ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.2023 й. 307-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 22 июлдаги

307-сон қарорига

4-ИЛОВА



Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида

давлат буюртмаси асосида касаначилик фаолияти

билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд

бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида шакллантирилган давлат буюртмасига мувофиқ давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш ҳамда уларга малака сертификати беришни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари - давлат буюртмаси асосида ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотлар;


ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмаси (кейинги ўринларда - давлат буюртмаси) - меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш учун бериладиган буюртма.


3. Касаначилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни (кейинги ўринларда - касаначи) касаначилик йўналишида қуйидаги ҳолларда касбга ўқитилади:

касби мавжуд бўлмаганда;

мавжуд касбий кўникмаларига мақбул иш йўқлиги сабабли касбни ўзгартириш зарурати бўлганда;

касбий кўникмалари мавжуд ёки етарли бўлмаганлиги, касбига доир талаблар ўзгартирилганлиги боис малака ошириши зарур бўлганда;

аввалги касби бўйича иш бажариш қобилияти йўқотилганда.


4. Касаначилар:

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган касбга ўқитиш масканларида;

вазирлик ва идоралар тизимидаги профессионал таълим ташкилотларида ташкил этилган қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларида;

нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш ташкилотларида касбга ўқитилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ БУЮРТМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


5. Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида давлат буюртмаси асосида касаначилар ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ касбга ўқитилади.


6. Туман (шаҳар) ҳокимликлари туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари билан биргаликда келгуси йил учун жорий йилнинг 10 декабрига қадар:

ҳудудларда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг касаначилик йўналишларида малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганади;

касбга ўқитишга эҳтиёжи бўлган фуқароларнинг касаначилик фаолияти йўналишлари асосида касблар бўйича давлат буюртмасини ишлаб чиқади;

ишлаб чиқилган давлат буюртмасини тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашларига (кейинги ўринларда - ҳудудий кенгашлар) тақдим этади.


7. Ҳудудий кенгашлар тақдим этилган давлат буюртмаларини умумлаштириб, таҳлил қилади ва беш кун ичида тасдиқлайди.

Давлат буюртмасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ҳудудий кенгашлар томонидан киритилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ АСОСИДА

КАСАНАЧИЛАРНИ КАСБГА ЎҚИТИШГА

ЙЎНАЛТИРИШ


8. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари:

ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган касбга ўқитиш бўйича белгиланган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг йиллик ўқитиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш тақсимотини ишлаб чиқади;

ўқитиш тақсимотига асосан давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касаначиларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш ишларини ташкил этади;

касбга ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиб боради;

касбга ўқитилган касаначиларни касаначилик фаолияти йўналишлари бўйича уларнинг касбий малака даражасини баҳолаш учун малакани баҳолаш марказларига юборади.



4-БОБ. ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ АСОСИДА

КАСАНАЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА КАСБГА

ЎҚИТИЛГАН КАСАНАЧИЛАРНИНГ МАЛАКА

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ


9. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари давлат буюртмаси асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқиган касаначиларнинг малака даражасини баҳолаш учун уларнинг малакани баҳолаш марказларига, шу жумладан, "Ишга марҳамат" мономарказларида ташкил этилган малакани баҳолаш марказларига юборилишига кўмаклашади.

Бунда давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқитилган касаначилар малака даражасини баҳолатиш учун ўзлари ихтиёрий равишда мурожаат қилиши мумкин.


10. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари давлат буюртмаси асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқитилган касаначиларни малака даражасини баҳолаш учун малакани баҳолаш марказларига юборади ҳамда малака имтиҳонларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни банд бўлмаган ҳар бир шахс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб беради.


11. Малакани баҳолаш марказлари томонидан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги ПҚ-4939-сон қарори билан тасдиқланган Малака даражаларига эришиш схемаси асосида касбга ўқитилган касаначилар малакаси баҳоланади;

баҳолашдан муваффақиятли ўтган касаначиларга ўн кун ичида малака сертификати берилади.



5-БОБ. КАСАНАЧИЛАРНИ КАСАНАЧИЛИК

ЙЎНАЛИШИДА КАСБГА ЎҚИТИШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


12. Касаначиларни касбга ўқитиш билан боғлиқ фаолият Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.

Бунда давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касаначилик йўналишида ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчига касбга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида

давлат буюртмаси асосида касаначилик фаолияти

билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва банд

бўлмаган фуқароларни касбга ўқитиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари









1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари


1. Ҳудудларда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг касаначилик йўналишларида малакали кадрларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганади.


2. Касбга ўқитишга эҳтиёжи бўлган фуқароларнинг касаначилик фаолияти йўналишлари бўйича давлат буюртмасини ишлаб чиқади.


3. Ишлаб чиқилган давлат буюртмасини тасдиқлаш учун ҳудудий кенгашларга тақдим этади.


Келгуси йил учун жорий йилнинг 10 декабрига қадар









2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлари


1. Тақдим этилган касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмаларини умумлаштириб, таҳлил қилади.


2. Давлат буюртмаларини тасдиқлайди.


5 кун ичида









3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари


1. Тасдиқланган давлат буюртмаси асосида таълим ташкилотларининг йиллик ўқитиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш тақсимотини ишлаб чиқади.


2. Ўқитиш тақсимотига асосан таълим ташкилотларида фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш ишларини ташкил этади.


3. Касбга ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиб боради.


4. Касбга ўқитилган фуқароларнинг малака даражасини баҳолаш учун давлат ва нодавлат таълим ташкилотларидаги малакани баҳолаш марказларига юборади.


Доимий равишда









4-босқич

Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларидаги малакани баҳолаш марказлари


1. Касбга ўқитилган касаначиларнинг малакасини баҳолайди.


2. Баҳолашдан муваффақиятли ўтган фуқароларга малака сертификатини беради.


10 кун ичида



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 июль












































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск