ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2023 й. 313-сон "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2023 й.

N 313



АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИГА

ЯНГИ НАМУНАДАГИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2023 йил 1 августдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган алкоголь маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларининг намуналари ва тавсифлари 1-иловага;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларининг намуналари ва тавсифлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2023 йил 1 июлдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари айрим тадбиркорлик субъектларида синов тариқасида жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилансинки, янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб:

а) ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларга янги намунадаги акциз маркаларини ёпиштириш билан бир вақтда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда (импорт қилишда) эски намунадаги акциз маркаларидан фойдаланишга ҳамда улар билан маркаланган маҳсулот қолдиқларини беш ой мобайнида сотишга рухсат берилади, шунингдек, янги намунадаги акциз маркаларини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Давлат белгиси" ДУКга фақат импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар мустақил равишда мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда рухсат этилган муддат тугагунга қадар тайёр маҳсулот қолдиқлари янги намунадаги акциз маркалари билан янгидан маркаланиб, товарлардан эски намунадаги акциз маркалари олиб ташланади ва товарлардан олиб ташланган акциз маркалари хатловдан ўтказиш комиссияси (солиқ ва божхона органларининг вакиллари, ишлаб чиқарувчи ва (ёки) импорт қилувчи ташкилотларнинг ходимларидан иборат) томонидан куйдириш йўли билан йўқ қилинади ҳамда бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади;

б) улгуржи ва чакана савдо тармоғида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар учун белгиланган муддатдан кейин ўн икки ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чораларини кўрсин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ароқ маҳсулотларининг сақлаш ва яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган тартибда тегишли мувофиқлик сертификатлари ва хулосаларни янгиланган ҳолда, мустақил равишда йигирма тўрт ойгача этиб белгиланади;

ароқ маҳсулотларининг сақлаш ва яроқлилик муддати уларнинг ҳар бир алоҳида тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, йигирма тўрт ойдан ортиқ этиб белгиланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги икки ой муддатда ушбу қарорнинг 5-бандидан келиб чиқиб, ароқ маҳсулотларининг сақлаш ва яроқлилик муддатини белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришларни тегишли стандартларга киритилишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси 2023 йил 1 августга қадар янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши тўғрисидаги ахборотни алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчилари, импорт қилувчилар ва савдо ташкилотлари эътиборига етказилишини ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилишини таъминласин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарорига 1-илованинг 4-бандидаги "тўққиз ой" сўзлар "ўн етти ой" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Махкамасининг

2023 йил 26 июлдаги

313-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг

ҳудудига олиб кириладиган алкоголь маҳсулотларига

янги намунадаги акциз маркаларининг

НАМУНАЛАРИ ВА ТАВСИФЛАРИ

Алкоголь маҳсулотларига янги намунадаги акциз

маркаларидаги ҳимоя элементларининг жойлашиш

СХЕМАСИ

1. Микроматн "UZBEKISTAN".


2. Кўриш бурчаги ўзгарганда ўз рангини ўзгартирадиган, "АНТИСТОКС" хусусиятига эга иридисцент бўёғида бажарилган тасвир.


3. QR-CODE "TOSHKENTVINO, AROQ, O`Z23026, 0,75 L".


4. Маҳсулот номи "AROQ".


5. Сув белгиси.


6. Ишлаб чиқарувчининг код рақами O`Z23026.


7. Нусха кўчиришга қарши фон (асос).


8. Қизил ва яшил рангдаги кўринувчан толалар.


9. Рақамли номер акциз маркасининг юз тарафида "ҚОРА" ва орқа тарафда "ҚИЗИЛ" рангда кўринадиган кўчувчи бўёқ билан чоп этилган.


10. Маҳсулот ҳажми.


11. Тасвир бўртмалилигига эга бўёқсиз металлограф усулида кумуш рангли асос устида бажарилган.


12. Металл жисм билан ишқаланса "UZB" намоён бўлади.


13. Металлограф усулида бажарилган мультитон эффектли, бўртмалилигига эга нақшинкор безак, инфрақизил нурлари остида кўринмайдиган бўёқ билан чоп этилган ва марказида "UZB" микроматни мавжуд.


14. Ультрабинафша нурлари остида кўринадиган сариқ рангли нуқталар ва кўк рангли толалар.

        





Вазирлар Махкамасининг

2023 йил 26 июлдаги

313-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг

ҳудудига олиб кириладиган тамаки маҳсулотларига

янги намунадаги акциз маркаларининг

НАМУНАЛАРИ ВА ТАВСИФЛАРИ

Тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз

маркаларидаги ҳимоя элементларининг жойлашиш

СХЕМАСИ

1. Микроматн "TAMAKI MAHSULOTLARI".


2. Махсус ҳимоя бўёғи "АНТИСТОКС" билан босилган, инфрақизил нурлари остида товланадиган ва ультрабинафша нурлари остида кўринадиган элемент.


3. Кўриш бурчаги ўзгарганда ўз рангини ўзгартирадиган, иридисцент бўёғида бажарилган тасвир.


4. Ишлаб чиқарувчининг код раками "O`Z 2301".


5. Ультрабинафша нурлари остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалар;


6. Қизил ва яшил рангдаги кўринувчан толалар.


7. Нусха кўчиришга қарши фон (асос).


8. Сув белгиси.

            





Вазирлар Махкамасининг

2023 йил 26 июлдаги

313-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этиш тўғрисида" 2009 йил 20 февралдаги 49-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этиш тўғрисида" 2013 йил 5 февралдаги 27-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида" 2015 йил 11 февралдаги 20-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги 100-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 15 апрелдаги 227-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 27 июль





















































Время: 0.0275
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск