ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Адлия вазирининг 25.07.2023 й. 10-мҳ-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.07.2023 й. 3250-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.07.2023 й.

N 3250-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.07.2023 й.

N 10-мҳ


БУЙРУҒИ



Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон "Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2021 йил 12 августдаги 513-сон "Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 26 июндаги 147-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3250, 2020 йил 26 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 10/20/3250/1012-сон) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Нотариал палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2 ва 18-бандлардаги "Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш" деган сўзлар "Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ҳуқуқий хизматлар бўлимининг" деган сўзлар "нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимининг (шўъбасининг)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 15-банд "Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси" деган сўзлардан кейин "томонидан" деган сўз билан тўлдирилсин.


4. 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги "уч" деган сўз "ўн" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Малака комиссияси йиғилишида нотариуснинг қатнашмаслиги йиғилиш ўтказишни қолдириш ёки кун тартибидаги унга тегишли масалани кўриб чиқмаслик учун асос бўлиб ҳисобланмайди.".


6. 26-бандда:

олтинчи хатбошидаги "имзонинг" деган сўз "нотариус имзосининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"нотариал ҳаракатни нотариус ўрнига бошқа шахс имзолаши, шунингдек нотариал ҳаракатни амалга оширишда битим тарафи (тарафлари) ёки нотариал ҳаракатни расмийлаштиришда тегишли шахс ўрнига бошқа шахсларнинг иштирок этиши ва тегишли ҳужжатни имзолашига йўл қўйилганлиги, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"нотариал ҳаракатни амалга оширишда ваколати бўлмаган жисмоний шахснинг ёки ваколати бўлмаган юридик шахс вакилининг иштирок этишига йўл қўйилганлиги;

амалга оширилган нотариал ҳаракат "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинмаганлиги.".


7. Қуйидаги мазмундаги 27-1-банд билан тўлдирилсин:

"27-1. Нотариус лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда ушбу нотариус томонидан содир этилган бошқа қоидабузарлик учун малака комиссияси томонидан янги қарор қабул қилинади. Бунда, қоидабузарлик учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш бўйича қўлланилган янги муддат дастлабки муддат ўтиши бошланган кундан бошлаб ҳисобланади.".


8. 34-банд "Олий малака комиссиясига" деган сўзлардан кейин "апелляция бериш" деган сўз билан тўлдирилсин.


9. Иловада:


жадвалнинг "Т/р" қаторидаги "Қоидабузарликлар ҳоллари" деган сўзлар "Қоидабузарликлар ҳоллари*" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-позициянинг "Қоидабузарликлар ҳоллари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нотариал ҳаракатни амалга ошириш ноқонуний равишда рад этилганлиги ёки нотариал ҳаракатни амалга оширишдан, шунингдек тақиқни ечиш ёки нотариал ҳаракатлардан нусха беришдан бош тортилганлиги";


8-позициянинг "Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатлари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1 ой (агар 1 ойда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар)";


20-позициянинг "Қоидабузарликлар ҳоллари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нотариал ҳаракатлар бўйича тўловлар (давлат божи, герб йиғими, ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳақ) нотўғри ундирилганлиги ёки тўловлардан ноқонуний равишда озод қилинганлиги ёхуд тўловнинг имтиёзли тўланишини асослантирувчи ҳужжатларнинг нусхаси олиб қолинмаганлиги ёки "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимидан маълумотнома олиб бириктирилмаганлиги";


23 ва 24-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

23.

Нотариал ҳаракатни расмийлаштиришда "Нотариус" автоматлаштирилган  ахборот тизими орқали текширилиши лозим бўлган ҳолатлар текширилмаганлиги ёки нотўғри текширилганлиги


1 ой**

24.

Нотариус ўз фаолият кўрсатиш ҳудудида манзили ўзгарганлиги бўйича адлия органига хабарнома бермаганлиги


15 кун

";


27-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

27.

Нотариусда фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси мавжуд бўлмаганда


15 кун (агар 15 кунда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар)


";


30-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

30.

Нотариуснинг илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан, шунингдек Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги фаолиятдан ташқари тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланганлиги


1 ой (агар 1 ойда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар)


";


қуйидаги мазмундаги 35 - 43-позициялар билан тўлдирилсин:

"

35.

Нотариал тасдиқланган ҳужжатга унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиш ёки унинг аниқ арифметик хатоларини тузатиш белгиланган тартибда амалга оширилмаганлиги


15 кун

36.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш турига риоя этилмаганлиги


1 ой

37.

Нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотларни Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборилмаганлиги, қонунчилик ҳужжатларида юборилиши белгиланмаган ҳоллар бундан мустасно


15 кун

38.

Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 2020, 2009 йил 19 октябрь) талабларига риоя этилмаганлиги


1 ой

39.

Қонунчилик ҳужжатларида бажарилишига тўғридан-тўғри чеклов мавжуд бўлган нотариал ҳаракат амалга оширилганлиги


6 ой

40.

Нотариус томонидан нотариал идора ходими ёки бошқа шахснинг нотариал ҳаракат учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланганидан ташқари моддий манфаат кўришига йўл қўйилганлиги


4 ой

41.

Иш вақти давомида узрли сабабларсиз иш жойида бўлмаганлиги


15 кун

42.

Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилганлиги


3 ой

43.

Нотариал фаолиятни ташкил этишга оид минимал талабларнинг биттаси ёки бир нечтаси бажарилмаганлиги


15 кун (агар 15 кунда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар)


";


изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Изоҳ:

*) мазкур қоидабузарлик ҳолларидан ташқари бошқа қоидабузарликлар содир этилганлик учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати малака комиссияси томонидан қоидабузарликнинг оғир-енгиллигига қараб белгиланади. Бунда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришнинг энг кам муддати ўн беш кундан кам, энг кўп муддати олти ойдан кўп бўлмаслиги лозим.

**) нотариал ҳаракатни расмийлаштиришда "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилиши лозим бўлган ҳолатлар текширилмаганлиги ёки нотўғри текширилганлиги натижасида келиб чиқадиган оқибат учун ушбу Низомда бошқача чора назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 июль

































































Время: 0.1864
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск