ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Шаҳарсозлик ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.07.2023 й. ПҚ-232-сон "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2023 й.

N ПҚ-232



ЯНГИ ТОШКЕНТ ШАҲРИНИ БАРПО

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри аҳолисининг ўсиш суръатини инобатга олган ҳолда, уларнинг уй-жойга бўлган талабини қондириш, турмуш тарзи учун қулай шароитлар яратиш, янги архитектура ва техник ечимларни жорий этиш орқали замонавий марказ барпо этиш, шунингдек, бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларни жадал ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 720,9 гектар ер майдони танлаб олинганлиги, дастлабки босқичда 2 420 гектар ер майдонида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилганлиги;

Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳасини тезкор ва сифатли ишлаб чиқиш мақсадида "Meinhardt Pte. Ltd" (Сингапур), "Foster and partners" (Буюк британия) ва "ОМА" (Голландия) компаниялари жалб этилиб, амалий ишлар бошлаб юборилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг:

Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси"ни (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


3. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ривожланган мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтган амалиётлар асосида ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда, Янги Тошкент шаҳри ҳудудини ривожлантириш режаларини (мастер режа), тармоқ режаларини ва манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

Янги Тошкент шаҳри ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб бориш, салоҳиятли инвесторларни танлаш, улар билан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда битимлар тузиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

Дирекция томонидан тасдиқланган ҳудудда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича алоҳида техник шартларга амал қилиш тўғрисида битимлар тузиш ва уларнинг ижроси устидан мониторинг олиб бориш;

Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаларини барпо этишда буюртмачи функциясини бажариш;

замонавий уй-жойлар қуриш ишларига катта тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий компанияларни жалб қилиш, уларга замонавий услублар, энергия тежамкор технологиялар ва қурилиш материалларини қўллаш юзасидан мажбурий кўрсатмалар бериш;

Янги Тошкент шаҳри ҳудудида барпо этиладиган муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаларидан ягона оператор сифатида фойдаланиш ва истеъмолчилар билан хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;

қурилишга салоҳиятли инвесторларни, шу жумладан, хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Интернет тармоғида тақдимот тадбирларини ва кенг реклама кампаниясини ташкил этиш.


4. Дирекцияга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш бўйича тармоқ режалари ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш бўйича ҳужжатларга бўлган талабларни мустақил равишда белгилаш ва тасдиқлаш;

ер участкаларини сотишда уларда барпо этиладиган объектларга қўйиладиган асосий талабларни мустақил белгилаш;

қурилиш ишларининг сифат, техник ва муддат назоратини мустақил амалга ошириш;

коммунал бошқариш, инвестицион фаолият, маркетинг, баҳолаш, геология қидирув, топографик суратга олиш, бино ва иншоотлар техник ҳолатини текшириш хизматларини кўрсатиш;

давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим талабларини ваколатли давлат органлари билан келишган ҳолда белгилаш;

Янги Тошкент шаҳри ҳудудида истеъмолчиларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар тарифларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда белгилаш;

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш даврида инвесторларга шартнома асосида сервис, санитария-гигиена, муҳандислик-коммуникация хизматларини кўрсатиш, уларни транспорт инфратузилмаси объектлари ва ёрдамчи иншоотлар билан таъминлашни ташкил қилиш;

Янги Тошкент шаҳри ҳудудидаги ер участкаларини "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали сотиш ва ижарага бериш тўғрисида (ҳар бир лойиҳага алоҳида техник шарт асосида) Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгашга таклиф киритиш.


5. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Янги Тошкент шаҳрини барпо этишда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда Дирекция фаолиятини мувофиқлаштириш ва тегишли вазифаларни белгилаш;

Дирекция томонидан киритилган инвесторларнинг лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш;

Янги Тошкент шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш ва унга тегишли ўзгартиришлар киритиб бориш, шунингдек, ер участкаларини босқичма-босқич ўзлаштириш масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш;

Янги Тошкент шаҳри ҳудудида аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич қийматини белгилаш;

Янги Тошкент шаҳри ҳудуди ҳамда унга туташ ҳудудлардаги қурилиш лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш;

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш доирасида халқаро консультантлар ва экспертлар, архитекторлар, конструкторлар, техник назорат хизматлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали жалб қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш.


6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари лавозимини қиcқартириш ҳисобига, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари - "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси" директори (кейинги ўринларда - Дирекция директори) лавозими киритилсин.

Белгилансинки:

Дирекция директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Дирекция директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилган ҳолда, Дирекция директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


7. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун Дирекцияга шахсий ғазна ҳисобварағини очишга рухсат берилсин.

Белгилансинки, шахсий ғазна ҳисобварақда қуйидаги маблағлар жамланади:

Дирекцияга "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали ер участкалари ва давлат мулки объектларини сотишдан (ижарага беришдан) тушадиган маблағлар;

объектлар қийматидан ажратмалар, шу жумладан, инвестиция битимларига асосан инвесторлар томонидан объектларни қуриш ишлари учун йўналтирилган маблағлардан ажратмалар;

ҳисобварақдаги вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан, шунингдек, Дирекция томонидан кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари ҳамда техник кўмак маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.


8. Дирекциянинг шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағлар қуйидаги мақсадларга сарфланади:

ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ирригация, мелиорация ва транспорт инфратузилмасини лойиҳалаш ва қуриш билан боғлиқ ишларни молиялаштириш;

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини молиялаштириш;

Дирекциянинг жорий фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан, унга тегишли бино ва иншоотларни сақлаш, улардан фойдаланиш, қуриш ва таъмирлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, мебель, алоқа воситалари, компьютер ва бошқа барча зарур инвентарлар билан таъминлаш;

мутахассисларни, шу жумладан, юқори малакали мутахассислар, хорижий экспертлар ва хорижда яшайдиган ватандошларни Дирекцияда ишлаш учун жалб этиш ҳамда уларга ҳақ тўлаш.


9. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси"нинг уставини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар Дирекцияга ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ҳисобварағидаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағни беғараз ажратсин.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2024 йил 1 апрелга қадар автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув таъминоти, электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқларини қуриш мақсадида халқаро молия институтлари кредитларини ва давлат-хусусий шериклик асосида инвесторлар маблағларини жалб этсин.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Янги Тошкент шаҳри ҳудудида ижтимоий соҳа объектларини қуриш учун ҳар йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан зарур маблағларни ажратиб бориш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиб борсин.


11. Янги Тошкент шаҳри барпо этиладиган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 19 720,9 гектар ер майдонлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Дирекциянинг мурожаатига асосан бир ой муддатда ушбу рўйхатдан 6 000 гектар ер участкаларини Дирекцияга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.

Белгилансинки, Дирекцияга доимий фойдаланишга берилган ер участкалари ер майдонларини ривожлантириш режалари (мастер режа) ишлаб чиқилганидан кейин белгиланган тартибда реализация қилинади.


12. Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш режалаштирилаётган 19 720,9 гектар ер участкаларидан 3-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 12 878,6 гектар, шундан 11 478,4 гектар суғориладиган ер участкаларини аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисидаги хулосаси қабул қилинсин.


13. Белгилансинки:

ушбу қарорнинг 12-бандида назарда тутилган ер участкаларининг ер фонди тоифаси улар амалдаги ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари томонидан белгиланган тартибда туман захирасига қайтарилганидан ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўзгарган ҳисобланади.

Янги Тошкент шаҳрини барпо этишга мўлжалланган ер участкаларидан улар белгиланган тартибда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ қоплангандан сўнг бошқа мақсадларда фойдаланилади;

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш режалаштирилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари, бино ва иншоотларга эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларга ушбу ер участкаларида тасдиқланган бош режа талабларига ва Дирекция билан тузилган шартнома шартларига асосан қурилиш қилишга рухсат берилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу қарорга мувофиқ тоифаси ўзгартирилганлиги муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2028 йил 1 январга қадар ҳар йил якунида тенг улушларда ушбу қарор билан тоифаси ўзгартирилаётган суғориладиган ер участкалари майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилишини ва суғориладиган ерлар тоифасига ўтказилишини таъминласин.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш икки ой муддатда янги ўзлаштириладиган ерлар рўйхатини ҳудудлар ва йиллар кесимида тасдиқласин.

Кадастр агентлиги мазкур бандда ҳамда ушбу қарорнинг 13-бандида назарда тутилган шартлар бажарилишига кўра Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритиб борсин.


15. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

бош режага мувофиқ Янги Тошкент шаҳри ҳудудида муҳандислик-коммуникация тармоқлари, транспорт инфратузилмаси ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш учун ер участкалари Дирекция таклифига асосан тегишлича Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳокими томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ Дирекция томонидан (буюртмачи сифатида) "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали (ҳар бир лойиҳага алоҳида техник шарт асосида) аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади;

ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар, аукцион ўтказиш харажатлари чегирилган ҳолда, Дирекциянинг махсус ғазна ҳисобварағига ўтказилади ва Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларига сарфланади.


16. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:

а) 2027 йил 1 январга қадар Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинсин;

б) объект қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун мутаносиб равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми шаҳарсозлик фаолияти объектини (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритилсин.

Бунда, ушбу кичик бандда назарда тутилган қўшимча тушумлар суммаси ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмалари қурилиши учун ҳар ойда тўлиқ Дирекциянинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади.


17. Дирекция буюртманомаларига биноан Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш бўйича:

Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи тўламасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва кўп марталик визаларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этиш учун рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


18. Дирекцияга ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун учувчисиз учиш аппаратларини харид қилиш, республикага олиб кириш ҳамда улардан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилсин.


19. Янги Тошкент шаҳри ҳудудида барпо этилган "Янги Тошкент" лойиҳаси офиси биноси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмаси объектлари Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилсин.


20. Янги Тошкент шаҳри ҳудудида мастер режага асосан ҳудудни кўкаламзорлаштириш мақсадида дастлабки босқичда 2023 йил 18 март - умумхалқ хайрия ҳашари куни 1 000 та қимматбаҳо дарахт кўчатлари экилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда экилган дарахт кўчатларини Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармасидан Дирекцияга ўтказиб берсин.

Дирекция тузилмасида Янги Тошкент шаҳри ҳудудида экилган ва кейинчалик экиладиган дарахт кўчатларини сақлаш, парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, зарур агротехник тадбирларни амалга ошириш учун алоҳида бўлинма ташкил этилсин.


21. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Янги Тошкент шаҳри барпо этилиши муносабати билан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан зарур ер майдонларини Тошкент шаҳри таркибига ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


22. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


23. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 июлдаги

ПҚ-232-сон қарорига

1-ИЛОВА



Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини

мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бошқарув кенгаши раиси


2. Ш.Б. Умурзаков

-

Тошкент шаҳар ҳокими в.б., Бошқарув кенгаши раиси ўринбосари


3. З.Т. Мирзаев

-

Тошкент вилояти ҳокими


4. Б.И. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири


5. Ш.Д. Кудбиев

-

иқтисодиёт ва молия вазири


6. Л.Н. Қудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


7. А.Б. Воитов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


8. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


9. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


10. И.Р. Маҳкамов

-

транспорт вазири


11. Ж.Т. Мирзамаҳмудов


-

энергетика вазири


12. А.Дж. Ташкулов

-

адлия вазири


13. О.А. Назарбеков

-

маданият ва туризм вазири


14. А.А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири


15. А.Х. Кулдашев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


16. Б.О. Саидов

-

ташқи ишлар вазири


17. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


18. С.И. Самадов

-

Бош прокурор ўринбосари


19. Н.Н. Сайдуллаев

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


20. А.Ю. Мавлонов

-

Божхона қўмитаси раиси


21. А.Ж. Ортиқов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


22. Ш.Ш. Шарахметов

-

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси


23. Ф.Ж. Пўлатов

-

Кадастр агентлиги директори


24. Р.С. Шарифов

-

"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК директори


25. Лавозимига кўра

-

"Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси" директори, Бошқарув кенгаши котиби


                    

Изоҳ.

Мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 июлдаги

ПҚ-232-сон қарорига

2-ИЛОВА



Янги Тошкент шаҳри барпо этиладиган

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта

Чирчиқ туманларидаги 19 720,9 гектар ер майдонлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ердан фойдаланувчилар тури

Фойдала-

нувчилар

сони


Контур

сони


Жами ер

майдони, га


шундан:


қишлоқ

хўжалигига

мўлжалланган

ерлар, га


шу жумладан:


Бошқа

ерлар, га


суғорила-

диган ерлар


яйлов

ерлари



Тошкент вилояти (жами)


791

3 406

19 720,90

12 878,59

12 647,43

231,16

6 842,31

1.

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари


264

1 228

13 177,84

12 155,92

12 135,25

20,67

1021,92

2.

Ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхоналар


49

49

203,86

191,49

191,49

-

12,37

3.

Деҳқон хўжалиги ерлари


97

114

323,51

269,05

267,47

1,58

54,46

4.

Ўзга ердан фойдаланувчилар


379

578

2 268,31

163,95

25,61

138,34

2 104,36

5.

Аҳоли томорқа ерлари


-

1045

3 006,39

18,33

0,13

18,20

2 988,06

6.

Маҳаллий ҳокимлик захирасидаги ерлар


2

24

60,50

49,73

27,03

22,70

10,77

7.

Каналлар ва йўллар учун ажратилган ерлар


-

368

680,50

30,12

0,45

29,67

650,38

I.

Юқори Чирчиқ тумани


763

2 978

17 314,80

11 120,18

10 889,02

231,16

6 194,62

1.

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари


238

1 045

11 382,26

10 440,64

10 419,97

20,67

941,62

2.

Ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхоналар


48

48

199,93

187,79

187,79

-

12,14

3.

Деҳқон хўжалиги ерлари


97

108

286,84

233,22

231,64

1,58

53,62

4.

Ўзга ердан фойдаланувчилар


379

578

2 268,31

163,95

25,61

138,34

2 104,36

5.

Аҳоли томорқа ерлари


-

929

2 658,70

18,33

0,13

18,20

2 640,37

6.

Маҳаллий ҳокимлик захирасидаги ерлар


1

23

56,90

46,13

23,43

22,70

10,77

7.

Каналлар ва йўллар учун ажратилган ерлар


-

247

461,87

30,12

0,45

29,67

431,75

II.

Ўрта Чирчиқ тумани


28

428

2 406,1

1 758,41

1 758,41

-

647,69

1.

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари


26

183

1 795,58

1 715,28

1 715,28

-

80,30

2.

Ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхоналар


1

1

3,93

3,7

3,7

-

0,23

3.

Деҳқон хўжалиги ерлари


-

6

36,67

35,83

35,83

-

0,84

4.

Ўзга ердан фойдаланувчилар


-

-

-

-

-

-

-

5.

Аҳоли томорқа ерлари


-

116

347,69

-

-

-

347,69

6.

Маҳаллий ҳокимлик захирасидаги ерлар


1

1

3,6

3,6

3,6

-

-

7.

Каналлар ва йўллар учун ажратилган ерлар


-

121

218,63

-

-

-

218,63

              





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 июлдаги

ПҚ-232-сон қарорига

3-ИЛОВА



Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун ер

фонди тоифаси ўзгартирилаётган қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ер участкалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи


Мавзе номи


Контур сони


Ер майдони,

га


шу жумладан:


суғорила-

диган


кўп йиллик

дарахтзорлар


яйлов ерлари



Тошкент вилояти


2 911

12 878,59

11 478,4

1 169,1

231,2


Юқори Чирчиқ тумани

Жами


2 483

11 120,2

9 852,1

1 037,0

231,2

1

Ўзбекистон


199

1 169,94

1 126,32

43,62

-

2

Дўстлик


714

2 418,05

1 976,61

441,44

-

3

Суранкент


406

2 498,88

2 336,58

157,30

5,00

4

Туркистон


108

177,71

139,45

11,62

26,64

5

Гулистон


528

2 525,49

2 333,43

56,42

135,64

6

Ийк ота


471

2 264,22

1 937,66

326,56

-

7

Қибрай,

Нормухаммедов


57

65,89

2,01

-

63,88


Ўрта Чирчиқ тумани

Жами


428

1 758,41

1 626,29

132,12

-

1

Дўстлик


152

1 182,46

1 063,72

118,74

-

2

Охунбобоев


116

368,12

362,31

5,81

-

3

Ким Пен Хва


16

28,04

20,47

7,57

-

4

Шоличилик

институти


144

179,79

179,79

-

-

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 июль













































Время: 0.0105
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск