ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар /Иқтисодиёт ва молия вазирининг 05.07.2023 й. 48-сон "Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.07.2023 й. 2122-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.07.2023 й.
N 2122-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
05.07.2023 й.
N 48
БУЙРУҒИ
"Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги
қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини
йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 21 июндаги 49, 2010-25-сон "Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2122, 2010 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 240-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 6 июндаги 43, 2016-22-сон "Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2122-1, 2016 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 301-модда).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 26 июль