ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Етарли меҳнат стажига эга бўлмаган, кекса ва меҳнатга кобилиятсиз фуқароларга тўланадиган нафақалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.07.2023 й. ПФ-120-сон "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.07.2023 й.

N ПФ-120



ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ

АҲОЛИ  ҚАТЛАМЛАРИНИ  МОДДИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда пенсия ва нафақалар миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслигини таъминлаш мақсадида:


1. 2024 йил 1 майдан бошлаб:

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 648 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда - ойига 648 000 сўм;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори - ойига 648 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори - ойига 648 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун - 212 000 сўм этиб белгилансин;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори - ойига 648 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўлансин.

2. Пенсиялар ва нафақалар миқдорларини ошириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу Фармоннинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш учун масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 июль













































Время: 0.0153
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск