ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 03.07.2023 й. 124-сон "Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.07.2023 й. 2521-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2023 й.

N 2521-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

03.07.2023 й.

N 124


БУЙРУҒИ



Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва

ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 21-сон қарори (рўйхат рақами 2521, 2013 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     А. Воитов






Буйруққа

ИЛОВА



Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва

ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (бундан буён матнда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги деб юритилади);

тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар.".


2. 5, 13, 18-бандлардаги "Давергеодезкадастр қўмитаси" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6-банд, 8-банднинг еттинчи хатбошиси, 12-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 24-банддаги "Давергеодезкадастр қўмитасининг" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 10-банддаги "туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), туман қишлоқ хўжалиги бўлими" деган сўзлар "туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 14-банднинг олтинчи хатбошисидаги "туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан" деган сўзлар "туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 21-банддаги "(вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси)" деган сўзлар "(вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 29-банддаги "Давергеодезкадастр қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқарма (бўлим)лари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 июль






















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск