ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ижтимоий ва хусусий шериклик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.07.2023 й. ПҚ-236-сон "Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2023 й.

N ПҚ-236



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

ДАВЛАТ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ЎРТАСИДА ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК

АСОСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ВА ШАҲАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ

БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРИМЕНТНИ ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги "Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-112-сон Фармонига мувофиқ:


1. Тошкент шаҳрида 2027 йил 1 январга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимликлари ҳамда улар таркибидаги корхона ва муассасаларга тегишли мулкларнинг (кейинги ўринларда - муниципал мулклар) ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш доирасида:

а) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органлари ахборот тизимларидаги муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар ушбу тизимларни ўзаро интеграция қилиш орқали "Рақамли Тошкент" комплекс дастурига юкланади;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб муниципал мулкларнинг ҳар бирига нисбатан "Тошкент Инвест компанияси" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Компания)нинг лойиҳа офислари таклифлари асосида Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари белгиланади ва уларнинг бажарилиши Компания томонидан мониторинг қилинади;

в) Тошкент шаҳрида жойлашган:

давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорлари ҳар йили 31 декабргача Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан бозор тамойиллари асосида белгиланади. Бунда, ижара тўловларининг миқдори олдинги йил учун белгиланган минимал ижара суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим;

ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган бошланғич қийматда аукцион савдоларига чиқарилади.


3. 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида ушбу қарорга 1-иловада белгиланган объектлар негизида Компания томонидан лойиҳа қиймати 1 миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилсин:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш ўрнига лойиҳани амалга ошириш шартларини белгилаш орқали давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишга рухсат этилади;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича битим тузиш ҳуқуқи "E-auksion" платформасида ўтказиладиган аукцион савдолари натижалари бўйича берилади. Бунда, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан белгиланади ва ушбу ҳуқуқни реализация қилишдан тушган маблағлар Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)га йўналтирилади;

капитал қурилмалар қурмаслик, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаслик ва объектлар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик шартлари билан ер остида муҳандислик тармоқлари ўтган ёки ташқи муҳандислик тармоқлари муҳофаза зонасида жойлашган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ваколатли органлар билан келишилган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади.


4. Компанияга ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ йўналишлар бўйича объект (маҳсулот)ни барпо этиш (ишлаб чиқиш)дан бошлаб фойдаланишга топшириш ва келгусида эксплуатация қилиш (қўллаб-қувватлаш)гача бўлган барча жараёнлардаги ишларни давлат харидлари доирасида "ҳаётий давр шартномаси" асосида битта тадбиркорлик субъекти билан ҳамкорликда амалга оширишга рухсат этилсин.


5. Тошкент шаҳрида қурилишларни ягона ёндашув асосида мувофиқлаштириш ва тартибсиз қурилишларнинг олдини олиш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини қурилишлар ҳажмига мос равишда модернизация қилишни молиялаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича Тошкент шаҳри ҳокимлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) ер участкаларини қурилиш учун тегишли рухсат бериш ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда тайёр бизнес шаклида тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион савдоларига чиқариш тартибини жорий этиш;

б) Компания ҳузуридаги "Қурилишларни мувофиқлаштириш" лойиҳа офиси раҳбарини Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши раиси ўринбосари этиб белгилаш;

в) 2024 йил 1 январдан бошлаб янги объектларни лойиҳалаштиришда уларнинг қаватлари сонини мазкур ҳудуднинг бош режасида (батафсил режалаштириш лойиҳасида, мастер режада ёки қуриш лойиҳасида) белгиланган параметрлардан (қаватлар сонидан) 1,5 бараваргача оширишга рухсат этиш тартибини жорий этиш;

г) 2024 йил 1 январдан бошлаб муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини қуйидаги миқдорларда шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш ва уни бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан тўлиқ Жамғармага йўналтириш (бундан бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар ва якка тартибдаги уй-жойлар мустасно):

Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланадиган қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;

объектларнинг қаватлар сони белгиланган параметрлардан оширилганда қўшимча қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида.

Бунда, ушбу миқдорларга халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарори асосида 0,5 дан 2 гача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар даҳа, массив, маҳалла ва кўча кесимида қўлланилиши мумкин.


6. Тошкент шаҳрида коммунал хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқиш, маҳсулот ва хизматларнинг таннархини пасайтириш ҳамда коммунал хўжалиги корхоналари фаолиятини трансформация қилиш йўналишида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Компания ҳузуридаги "Коммунал соҳани ривожлантириш" лойиҳа офиси томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган газ, сув, иссиқлик ва электр энергияси таъминоти ҳамда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш корхоналари ва уларнинг филиаллари (кейинги ўринларда - коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари) фаолияти бошқарув органлари билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилади;

"Коммунал соҳани ривожлантириш" лойиҳа офиси коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг фаолиятини таҳлил қилган ҳолда, улардаги йўқотишларни камайтириш, тармоқлардаги узилишларни бартараф этиш ҳамда фаолиятини трансформация қилиш юзасидан мазкур корхоналарнинг бошқарув органларига таклифларни киритади;

Лойиҳа офисининг таклифлари коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг бошқарув органлари томонидан икки ҳафта муддатда кўриб чиқилади ва натижаси юзасидан Лойиҳа офиси хабардор қилинади;

2024 йил 1 январга қадар коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ахборот тизимларини "Рақамли Тошкент" комплекс дастурига интеграция қилиш орқали муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш тизими жорий қилинади.


7. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг 2024 йил 1 мартдан қуйидагиларни амалга оширишни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ корхоналарининг Тошкент шаҳри филиалларини "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ ва "Тошкент шаҳар газ таъминоти" МЧЖ сифатида қайта ташкил этиш;

"Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ, "Тошкент шаҳар газ таъминоти" МЧЖ ва "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ устав капиталларидаги давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли улушларнинг 10 фоизини устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Компанияга ўтказиш;

марказлашган қозонхоналарда когенерацион технологияларни татбиқ этиш мақсадида "Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖ устав капиталидаги "Иссиқлик электр станциялари" АЖга тегишли улушни "Тошкент шаҳар иссиқлик электр маркази" ДУКга давлат улушини камайтириш ҳисобига ўтказиш.


8. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш йўналишида Тошкент шаҳри ҳокимлигининг қуйидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин:

ичимлик ва оқова сув ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ Компания иштирокида амалга ошириладиган тижорат ва инвестиция лойиҳаларидан олинадиган даромадларнинг бир қисмини "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ билан тузиладиган шартномага мувофиқ Жамғармага йўналтириш;

2024 йил 1 январдан оқар сув, жумладан техник сув ресурсларидан тўлов асосида фойдаланиш (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан белгиланадиган алоҳида йўналиш ва тоифадаги тадбиркорлик субъектлари мустасно).


9. Белгилансинки, Компания билан келишилган ҳолда:

ичимлик ва оқова сувнинг таннархи ва истеъмолчиларга реализация қилиш суммаси ўртасидаги фарқ мақсадли равишда Тошкент шаҳридаги ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини қуриш ва модернизация қилишга сарфланади;

оқар сув, жумладан техник сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўловлар Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш жамғармасида жамланиб, каналларни модернизация қилиш учун йўналтирилади.


10. Қуйидагилар:

2024-2030 йилларда Тошкент шаҳридаги каналлар ҳудудларини ободонлаштириш орқали хиёбонлар, сайилгоҳлар ва дам олиш майдончаларини ташкил этиш дастури 3-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳрида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш юзасидан "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, Тошкент шаҳри ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ объектларни барпо этиш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикасининг 2024-2030 йиллар учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришда инобатга олсин.


11. Тошкент шаҳри ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Б. Умурзаков белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 июлдаги

ПҚ-236-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида соддалаштирилган тартибда

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга

оширилиши мумкин бўлган объектлар

РЎЙХАТИ


1. Маданият ва истироҳат боғлари.


2. Хиёбонлар.


3. Сайилгоҳлар.


4. Бульварлар.


5. Канал ва очиқ коллекторларнинг қирғоқ ҳудудлари.


6. Кўприк ва йўл ўтказгичлар остидаги ҳудудлар.


7. Ер усти метроси остидаги ҳудудлар.


8. Ер ости пиёдалар ўтиш жойлари.


9. Йўлнинг қатнов қисми орасидаги ҳудудлар.


Изоҳ: мазкур рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 июлдаги

ПҚ-236-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ҳаётий давр шартномаси" асосида амалга

оширилиши мумкин бўлган ишлар

РЎЙХАТИ


1. Автомобиль йўллари, шу жумладан йўлбўйи инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларни сақлаш.


2. Коммунал хўжалиги соҳасидаги объектларни (шу жумладан газ, электр, иссиқлик ва сув таъминоти, сув чиқариб ташлаш, оқова сувларни тозалаш, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш ва кўмиш объектлари) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларни сақлаш.


3. Ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ва уларни сақлаш.


4. Дастурий таъминотларни (ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, маълумотларни қайта ишлаш марказлари, дастурий-аппарат комплекслари) лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва келгусида қўллаб-қувватлаш.


Изоҳ: мазкур рўйхатга Вазирлар Маҳкамаси қарори билан томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 июлдаги

ПҚ-236-сон қарорига

3-ИЛОВА



2024-2030 йилларда Тошкент шаҳридаги

каналлар ҳудудларини ободонлаштириш

орқали хиёбонлар, сайилгоҳлар ва дам

олиш майдончаларини ташкил этиш

ДАСТУРИ

Т/р

Канал номи


Умумий

узунлиги

(км)


Муҳофаза

ҳудуди (м)


Объект манзили


Амалга ошириш

механизми


Узунлиги

(км)


Талаб

этиладиган

маблағлар

(млрд сўм)


Жами: 46 та объект


109,2

923,3

2024-2030 йилларда амалга ошириладиган ишлар

1.

"Бўзсув"

24,6

15

Юнусобод тумани, Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасидан Хотира майдонигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

5,3

52,8

2.

Юнусобод тумани, А.Темур кўчасидан Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасигача


1,4

14,2

3.

Чилонзор тумани, ГЭСдан Фурқат кўчасигача


0,6

6,3

4.

Чилонзор тумани, Сеул кўчаси бўйлаб


0,6

5,9

5.

Чилонзор тумани, Боғистон кўчаси бўйлаб


0,6

6,2

6.

Чилонзор тумани, ГЭСдан Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасигача


0,4

3,4

7.

"Анҳор"

8,7

10

Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчасидан Афросиёб кўчасигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш

0,4

4,5

8.

Чилонзор тумани, Афросиёб кўчасидан (Муз саройи ҳудуди тугашидан) Фурқат кўчасигача


0,3

3,3

9.

Чилонзор тумани, Сеул кўчасидан Муқимий кўчасигача


2,5

24,6

10.

Чилонзор тумани, Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасидан Сингапур менежментни ривожлантириш институтигача


0,4

3,9

11.

Чилонзор тумани, Исхакова кўчасидан Наққошлик маҳалласигача


1,0

9,7

Жами: 11 та объект


13,5

134,8

2024-2026 йилларда амалга ошириладиган ишлар

1.

"Қорасув"

17,8

10

Миробод тумани, Абдурауф Фитрат кўчасидан Эски Отчопар кўчасигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


0,9

6,4

2.

"Катта Калкауз"

1,4

12

Шайхонтоҳур тумани, Анҳор бўйи кўчасидан Тахтапул кўчасигача


1,4

5,9

3.

"Калкауз"

3,7

4

Олмазор тумани, Нурафшон айланма кўчаси ён қисмидан ўтувчи қисмида


0,7

3,3

4.

"Бўзсув"

24,6

15

Учтепа тумани, Фарҳод кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасигача


Ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


3,5

35

5.

"Баратхўжа"

7,1

4

Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


3,0

28,4

6.

"Қорасув"

17,8

10

Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчасидан Қарноқ кўчасигача


2,4

13,5

7.

"Салар"

23,3

10

Мирзо Улуғбек тумани, Асака кўчасидан Мовароуннаҳр кўчасигача


1,2

13

8.

"Катта Толариқ"

8,2

6

Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасидан Сергели тумани, Қўшқўрғон 5-тор кўчасигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


2,8

13,9

9.

"Дамаши"

7,4

12

Олмазор тумани, Сағбон кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш


3,4

22,2

10.

"Қонқус"

4,1

6

Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб (Гавхар кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасигача)


Ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


4,1

28,6

11.

"Жун"

5,9

12

Сергели тумани, Янги Сергели кўчасидан Зангиота тумани чегарасигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш ва оқим бўйича чап қирғоқда сайилгоҳ ташкил этиш


5,9

20,3

12.

"Салар"

23,3

10

Сергели тумани, Янги Сергели кўчасидан Янгиҳаёт тумани, Наврўз кўчасигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


5,1

24,2

13.

"Салар"

23,3

10

Юнусобод тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Дўрмон йўли кўчасигача


1,9

9,6

14.

"Қорасув"

17,8

10

Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчасидан Дўстлик боғигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


1,5

13,3

Жами: 14 та объект


37,8

237,6

2026-2028 йилларда амалга ошириладиган ишлар

15.

"Қорасув"

17,8

10

Мирзо Улуғбек тумани, А.Югнакий кўчасидан Калтатой кўчасигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш

1,6

32,1

16.

"Салар"

23,3

10

Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача


1,9

32,4

17.

"Катта Толариқ"

8,2

6

Яшнобод тумани, "Олмос" МФЙ ҳудудидан Фарғона йўли кўчасигача


4,3

27,9

18.

"Аэродром-ная"

12

12

Яшнобод тумани, Янги Ўзбекистон кўчасидан Аэродромная кўчасигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


12

101

19.

"Қорасув"

17,8

10

Миробод тумани, "Оқ уй" МФЙдан Қўшқўрғон кўчасигача


3,2

38,3

20.

"Юзариқ"

1,8

4

Мирзо Улуғбек тумани, Юзработ кўчасидан Буюк Ипак йўли кўчасигача


1,8

22,7

21.

"Салар"

23,3

10

Яккасарой тумани, Кичик Бешёғоч кўчасидан Бобур кўчасигача


1,2

9

Жами: 7 та объект


26

263,4

2028-2030 йилларда амалга ошириладиган ишлар

22.

"Бўзсув"

24,6

15

Учтепа тумани, Арча кўчасидан Фарҳод кўчасигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


3

26,5

23.

"Чўпон ота"

5,2

4

Учтепа тумани, Чўпон ота кўчасидан "Нафосат" МФЙгача


0,5

3,1

24.

"Дамаши"

7,4

12

Олмазор тумани, Нурафшон кўчасидан Уста Олим кўчасигача


0,7

9,5

25.

"Дамаши"

7,4

12

Олмазор тумани, Шимолий Олмазор кўчасидан "Хончорбоғ" МФЙгача


0,3

8,9

26.

"Дамаши"

7,4

12

Олмазор тумани, Олимпия мавзесидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасигача


1,2

14,8

27.

"Қорақамиш"

6

8

Олмазор тумани, Мискин кўчасидан Гулсарой кўчасигача


0,7

7,5

28.

"Кўкча"

5,5

4

Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасидан Нурафшон айланма кўчасигача


Қирғоқларни мустаҳкамлаш, ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш


1,4

9,1

29.

"Салар"

23,3

10

Сергели тумани, Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасидан Ўзар кўчасигача


5,6

54,5

30.

"Калкауз"

3,7

4

Олмазор тумани, Нурафшон кўчасидан Фаробий кўчасигача


3,7

27,7

31.

"Салар"

23,3

10

Янгиҳаёт тумани, Ўзар кўчасидан Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасигача


1,2

12

32.

"Найман"

3,7

10

Янгиҳаёт тумани, Файзли кўчасидан Чортоқ кўчасигача


2,1

19,6

33.

"Бектемир"

5

5

Бектемир тумани, Чирчиқ дарёсидан Бектемир шоҳ кўчасига


5

33,5

34.

"Яланғоч"

7,4

4

Мирзо Улуғбек тумани, Гулсанам кўчасидан Темур Малик кўчасигача


5,4

44,5

35.

"Пулемас-эски"

6

4

Яшнобод тумани, Авиасозлар 2-тор кўчасидан Асалобод-2 кўчасигача


1,1

16,3

Жами: 14 та объект


31,9

287,5

             

Изоҳлар:

ушбу иловага Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўзгартиришлар киритилиши мумкин;

ушбу иловадаги лойиҳалар параметрлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқлаштирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 26 июлдаги

ПҚ-236-сон қарорига

4-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида инвестиция лойиҳаларини амалга

ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш

бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш юзасидан

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш

шакли


Амалга ошириш

муддати

Масъул ижрочилар


1.

Давлат органларининг ахборот тизимларидаги муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотларни "Рақамли Тошкент" комплекс дастурига интеграция қилиш.


Амалий чора-тадбирлар

2023 йил

сентябрь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков), Кадастр агентлиги (Пўлатов), Солиқ қўмитаси (Файзибаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Пекось), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Муниципал мулкларнинг ҳар бирига нисбатан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини белгилаш.


Тошкент шаҳри ҳокими қарори


Ҳар йили

декабрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), "Тошкент Инвест компанияси" АЖ


3.

Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорларини белгилаш.


Тошкент шаҳри ҳокими қарори


Ҳар йили

декабрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)

4.

Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган бошланғич қийматда аукцион савдоларига чиқариш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

сентябрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Кадастр агентлиги (Пўлатов)


5.

Тошкент шаҳри ҳудудидаги барча автомобиль йўлларида қурилиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва лойиҳалаш ишлари, йўл бўйларини ободонлаштириш, фото ва видео қайд этиш ва ҳаракатни ташкил этиш воситаларини ўрнатиш, чорраҳалар бошқарув тизимини жорий этиш, реклама конструкциялари ва электромобилларни қувватлаш шохобчаларини ўрнатиш, транспорт воситалари тўхташ жойлари, бекатлар, пиёдалар ва велосипед йўлакларини ташкил этиш ҳамда бино ва иншоотларнинг ташқи кўриниши (фасади) қиёфасини шакллантиришни тартибга солувчи мавжуд механизмларни қайта кўриб чиқиш, уларни ягона ёндашувлар асосида такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

февраль


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов)


6.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги тасарруфига ўтказиладиган давлатга тегишли канал бўйлари, хиёбонлар, боғлар, транспорт воситаларининг тўхташ жойлари, ер ости ва ер усти пиёдалар йўлаклари, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва ер усти метроси остидаги ҳудудлар ва бошқа бўш ерлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

ноябрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков), Кадастр агентлиги (Пўлатов)


7.

Объектлар фаолиятидан келиб чиқиб, уларнинг амалдаги ҳолати, шу жумладан атроф-муҳитни яхшилаш, архитектура қиёфасини сақлаш, аҳолига ҳордиқ чиқариш учун қулайликлар яратишни назарда тутган ҳолда, Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ҳамда 2023-2025 йилларда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

октябрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)


8.

"Ҳаётий давр шартномаси" асосида ишлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

сентябрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)


9.

Мулк эгаларига тегишли биноларга туташ ҳудудларда мавсумий кафе, савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа тижорат мақсадларида фаолиятни ташкил этиш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда, ер участкаларидан фойдаланганлик учун бозор тамойиллари асосида нарх белгилаш ва йиллик ижара ҳақини ҳар ойда тенг улушларда тўлаб бориш тартибини назарда тутиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

февраль


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Кадастр агентлиги (Пўлатов)


10.

Янги объектларни лойиҳалаштиришда уларнинг қаватлари сонини мазкур ҳудуднинг бош режасида (батафсил режалаштириш лойиҳасида, мастер режада ёки қуриш лойиҳасида) объектлар учун белгиланган параметрлардан (қаватлар сонидан) 1,5 бараваргача оширишга рухсат бериш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

октябрь


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Адилов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


11.

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

октябрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Адилов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)


12.

Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электромобилларни тезкор қувватлаш шохобчалари томонидан сотилган электр энергиясига устама ўрнатиш ва мазкур маблағларни муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантиришга йўналтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

декабрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)


13.

Коммунал соҳадаги корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилган ҳолда, улардаги йўқотишларни камайтириш, тармоқлардаги узилишларни бартараф этиш ҳамда ушбу корхоналар фаолиятини трансформация қилиш.


Чора-тадбирлар режаси

2024 йил

январь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


14.

Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ахборот тизимларини "Рақамли Тошкент" комплекс дастурига интеграция қилиш.

Коммунал тўловларини ягона биллинг тизимига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Амалий чора-тадбирлар


2023 йил

декабрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Пекось), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Закиров)


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси


2024 йил

июнь


15.

Оқар сувларни тўлиқ ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида мониторинг тизимини йўлга қўйиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

ноябрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев)


16.

Тошкент шаҳрининг марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида ёпиқ тизимга ўтиш даврини 10 йилдан 5 йилга қисқартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

октябрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


17.

Тошкент шаҳрининг марказлашган иссиқлик таъминоти тизимига уланган кўп қаватли уйларнинг ички иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимини модернизация қилиш дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

октябрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


18.

Қиймати 50 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаси доирасида "Махсустранс" ДУКга қарашли Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Шаҳар чиқиндихонаси" полигони ҳудудида йилига 1 млн тоннагача қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва муқобил энергия ишлаб чиқаришга эга бўлган завод қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Чора-тадбирлар режаси

2023 йил

сентябрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)


19.

Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган "Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш" лойиҳаси доирасида:

ОТБ кредит маблағларини Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қайтариш;

лойиҳани амалга ошириш муддатини 2024 йил 31 декабрга қадар узайтириш;

лойиҳа доирасида иқтисод қилинган кредит маблағларини "Махсустранс" ДУК моддий техника базасини ривожлантиришга йўналтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

сентябрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)


20.

"Махсустранс" ДУКга унга бириктириб берилган ҳудудлардаги чиқинди тўплаш шохобчалари ва ер майдонларини ҳамда бошқа зарур жойлар ва бино-иншоотларни ажратиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хусусан чиқинди ташувчи техникаларни харид қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

ноябрь


Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


21.

Ҳуқуқий эксперимент натижалари тўғрисидаги маълумотларни, хусусан ҳуқуқий экспериментни такомиллаштириш ёки тўлиқ жорий этиш ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси


2026 йил

март


Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги (Ташкулов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


             

Изоҳ: ушбу иловадаги чора-тадбирларни амалга ошириш шакли тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки бирлаштирилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 июль


























































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск