Практическая Бухгалтерия
Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Государственная поддержка развития предпринимательства /Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.2023 й. 307-сон қарорига 7-илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 22 июлдаги
7-ИЛОВА
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш
жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар
ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
"Уста-шогирд" анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун - 6 ой давомида ҳар ойда 1-3 тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача, 4-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача ва 5-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача;
шогирдларга - мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун 1-3 тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача;
усталарга - интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун 1-3 тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача, 4-5-тоифа туман (шаҳар)лар учун харажатларнинг 75 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача;
ҳунармандларнинг "Ҳунарманд" уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача.
3. Талабгорга субсидия туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (кейинги ўринларда - маҳаллий меҳнат органи) томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-БОБ. "УСТА-ШОГИРД" АНЪАНАЛАРИ АСОСИДА
ЁШЛАРГА ҲУНАР ЎРГАТАЁТГАН ҲУНАРМАНДЛАРГА
ШОГИРДЛАР ТАЙЁРЛАШ, ЗАРУР ХОМАШЁ СОТИБ
ОЛИШ ВА ШОГИРДЛАРНИ ИШ ҲА
...