ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт соҳасини бошқариш, спортчиларни тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2023 й. 309-сон "Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2023 й.

N 309




СПОРТЧИЛАРГА СПОРТ

ПАСПОРТИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ

РЕГЛАМЕНТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг янги тартибини белгилаш;

спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;

спорт паспортининг янги шаклини тасдиқлаш ва кўрсатилган давлат хизмати учун тўловлар миқдорини уч бараварга камайтириш;

спорт паспортининг амал қилиш муддатини 3 йилдан 5 йилга узайтириш;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга спорт паспорти учун тўловларда 50 фоиз миқдорида имтиёз қўллаш.


2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати фақат давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.


3. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда:

"ERP sport" ягона электрон бошқарув тизимини ЯИДХП ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;

давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловлар Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилишини йўлга қўйсин;

давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


4. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 июль








































Время: 0.1416
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск