ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат низолари /

Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги Намунавий низом (АВ томонидан 26.07.2023 й. 3449-сон билан рўйхатга олинган камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 20.07.2023 й. 62-2023/Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 26 июлда 3449-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирининг

2023 йил 20 июлдаги

62-2023/Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Доимий асосда фаолият кўрсатувчи

меҳнат арбитражи тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


Мазкур Намунавий низом ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) (бундан буён матнда тарафлар деб юритилади) ўртасида юзага келадиган жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) учун доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражининг (бундан буён матнда меҳнат арбитражи деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


жамоавий меҳнат низоси - ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) ўртасидаги янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини (шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашни) ўзгартириш, жамоа келишувларини, жамоа шартномасини, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ходимларнинг вакиллари билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тузиш ва ўзгартириш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қўллаш масалалари бўйича тартибга солинмаган келишмовчиликлар;


меҳнат арбитражи - яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаганда тарафлар ўртасидаги жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) учун тузиладиган доимий асосда фаолият кўрсатувчи орган;


медиация - келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули;


медиатор - медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс;


жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича давлат органлари - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари;


меҳнат арбитри (бундан буён матнда арбитр деб юритилади) - жамоавий меҳнат низосини ҳал этишни (тартибга солишни) амалга оширувчи шахс;


ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) - Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 553-сон "Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Республика касаба уюшмалари бирлашмалари ва Иш берувчилар республика бирлашмаларидан иборат таркибда тузиладиган комиссия.


2. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари меҳнат арбитражининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.



2-БОБ. МЕҲНАТ АРБИТРАЖИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Меҳнат арбитражи комиссия қарорига кўра унинг ҳузурида тарафларнинг келишуви асосида ҳал этиш (тартибга солиш) учун ўзига топшириладиган жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) мақсадида тузилиши мумкин.


4. Комиссия давлат органлари ва бошқа ташкилотларга меҳнат арбитражининг таркибини шакллантириш учун номзодлар тақдим этиш бўйича сўров хати билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Бунда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу сўров хати келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида комиссияга тегишли номзодларнинг рўйхатини уларнинг розилиги асосида тақдим этади.


5. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган номзодларнинг рўйхати асосида ушбу рўйхат тақдим этилган кундан эътиборан уч кун ичида меҳнат арбитражини тузиш ва арбитрларни тайинлаш бўйича комиссия қарори қабул қилинади.


6. Арбитрлар уч йил муддатга тайинланади.


7. Меҳнат арбитражи республика даражасида етти нафар, тармоқ даражасида беш нафар ҳамда бошланғич ва ҳудудий даражада уч нафар арбитрни ўз ичига олади.


8. Арбитрларга қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат ҳисобланади:

олий маълумотга эга бўлиши;

меҳнат ёки меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида камида уч йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.


9. Арбитрларининг ваколатлари қуйидаги асосларга кўра муддатидан олдин тугатилади:

арбитр комиссияга ваколатини муддатдан олдин тугатиш бўйича ёзма ариза берган тақдирда;

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган тақдирда;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;

суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;

арбитрликка тайинланган ходимнинг иш берувчиси у билан меҳнат шартномасини бекор қилган тақдирда;

иш юритувидаги жамоавий меҳнат низосининг пировард натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдорлиги аниқланган тақдирда.


10. Арбитрлар жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этиш вақтида низони ҳал этиш (тартибга солиш) вақти учун ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда асосий ишидан озод қилинади.


11. Арбитрлар тўғрисидаги маълумотлар (унинг Ф.И.О., лавозими, маълумоти ва арбитрликка тайинланган сана) у арбитрликка тайинланган кундан эътиборан бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.



3-БОБ. МЕҲНАТ АРБИТРАЖИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


12. Меҳнат арбитражининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

жамоавий меҳнат низосига тааллуқли бўлган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;

жамоавий меҳнат низосига оид тегишли ахборотга эга бўлган шахсларни жалб қилиш ва уларнинг розилиги билан ёзма тушунтиришлар олиш;

жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) учун унинг сабаб ва шарт-шароитларини жойига чиқиб ўрганиш.


13. Меҳнат арбитражининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

жамоавий меҳнат низоси тарафларининг мурожаатларини кўриб чиқиш;

жамоавий меҳнат низоси тарафларига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;

зарур бўлган ҳолларда, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларини жамоавий меҳнат низосининг эҳтимол тутилган ижтимоий, иқтисодий ва бошқа оқибатлари тўғрисида хабардор қилиш;

жамоавий меҳнат низосининг моҳиятига кўра қарор қабул қилиш;

жамоавий меҳнат низосини кўриб чиқиш вақтида ўзига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилмаслик.



4-БОБ. ЖАМОАВИЙ МЕҲНАТ НИЗОСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


14. Жамоавий меҳнат низосининг тарафлари қуйидаги асосларга (сабабларга) кўра ушбу низони меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш) юзасидан музокаралар ўтказиши шарт:

жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш) якунланганидан кейин келишмовчиликлар баённомаси тузилган тақдирда;

медиатор номзоди хусусида жамоавий меҳнат низоси тарафларининг келишувига эришилиши керак бўлган муддат тугаган тақдирда;

тарафларнинг ёки тарафлардан бири жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этишни (тартибга солишни) рад этганлиги тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган тақдирда.


15. Жамоавий меҳнат низосининг тарафлари ўзаро музокара натижасида мазкур низони меҳнат арбитражида ҳал этишга (тартибга солишга) рози бўлган тақдирда, улар томонидан ушбу низо юзасидан ариза меҳнат арбитражига топширилгунга қадар меҳнат арбитражининг қарорларини бажариш мажбурийлиги тўғрисидаги шартни ўз ичига олган тегишли келишув тузилади.

Жамоавий меҳнат низоси тарафларининг вакиллари музокара ўтказилган кундан эътиборан қуйидаги муддатларда ушбу низо юзасидан аризани меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш) учун комиссия котибиятига ёзма ёки электрон шаклда топшириши шарт:

ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасида (бошланғич ва ҳудудий даражада) икки иш кунигача бўлган муддатда;

ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларида (республика ва тармоқ даражасида) эса тўрт иш кунигача бўлган муддатда.

Бунда, комиссия котибияти ушбу аризани шу куннинг ўзида арбитрга (арбитрларга) топшириши зарур.


16. Меҳнат арбитражи жамоавий меҳнат низоси топширилган кундан эътиборан бир иш куни ичида жамоавий меҳнат низоси тарафлари ва бошқа учинчи шахсларни, заруриятга кўра, эксперт ва мутахассисларни ҳам ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади.

Хабардор қилинган бошқа учинчи шахсларнинг келмаганлиги жамоавий меҳнат низосининг кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.


17. Меҳнат арбитражи томонидан жамоавий меҳнат низоси ушбу арбитражга ҳал этиш (тартибга солиш) учун топширилган кундан эътиборан қуйидаги муддатларда ҳал этилиши (тартибга солиниши) шарт:

ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасида (бошланғич ва ҳудудий даражада) жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) беш иш кунигача бўлган муддатда;

ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларида (республика ва тармоқ даражасида) ҳал этишда эса ўн иш кунигача бўлган муддатда.


18. Меҳнат арбитражи жамоавий меҳнат низосини ушбу низо тарафлари (уларнинг вакиллари) иштирокида кўриб чиқади.

Бунда:

республика даражасидаги жамоавий меҳнат низоси етти нафар арбитр томонидан;

тармоқ даражасидаги жамоавий меҳнат низоси беш нафар арбитр томонидан;

бошланғич ва ҳудудий даражадаги жамоавий меҳнат низоси уч нафар арбитр томонидан кўриб чиқилиши лозим.


19. Меҳнат арбитражи жамоавий меҳнат низосини кўриб чиқишда ҳамда ушбу низога тааллуқли бўлган ҳужжат ва маълумотларни таржима қилишда таржимон хизматидан фойдаланиши мумкин.


20. Меҳнат арбитражининг мажлисида баённома юритилади, бунда ушбу баённома арбитрлар томонидан имзоланади.


21. Меҳнат арбитражи жамоавий меҳнат низосининг ҳолатлари текширилганидан сўнг, унинг моҳиятига кўра қарор қабул қилади.

Бунда, республика ёки тармоқ ёхуд бошланғич ва ҳудудий даражадаги жамоавий меҳнат низоси бўйича ушбу низони кўриб чиқаётган арбитрларнинг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади.


22. Меҳнат арбитражи томонидан жамоавий меҳнат низоси бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

тарафлар томонидан жамоавий меҳнат низосини ҳал қилиш бўйича келишувга эришганлиги тўғрисида;

тарафлардан бири жамоавий меҳнат низоси юзасидан кўриб чиқилаётган талабдан воз кечганлиги тўғрисида;

жамоавий меҳнат низосини кўриб чиқиш натижаси бўйича тарафлардан бирининг фойдасига қарор қабул қилиш тўғрисида.


23. Меҳнат арбитражининг қарори у қабул қилинган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмай жамоавий меҳнат низоси тарафларига ёзма ёки электрон шаклда топширилади.


24. Меҳнат арбитражининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

жамоавий меҳнат низоси юзага келган давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг номи;

меҳнат арбитражининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар;

қарор қабул қилинган жой ва сана;

тарафлар ёки уларнинг вакилларининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;

жамоавий меҳнат низосининг предмети ва унинг мазмун-моҳияти;

меҳнат арбитражининг қарорига олиб келган асослар (далиллар), шунингдек тегишли қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар;

арбитрларнинг имзолари.


25. Меҳнат арбитражининг қарори жамоавий меҳнат низоси тарафлари учун мажбурий кучга эга ҳисобланади.


26. Меҳнат арбитражининг қарори бажарилиши устидан назорат жамоавий меҳнат низосининг тарафлари, шунингдек жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилади.


27. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан жамоавий меҳнат низолари юзасидан чиқарилган қарорларнинг ягона электрон реестри юритилади.

Бунда, ушбу реестрда жамоавий меҳнат низолари юзасидан чиқарилган қарорнинг рақами ва санаси ҳамда арбитрнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


28. Ушбу Намунавий низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июль
















































Время: 0.2128
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск