ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 22.06.2023 й. 38-2023/Б-сон "Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.07.2023 й. 1754-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.07.2023 й.

N 1754-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

22.06.2023 й.

N 38-2023/Б


БУЙРУҒИ



Вино ишлаб чиқариш ходимлари

учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-44-сон буйруғи (рўйхат рақами 1754, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Б.А. Мусаев






Буйруққа

ИЛОВА



Вино ишлаб чиқариш ходимлари

учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Корхоналар, муассасалар, ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.".


2. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Ўта хавфли ишларни уларни бажаришнинг хавфсиз усуллари бўйича йўл-йўриқ бермасдан ва масъул шахс томонидан тасдиқланган махсус расмийлаштирилган "наряд-рухсатнома"сиз амалга ошириш ман этилади (мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган). Электр ускуналарда бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ бажарилади.".


3. 104-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"104. Газ билан тўлдирилган баллонларни сақлаш омбори Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.".


4. 164-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 223-банднинг биринчи ҳатбошиси чиқариб ташлансин.


6. 225-банддаги "Электр энергетикада назорат инспекцияси" деган сўзлар "Электр эне ргияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 265-банддаги "давлат санитария назорати марказлари " деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 266-банддаги "санитария назорати маҳаллий органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 275-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"275. Газ суви ишлаб чиқариш учун сатуратор мосламаларининг жиҳозланиши ва эксплуатация қилиниши Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига амал қилиш тавсия этилади.".


10. 516-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 600-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"600. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг коммунал-маиший бўлимига қарашли ускуналарга хизмат кўрсатиш учун инспекцияларнинг қоидаларига мувофиқ махсус курс ўқишидан ҳамда билимлар синовидан ўтган, шунингдек кириш йўриқномалари ва иш жойидаги йўриқномалардан ўтган шахслар қўйилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 июль














































Время: 0.0141
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск