ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.07.2023 й. 58-сон "Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.07.2023 й. 2058-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2023 й.

N 2058-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

14.07.2023 й.

N 58


БУЙРУҒИ



"Суғурталовчининг муваққат маъмурияти

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 20 ноябрдаги 108-сон "Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2058, 2009 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 582-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                               Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



"Суғурталовчининг муваққат маъмурияти

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг муқаддимасидан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 3-банддаги "Молия вазирлигининг (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 8-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "ваколатли давлат органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 17-банддаги "(Молия вазирлиги, суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг аризаси йўлланган суд ва суғурталовчи учун биттадан)" деган сўзлар "(ваколатли давлат органи, суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги ариза йўлланган суд ва суғурталовчи учун биттадан)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 18-банддаги "Молия вазирлигига" ва "Молия вазирлигининг аризаси" деган сўзлар тегишли равишда "ваколатли давлат органига" ва "ариза" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 20-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "ваколатли давлат органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 июль

















































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск