Хорижий уруғчилик

корхоналаридан

келтириладиган


Жами

хориждан

келтирила-

диган ипак

қурти уруғи


Республикадаги

уруғчилик

корхоналаридан

олинадиган


қути


тонна


уруғ

миқдори


хорижий

корхона

номи


уруғ

миқдори


корхона

номи


1













2













3























Жами:











      

Изох. Манзилли рўйхат 1 ва 2-мавсум учун ҳамда 3 ва 4-мавсум учун алоҳида тўлдирилади ва мазкур Низомда белгиланган муддатда Қўмитага тақдим қилинади.

______ вилояти ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбари


имзо

Ф.И.О.

Пиллани қайта ишлаш корхонаси раҳбари


имзо

Ф.И.О.

Уруғчилик корхонаси раҳбари


имзо

Ф.И.О.

      





Низомга

3-ИЛОВА

"Тасдиқлайман"

Ипакчилик ва жун саноатини

ривожлантириш қўмитасининг

ҳудудий бошқармаси бошлиғи

_________________________

(имзо, Ф.И.О.)


202__ йил "___"__________


Субсидия олувчилар томонидан пилла боқувчиларга

етказиб берилган ва қабул қилинган ипак қурти уруғи

ҳажмлари ва субсидиянинг ишлатилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Пиллани қайта

ишлаш ва уруғчилик

корхоналари номи


Қабул қилинган ипак қурти

уруғи миқдори (қути)


Қабул қилинган

ипак қурти уруғига

ҳисобварақ-фактура


Ипак қурти уруғи учун ҳисоб-китоб

тўлов топшириқномаси


хорижий

уруғчилик

корхонасидан


республикадаги

уруғчилик

корхонасидан


жами


санаси


рақами


уруғ

миқдори

(қути)


санаси


рақами


тўлов

суммаси

(минг сўм)


1












2












3





















______ вилояти ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбари


имзо

Ф.И.О.

Пиллани қайта ишлаш корхонаси раҳбари


имзо

Ф.И.О.

Уруғчилик корхонаси раҳбари


имзо

Ф.И.О.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 июль























































Время: 0.1853
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск