ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Маҳаллий саноат. Ҳунармандчилик /

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига фоизсиз ссуда ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.2023 й. 307-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 22 июлдаги

307-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ҳунармандчилик ва касаначиликни

қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига фоизсиз

ссуда ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - талабгор) жалб қилинган ҳар бир касаначи учун фоизсиз ссуда (кейинги ўринларда - ссуда) ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ссуда Жамғарма маблағлари ҳисобидан талабгорга жалб қилинган ҳар бир касаначи учун 1 миллион сўмгача, бироқ 2 йилгача муддатга жами 150 миллион сўмгача айланма маблағларини тўлдириш учун ажратилади.


3. Tалабгорга ссуда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бош бошқарма) томонидан иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.



2-БОБ. ССУДАНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


4. Талабгор касаначиларни жалб этгандан сўнг ссуда олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида ҳудудий бош бошқармага ёзма равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Талабгорнинг мурожаатида қуйидагилар илова қилиниши шарт:

жалб қилинган касаначиларнинг сони, фамилияси, исми, отасининг исми;

касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёки пудрат шартномаси;

охирги ҳисобот даври учун солиқдан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида солиқ органлари маълумоти, шунингдек, муддати ўтган кредит қарзлари мавжуд эмаслиги ҳақида хизмат кўрсатувчи тижорат банкидан маълумотнома;

ссуданинг миқдори ва ссуда сўралаётган давр, шунингдек, ссудани қайтаришнинг кафолатланган манбалари;

талабгорнинг ссуда тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили.


5. Ҳудудий бош бошқарма талабгорнинг мурожаатини илова қилинган тегишли ҳужжатлар билан бирга беш иш куни ичида ўрганиб чиқади.

Ҳудудий бош бошқарма томонидан зарурат туғилганда, ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлардан қўшимча маълумотлар сўраб олиниши мумкин.


6. Ҳудудий бош бошқарма томонидан талабгорга ссуда ажратиш (ёки ажратишни рад этиш) тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилинади ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида талабгор хабардор қилинади. Қарорда ссуда миқдори, уни ажратиш ва қайтариш муддатлари кўрсатилиши лозим.


7. Ссуда ажратиш қуйидагиларга кўра рад этилади:

ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганда;

тақдим этилган ҳужжатлар ўз тасдиғини топмаганда;

касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома ёхуд пудрат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Ягона электрон шартномалар ахборот порталида рўйхатдан ўтказилмаганда.


8. Ссуда ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ҳудудий бош бошқарма бошлиғи ва талабгор имзолари билан тасдиқланадиган ссуда ажратиш тўғрисида шартнома тузилади.

Шартномада ссудани қайтариш тартиби ҳамда жадвали илова қилинади.

Ссудани қайтариш, қоида тариқасида, ссуда ажратилган ойдан 3 ой ўтгач бошланади.


9. Ҳудудий бош бошқарма ва талабгор ўртасида шартнома имзолангандан сўнг беш иш куни ичида ссуда ажратилади.

Мазкур ссуда талабгор талабига биноан касаначиларнинг банк карталарига ўтказиб берилишига рухсат берилади.



3-БОБ. ССУДА ОЛУВЧИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА ССУДАНИНГ ҚАЙТАРИЛИШИ


10. Ссуда олувчи ссудани ажратиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва асослилиги, шунингдек, ссуданинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгардир.


11. Талабгор томонидан ссуда белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда, мавжуд қарздорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ҳунармандчилик ва касаначиликни

қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

тадбиркорлик субъектларига фоизсиз ссуда ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари









1-босқич

Тадбиркорлик субъект

(талабгор)


Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида ҳудудий бош бошқармаларга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.


Ўз хоҳишига кўра









2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бош бошқарма)


1. Талабгор томонидан ссуда олишни сўраб тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.


2. Талабгорга ссуда ажратиш ёки ссуда ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида талабгорни хабардор қилади.


3. Ҳудудий бош бошқарма ва талабгор ўртасида шартнома тузилади.


5 иш куни ичида






3 иш кунида










3-босқич

Ҳудудий бош бошқармалар


Ссудани ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиб, шартнома имзолангандан сўнг ссуда ажратади.


5 иш куни ичида




4-босқич

Талабгор


Ссудани шартнома шартларига кўра белгиланган муддатларда қайтаради.


Белгиланган муддатларда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 июль





















































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск