ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2023 й. ПҚ-238-сон "Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2023 й.

N ПҚ-238



ТУРИЗМ ЙЎНАЛИШИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВА СОҲАДА ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Туризм йўналишига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, хусусий сектор учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш, аҳоли бандлигини ошириш, транспорт қатнови йўналишларини кенгайтириш, республиканинг туристик салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда тарғиб қилишни жадаллаштириш, шунингдек, соҳани давлат томонидан бошқаришда янги тартиб-таомилларни жорий қилиш мақсадида:


1. Республикага туристлар оқимини ошириш ва туроператорларга давлат томонидан қўшимча кўмаклар кўрсатиш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб:

а) туроператорлар томонидан туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир турист учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда 20 АҚШ долларидан 100 АҚШ долларигача бўлган эквивалентда рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилсин.

Бунда, туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати, олиб келинадиган туристлар сони ва рағбатлантирувчи субсидиялар миқдори ҳамда уларни бериш тартиби экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан тасдиқлансин;

б) туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига амалга оширилган чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари эквивалентида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қоплаб берилсин.


2. Меҳмонхоналар сонини ва уларда хизмат кўрсатиш сифатини оширишни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб:

а) 3 юлдузли тоифа учун 60 та хонадан кам бўлмаган, 4 ва 5 юлдузли тоифа учун 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга беш қаватдан паст бўлмаган меҳмонхона 2026 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач, инвесторларнинг янги меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун кетган харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда қоплаб бериш тизими жорий қилинсин:

3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўм;

4 ва 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўм.

Бунда, республика бўйича тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда янгидан қуриладиган меҳмонхоналарга, мазкур харажатлар қуйидаги тартиб асосида 50 фоизга оширилган миқдорда қоплаб берилиши белгилансин:

дастлабки 2 та 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга;

дастлабки 3 та 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга;

б) 2026 йил 31 декабрга қадар дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан (меҳмонхона брендларининг топ-50 ва меҳмонхона тармоқларининг топ-5 рейтингига кирган) фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ташкилотларнинг роялти харажатлари франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда қисман молиялаштирилсин:

3 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун - меҳмонхонанинг ҳар битта хонаси учун йиллик 200 АҚШ доллари эквивалентида;

4 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун - меҳмонхонанинг ҳар битта хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари эквивалентида;

5 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун - меҳмонхонанинг ҳар битта хонаси учун йиллик 600 АҚШ доллари эквивалентида.

Бунда, мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандида назарда тутилган субсидияларни қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ҳар йили 150 миллиард сўм йўналтирилади;

в) 2025 йил 1 январга қадар тоифаси (юлдуз) бўлмаган жойлаштириш воситалари уч ва ундан юқори тоифа (юлдуз) олганда, уларнинг мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича харажатлари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилсин.


3. 2024 йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат қилишлари учун қулай муҳит яратишга қаратилган "Тўсиқсиз туризм" дастури амалга оширилсин. Бунда:

ҳар йили "Саёҳат барча учун!" лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида минг нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг республиканинг туризм салоҳияти юқори бўлган шаҳарларига бепул саёҳатлари ташкил қилинсин;

туризм, маданий мерос, концерт-томоша объектлари ҳамда аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун зарур инфратузилма яратиш механизмлари жорий қилинсин.


4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги икки ой муддатда:

"туроператор - меҳмонхона - транспорт - савдо ва сервис" хизматлари биргаликда кўрсатиладиган туристик кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин;

туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туризм инфратузилмаси объектларини таснифлаш жараёни ҳамда жойлаштириш воситаларини туристлар томонидан QR-код орқали баҳолашнинг тўлиқ рақамлаштирилган тизимини жорий қилсин.


5. 2026 йил 1 июлга қадар етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 км ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 км узоқликда) алоҳида автоном инфратузилмани яратган ҳолда кемпинглар ташкил этган ва "сафари" туризми хизматларини кўрсатадиган юридик шахсларнинг мазкур фаолият тури бўйича мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳамда фойда солиғи ставкалари ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгилансин.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йилдан бошлаб, ҳар йили 30 ноябрга қадар туристлар оқимини ошириш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан келгуси йилда ўтказиладиган маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирлари, оммавий-маданий ва концерт-томоша ҳамда санъат ва кинематография тадбирларининг ягона тақвими шакллантирилади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Бунда, ягона тақвимга киритилган тадбирлар халқаро, республика ва маҳаллий даражаларга ажратилган ҳолда шакллантирилади ҳамда тадбирлар ҳақида маълумотлар давлат тилида ва камида иккита хорижий тилда Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг расмий веб-сайтлари, уларнинг тарғибот платформалари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириб борилади.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ туризм йўналишида халқаро талабларга жавоб берадиган малакали кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш тизимини жорий этиш мақсадида:

а) малакали кадрлар тайёрлаш йўналишида:

халқаро даражада тан олинган таълим дастурларини "франшиза" асосида жалб қилиш йўлга қўйилади;

олий таълим дастурлари жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи нуфузли олий таълим ташкилотларининг таълим дастурлари асосида қайта кўриб чиқилиб, таълим йўналишлари бирлаштирилади;

3 йиллик олий таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;

таълим ташкилотларида таълим жараёнини амалиёт билан бирга олиб боришни назарда тутувчи амалиёт базаларини (туроператор, гид (гид-таржимон), меҳмонхона, транспорт хизматлари) ташкил этиш йўлга қўйилади;

олий ва профессионал таълим дастурларидаги ўқув жараёнини "блок-модуль" тизимига асосланган дуал таълим шаклида ташкил этиш йўлга қўйилади. Бунда, ўқув режасидаги амалиётларни туризм мавсуми ҳисобланган ойларда йўлга қўйиш назарда тутилади;

касб стандартлари ва малака талабларини ишлаб чиқиш тизими йўлга қўйилади. Бунда, мазкур жараёнга жалб этилган мутахассисларнинг иш ҳақи харажатлари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

б) туризм йўналишида кадрлар тайёрловчи давлат олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларининг туризм, сервис, меҳмонхона хўжалиги ва гид (гид-таржимон) таълим йўналишлари бўйича педагоглар учун ўрта ва қисқа муддатли ўқув курслари Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда бошқа олий таълим ташкилотлари томонидан йўлга қўйилади. Бунда:

туризм йўналишидаги давлат олий таълим ташкилотларининг педагоглари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш - олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан (олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси мавжуд бўлмаган тақдирда, тизимида ушбу ташкилотлар бўлган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан);

давлат профессионал таълим ташкилотлари педагоглари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш - тизимида ушбу ташкилотлар бўлган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

в) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳамда Буюк ипак йўлида жойлашган давлатлар фуқаролари магистратурада давлат гранти асосида таълим олишлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратиб борилади.


8. Туризм соҳасини янада ривожлантириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


9. Маданият ва туризм вазирлигига қарашли бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Хавфсиз туризм жамғармаси Туризм қўмитасига ўтказилсин.


10. 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги талаблар бекор қилинсин:

турагентларнинг электрон тўловлар, бронь қилиш хизматларини кўрсатадиган камида иккита хорижий тилдаги веб-сайтга эга бўлиши;

туроператорларнинг электрон тўловлар хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши.


11. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризм йўналишида амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари мазкур қарорга 2-иловада келтирилган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишига масъул этиб белгилансин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда замонавий меҳмонхоналар, шу жумладан модулли меҳмонхоналар қуриш учун ҳар бир ҳудуддан камида 15 та ер участкаларининг электрон аукцион орқали савдоларга чиқарилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, тадбиркорлик субъектлари томонидан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялар ҳисобига қуриладиган меҳмонхоналарга муҳандислик-коммуникация тармоқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан етказиб берилади.


13. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) шафелигида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси қурилиши пудратчи ташкилот томонидан жалб қилинган кредит маблағлари, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Экология жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилсин.

Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур кампус қурилишини молиялаштириш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан сарфланган маблағларни 2024 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутган ҳолда 2024 йил 1 майга қадар қоплаб берсин.

14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўн кун муддатда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясини ташкил этиш ва ўтказиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 10 миллиард сўм ҳамда Экология жамғармасидан 5 миллиард сўм Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилишини таъминласин.


15. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

3 йил давомида республиканинг халқаро аэропортларига транзит авиақатновлар сонини кескин кўпайтиришни назарда тутувчи "Ўзбекистон орқали парвоз" ("Fly by Uzbekistan") дастурини;

темир йўл қатновлари сонини ошириш ва унда хизматлар сифатини яхшилашни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


16. Ўзбекистон Республикаси аэропортларини хусусий шерикка бериш бўйича давлат комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат комиссияси Урганч ва Бухоро аэропортларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторларга бериш ишларини жадаллаштирсин.


17. Белгилаб қўйилсинки:

Туризм қўмитасига биринчи маротаба ишга қабул қилиш замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда юксак профессионал вазифаларни самарали бажаришга қодир бўлган мутахассислар орасидан очиқ танлов асосида амалга оширилади;

Маданият ва туризм вазирлиги тизимидаги туризм соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар ўз хоҳишига кўра Туризм қўмитасига танловсиз ишга қабул қилинади;

Маданият ва туризм вазирлигига қарашли собиқ Туризм ва маданий мерос вазирлигига тегишли бўлган бино ва иншоотлар ҳамда автотранспорт воситалари, ахборот-дастурий маҳсулотларни Туризм қўмитасига ўтказишда қайта расмийлаштириш учун йиғимлар ундирилмайди.


18. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПҚ-238-сон қарорига

1-ИЛОВА



Туризм соҳасини янада ривожлантириш ва тизим

фаолиятини трансформация қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга

ошириш

муддати


Молиялаштириш

манбаси


Масъул ижрочилар

1.

Қабул қилинган ривожлантириш дастурлари, стратегиялар ва концепцияларни амалга ошириш:

мамлакат иқтисодиётида туризм индустрияси улушини кўпайтириш. Ушбу йўналишда зарур инфратузилмани ривожлантириш ва дунё бозорида республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш орқали мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотида туризм улушини 5 фоизгача етказиш, шунингдек, 2026 йил якунига қадар 11,6 миллиондан ортиқ туристларни, шу жумладан узоқ хорижий давлатлардан - 2 миллион туристни жалб қилиш;

туристик-экскурсион хизматлар истеъмолига аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш, ички туризм ҳаракатининг оммавийлигини қайта тиклаш, туризм хизматларини ишлаб чиқишда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастурини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, ҳудудлар ўртасида туристлар ички оқимини кенгайтириш, уларнинг сонини йилига 20 миллиондан ошириш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2023-2026

йиллар

давомида


Ижрочилар маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Ташқи ишлар вазирлиги, (Б.Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2.

Республиканинг туристик жозибадорлигини хорижий давлатларга тарғиб қилиш мақсадида хорижий ва маҳаллий ахборот воситалари вакиллари, туроператорлар учун инфотурлар ташкил қилиш.

Бунда, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан белгиланадиган тартиб асосида ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил қилиш йўлга қўйилади.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш.


2023 йил

августдан

бошлаб,

доимий


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


3.

Соҳадаги ташкилот ва муассасаларни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий қилиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

соҳага оид тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган ташаббусларни қайта кўриб чиқиш;

соҳада тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, хизматлар сифатини янада оширишга қаратилган ишларни молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиш;

соҳада давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш мақсадида камида 2 та хорижий давлат тажрибасини ўрганиш ва энг илғор тажрибаларни Ўзбекистонда жорий этиш чораларини кўриш;

туризм объектлари бўйича туроператор ва турагентлар фаолиятида ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотга аъзолик (иштирок этиш) асосида ўзини ўзи бошқариш тизимини жорий қилиш;

туризм соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг ишбилармонлик (MICE) туризми салоҳиятини ўрганиш ва ушбу туризм турини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш. Бунда, хорижий эксперт ва олимларни жалб қилиш ҳамда ижобий тажрибаларни ўрганишга қаратилган хизмат сафарларини ташкил қилиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2023 йил

давомида


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев)


4.

Туризмнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммоларни ўрганиб уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиб бориш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


Доимий

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


5.

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида саёҳат қилувчи маҳаллий сайёҳлар сонини 20 миллион нафарга етказиш. Бунда, қуйидагилар амалга оширилади:

республика бўйлаб меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган 228,3 минг нафар ходимларни;

"Аёллар дафтари"га киритилган 30 ёшдан юқори 50 минг нафар хотин-қизларни;

туристлар оқими камайган мавсумда республика бўйлаб 50 минг нафар ўқувчи-талабалар ва корхоналар ходимларини Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига;

"Мангуберди ватанига саёҳат" номли ички туризм дастури орқали Хоразм вилоятига ўқувчи, талаба ва пенсионерларни;

"Оилавий саёҳат" туристик пакетларини жорий этган ҳолда минг нафар нотинч ва кам таъминланган оилаларни;

республикадаги мавжуд зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжоларга 3 миллион нафар сайёҳларни жалб этиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2023 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6.

Туризм соҳасида ахборот технологияларини ривожлантириш ва бошқарувни рақамлаштириш орқали хизмат кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш, соҳадаги коррупцион омилларни бартараф этиш ва шаффофликни таъминлаш, туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш жараёни ҳамда жойлаштириш воситаларини туристлар томонидан QR-код орқали баҳолашни тўлиқ рақамлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2023 йил

декабрь


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


7.

Республиканинг барча халқаро аэропортларида хорижий туристларга Ўзбекистонда сотиб олинган маҳсулотлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини жорий этиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2024-2026

йиллар

давомида


-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)


8.

Қуйидаги чора-тадбирларни алоҳида режа-график асосида амалга ошириш:

Самарқанд, Бухоро, Урганч аэропортларига лоукостерларнинг мунтазам авиақатновларини амалга ошириш;

Европа Иттифоқи давлатларидан Самарқанд, Бухоро, Урганч аэропортларига авиақатновларни амалга ошириш учун учрашувлар ташкил қилиш;

Самарқанд аэропортига транзит авиақатновлар сонини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2023-2025

йиллар

давомида


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), "Uzbekistan airports" АЖ (Р.Жураева)


9.

Умумий овқатланиш шохобчалари, шу жумладан, ресторан ва кафеларда кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада ошириш, жаҳон стандартлари талаблари асосида уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига "Мишлен" юлдузини Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказиш ваколатини бериш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2023-2024

йилларда


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


10.

Халқаро йўналишларда амалга оширилаётган парвозлар орқали хорижий туристлар, шу жумладан, зиёрат туризми йўналишида сайёҳлар оқимини ошириш, шунингдек, янги йўналишларни очиш ва мунтазам авиақатновлар сонини ошириш чораларини кўриш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), "Uzbekistan airports" АЖ (Р.Жураева)


11.

Интернет тармоғида хорижий тилларда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини намойиш қилувчи маълумотларни кескин кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда:

интернет тармоғида тарғибот материалларини кўпайтирганларни рағбатлантириш;

узоқ хорижий мамлакатлардан республикага етиб келиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш назарда тутилади.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

август


Ижрочилар маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), "Uzbekistan airports" АЖ (Р.Жураева), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)


12.

Туризм қўмитасининг фаолият йўналишлари, вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. Бунда:

Қўмита зиммасига юклатилган асосий вазифаларни;

Қўмитага юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб, марказий аппарат, таркибий тузилмалар, ҳудудий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг функцияларини;

Қўмита ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


13.

35 гектар майдонда сунъий кўл ва 50 гектар майдонда аквапарк қуриш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


14.

Қуйидагиларни назарда тутувчи маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирлари, оммавий-маданий ва концерт-томоша, шунингдек, санъат ва кинематография тадбирларининг ягона тақвимини ишлаб чиқиш:

ягона тақвимни шакллантириш тартиби ва муддатлари;

ягона тақвимга киритилган тадбирларни халқаро, республика ва маҳаллий даражаларга ажратган ҳолда шакллантириш;

тадбирлар ҳақида маълумотларни давлат тилида ва камида иккита хорижий тилда вазирликнинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлар ва тарғибот платформаларига жойлаштириб бориш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Ҳар йил

30 ноябргача


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ёшлар ишлари ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


15.

Туроператорлар томонидан туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир турист учун Давлат бюджети ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирувчи субсидиялар бериш тартибини жорий қилиш.

Амалга ошириш шакли: рағбатлантирувчи субсидия бериш тартибини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


16.

Қуйидагиларни:

турагентларнинг электрон тўловлар, бронь қилиш хизматларини кўрсатадиган камида иккита хорижий тилдаги веб-сайтга эга бўлиши;

туроператорларнинг электрон тўловлар хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши талабларини бекор қилиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

август


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


17.

Қуйидаги хизматларни давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш ишларини якунига етказиш:

оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш;

гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификати ва идентификация картасини бериш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

октябрь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


18.

Тоифаси (юлдуз) бўлмаган жойлаштириш воситалари уч ва ундан юқори тоифа (юлдуз) олганда, жойлаштириш воситаларининг мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича харажатларни Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


19.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат қилишлари учун қулай муҳит яратишга қаратилган "Тўсиқсиз туризм" дастурини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

ноябрь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


20.

Туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларига амалга оширилган чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қоплаб бериш тартибини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев)


21.

Меҳмонхоналар сонини ва уларда хизмат кўрсатиш сифатини оширишни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги тартибларни белгилаш:

инвесторларнинг янги меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун кетган харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;

дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ташкилотлар учун роялтини франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Қудбиев)


22.

Туризм йўналишида халқаро талабларга жавоб берадиган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

Бунда, халқаро даражада тан олинган таълим дастурларини "франшиза" асосида жалб қилиш, таълим дастурларидаги ўқув жараёнини "блок-модуль" тизимига асосланган дуал таълим шаклида ташкил этиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

февраль


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахманов)


23.

Қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги механизмларини жорий қилиш.

Амалга ошириш шакли: экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг буйруғи.


2023 йил

август


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


24.

Қўмитага замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда юксак профессионал вазифаларни самарали бажаришга қодир бўлган мутахассисларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2023 йил

август-

сентябрь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О.Хасанов)


25.

Қўмита таркибига кирувчи объектларни хатловдан ўтказиш.

Қўмита марказий аппарати ҳамда ўз бинолари мавжуд бўлган тизим ва ҳудудий органларнинг маъмурий биноларига қуёш фотоэлектр станция (панель)ларини ўрнатиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2023 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


26.

Собиқ Туризм ва маданий мерос вазирлигига тегишли мол-мулк, шу жумладан, бино ва иншоотлар, автотранспорт воситалари, мебель ва жиҳозлар ҳамда ахборот-дастурий маҳсулотларини Қўмитага ўтказиш бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаларини расмийлаштириш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2023 йил

август

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)


27.

Жиззах шаҳри Ҳамид Олимжон боғи ҳудудида жойлашган собиқ "Ватан" кинотеатри биносида замонавий талабларга мос келадиган "Экология ва табиат музейи"ни ҳамда унга туташ ҳудуддаги черков биносида "Табиат ва санъат" мулоқот маркази фаолиятини ташкил қилиш учун "Ватан" кинотеатри биносини туташ ҳудуди билан биргаликда ҳамда черков биносини Экология вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб бериш.

Амалга ошириш шакли: қабул қилиш-топшириш далолатномаларини расмийлаштириш.


2023 йил

август


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиков)


28.

Туризм йўналишида кадрлар тайёрловчи давлат олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларининг туризм, сервис, меҳмонхона хўжалиги ва гид (гид-таржимон) таълим йўналишлари бўйича педагоглар учун ўрта ва қисқа муддатли ўқув курсларини йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И.Абдурахманов)


29.

Туристларни мамлакат тарихи билан таништириш ва экскурсияларни ташкил қилиш мақсадида маданий мерос объектлари ва давлат музейларида давлат тили ва чет тилларида маълумотлар берувчи аудиогидлардан фойдаланишни кенгайтириш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

август


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Маданий мерос агентлиги (Б.Абдикаримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


30.

Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан пудрат ташкилотларини электрон тендер ("e-tender" платформаси) савдоларида танлаб олиш орқали:

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) биносининг қурилиш ва капитал таъмирлаш ишларини;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги биноси ҳудудида Давлат экологик назорат инспекцияси, Ситуацион Маркази ва "Яшил трансформация ва иқлим ўзгариши миллий маркази" давлат муассасаси учун бино ва иншоот қуриш ишларини;

Санитар тозалаш ташкил этиш республика маркази ва Чиқинди полигонларини бошқариш дирекциясини жойлаштириш учун Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўча, 72-уйда жойлашган бинонинг 1-қаватида капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

Қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини қисқа муддатда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

январь


Экология жамғармаси маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров)


31.

Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Дархон даҳаси, Чимкент йўли кўчаси 18-уйда жойлашган Тошкент тумани, Ўрмон хўжали илмий-тадқиқот институти, Дархон илмий-тажриба хўжалигига тегишли ўрмон фонди ерларини Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University)га оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб бериш.

Ушбу ҳудудда пудрат ташкилотларини электрон тендер ("e-tender" платформаси) савдоларида танлаб олиш орқали яшил жамоат паркини ташкил қилиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2024 йил

апрель


Экология жамғармаси маблағлари


Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), "Ўрмонқурилиш" давлат муассасаси


32.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) шафелигида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампусини, қуриш, капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга ошириш. Бунда:

объектда бажарилган қурилиш ишлари 2022 молия йили якунига кўра қолдиқ қийматларини жорий нархларда қайта ҳисоблаш, қўшимча ва ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 740-сон қарори талабларига мувофиқ тегишли ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилади;

қолдиқ қийматларини жорий нархларда қайта ҳисоблаш, қўшимча ва ўзгартиришларни тўлиқ инобатга олгунга қадар буюртмачининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра зарур маблағлар ажратилади.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2024 йил

январь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси


33.

Жойлаштириш воситаларида ташриф буюрувчиларнинг истагига кўра хизматларни тақдим қилиш тизимини такомиллаштириш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.


2023 йил

октябрь


-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А.Абдухакимов)


                





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПҚ-238-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туризм йўналишида амалга ошириладиган

йирик инвестиция лойиҳалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи


Туман (шаҳар) номи


Лойиҳа ихтисослашуви


Лойиҳа қиймати

(млн АҚШ

доллари)


Иш ўрни

сони


Жами:



630,1


7 121


1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Этнотуризм мажмуаси.


5

6

2.

Меҳмонхона мажмуаси.


1

8

3.

Мўйноқ тумани

Меҳмонхона мажмуаси.


1

20

4.

Элликқалъа тумани

Экотуризм мажмуаси.

Ақчакўл бўйида меҳмонхона, ресторан, фитнес клуб ва сувда дам олиш хизматлари ташкил этиш.


1

15

5.

Андижон вилояти

Хонобод шаҳри

Кўнгилочар маскан.

Сунъий кўл яратиб, меҳмонхона ва сувда дам олиш хизматлари ташкил этиш.


69,1

950

6.

Андижон шаҳри

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона, ресторан, бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш.


1,9

25

7.

Олтинкўл тумани

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона, ресторан, бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш.


2,5

30

8.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона, ресторан, бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш.


14

50

9.

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона, ресторан, бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш.


2

50

10.

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона, ресторан, бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш.


12

50

11.

Пешку тумани

Этнотуризм мажмуаси.

Афшона қишлоғида этнотуризм шаҳарчасини ташкил этиш.


1

70

12.

Жиззах вилояти

Бахмал тумани

Экотуризм ва кўнгилочар маскан.

Тоғ ҳудудида дор йўли, меҳмонхона, амфитеатр, теннис корти ҳамда ресторан ташкил этиш.


3

150

13.

Зомин тумани

Меҳмонхона мажмуаси.

Тоғ ҳудудида меҳмонхона ташкил этиш.


11

55

14.

Қашқадарё вилояти

Китоб тумани

Дор йўли ва меҳмонхона.

Кемпинглар, аттракционлар, бассейн, фавворалар ва ресторанлар ташкил этиш.


15

700

15.

Шаҳрисабз тумани

Туризм мажмуаси.

Замонавий аквапарк, кемпинг, меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини ташкил этиш.


2

100

16.

Қарши шаҳри

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона ташкил этиш.


2,3

20

17.

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона ташкил этиш.


1

35

18.

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона ва очиқ осмон тагида ресторан ташкил этиш.


1,1

24

19.

Меҳмoнхона ва экобоғ ташкил этиш.


1,3

50

20.

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона ташкил этиш.


1

100

21.

Навоий вилояти

Қизилтепа тумани

Замонавий туризм мажмуаси.

"Тўдакўл" туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш ҳамда сувда дам олиш ва соҳил бўйи (пляж) туризмини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш.


30

1200

22.

Кармана тумани

Йўлбўйи инфратузилмаси.

Замонавий "Карвонсарой мажмуаси"ни ташкил этиш.


5

50

23.

Наманган вилояти

Янгиқўрғон тумани

Экотуризм мажмуаси.

Экотуризм мажмуасида жойлаштириш воситалари, сузиш ҳавзаси, гастрономик туризм ва этнотуризм хизматларини ташкил этиш.


14,1

30

24.

Поп тумани

Кўнгилочар маскан.

Дор йўли ва меҳмонхона ташкил этиш.


6,5

70

25.

Самарқанд вилояти

Самарқанд тумани

Экотуризм лойиҳаси.

Тоғ ва экотуризм комплексини ташкил этиш.


10

60

26.

Меҳмонхона мажмуаси.

4 юлдузли меҳмонхона ва ресторан ташкил этиш.


12

40

27.

Меҳмонхона мажмуаси.

4 юлдузли меҳмонхона, ресторан, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.


30

150

28.

Тиббиёт туризми мажмуаси.

Замонавий тиббий хизмат кўрсатиш маркази ва меҳмонхона ташкил этиш.


18

200

29.

Нуробод туманида

Экотуризм лойиҳаси.

Осма дор йўли ва экотуризм дам олиш маскани ташкил этиш.


11,5

30

30.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри

Тиббиёт туризми мажмуаси.

Меҳмонхона, тиббий диагностика маркази, замонавий савдо мажмуасини ташкил этиш.


8,3

30

31.

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона, ресторан ва боулинг ташкил этиш.


1,2

25

32.

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона ва ресторан ташкил этиш.


1,2

20

33.

Сурхондарё вилояти

Бойсун тумани

Туристик мажмуа.

Тоғ ҳудудида туристик мажмуа, ҳунармандчилик маркази, меҳмонхона, амфитеатр, ресторан, ўтов уйлари, спорт зали, сузиш ҳавзасини ташкил этиш.


5,8

50

34.

Туристик мажмуа.

Меҳмонхона ва ўтов уйларини ташкил этиш.


1

20

35.

Туристик мажмуа.

Тоғ ҳудудида туристик мажмуа, меҳмонхона, амфитеатр, ресторан, ўтов уйларини ташкил этиш.


18

100

36.

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона ва ресторан ташкил этиш.


1,5

30

37.

Термиз шаҳри

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона ва ресторан ташкил этиш.


1,2

20

38.

Дам олиш маскани.

Эски шаҳар, амфитеатр ва истироҳат боғи ташкил этиш.


1,5

50

39.

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона, конгресс холл ва кўнгилочар маскан ташкил этиш.


50

100

40.

Тошкент вилояти

Ангрен

шаҳри

Меҳмонхона, осма дор йўли ва дам олиш маскани.

Меҳмонхона, осма дор йўли, қишки чанғи учиш йўлаги, ресторан ташкил этиш.


70

50

41.

Бўстонлиқ тумани

Болалар интеллектуал спорт-соғломлаштириш ва дам олиш маскани.

Кўнгилочар майдон, ёзги амфитеатр, мини футбол майдони, теннис корти, болалар майдончаси, бассейн, коттежлар, меҳмонхона биноси, ресторан, автотураргоҳларни ташкил этиш.


10

85

42.

Бўстонлиқ тумани

Меҳмонхона ва дам олиш маскани.

Меҳмонхона биноси, коттежлар, амфитеатр, бассейн, футбол ва баскетбол майдончалари, автотураргоҳ ташкил этиш.


6,8

75

43.

Бўстонлиқ тумани

Дам олиш маскани.

Зиплайн, биатлон, воркаут, мини футбол ва бадминтон майдонлари, шахмат хоналари, кутубхона, кинотеатр, амфитеатр ташкил этиш.


5

80

44.

Бўстонлиқ тумани

Дам олиш маскани.

Ресторан, автотураргоҳ, этноқишлоқ, коттеж, болалар майдончаси, меҳмонхона, фитнес зал, спа маркази, амфитеатр, футбол майдончаси, теннис корти, боулинг ўйингоҳини ташкил этиш.


15

150

45.

Бўстонлиқ тумани

Меҳмонхона ва дам олиш маскани.

Бассейн, ресторан, меҳмонхона, эко-боғ, автотураргоҳ ташкил этиш.


11,4

100

46.

Бўстонлиқ тумани

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона, ресторан бассейн, автотураргоҳ, фитнес зал ташкил этиш.


9

70

47.

Бўстонлиқ тумани

Соғломлаштириш оромгоҳи.

Мини футбол майдончаси, меҳмонхона, коттеж, бассейн, автотураргоҳ, ресторан ташкил этиш.


8

50

48.

Бўстонлиқ тумани

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона, бассейн, коттеж, эко-боғ, автотураргоҳ ташкил этиш.


15

300

49.

Бўстонлиқ тумани

Меҳмонхона мажмуаси.

Меҳмонхона, бассейн, коттеж, эко-боғ, автотураргоҳ ташкил этиш.


10

100

50.

Фарғона вилояти

Қўқон шаҳри

Миллий ҳунармандчилик ва туризм маркази.

Ҳунармандлар уйи, замонавий меҳмонхона, гипермаркет, ресторан ташкил этиш.


21,5

300

51.

Риштон тумани

Ҳунармандчилик комплекси.

Ҳунармандлар маркази, сузиш ҳавзаси, ресторан, конференция зали, ўйин майдони ҳамда замонавий меҳмонхона ташкил этиш.


5,2

200

52.

Фарғона шаҳри

Кўнгилочар маскан.

Тематик боғ, меҳмонхона ва ресторанлар мажмуасини ташкил этиш.


15

100

53.

Хоразм вилояти

Боғот тумани

Экотуризм мажмуаси.

Чўл ҳудудида меҳмонхоналар, ресторанлар, бассейн, экотуризм комплекси, умумий овқатланиш шохобчалари, экстремал туризм аттракционлари, ўтов уйлари, амфитеатр, балиқчилик кўллари, ҳунармандчилик савдо расталари ташкил этиш.


10

500

54.

Хива тумани

Экотуризм маскани.

Қоракўл ҳудудида ўтов уйлари экотуризм комплекси, балиқчилик кўллари, ёзги дам олиш масканларини ташкил этиш.


1,2

20

55.

Тошкент шаҳри

Шайхонтоҳур тумани

Замонавий меҳмонхона ташкил этиш ва ишга тушириш.


16

75

56.

Миробод тумани

Замонавий меҳмонхона ташкил этиш ва ишга тушириш.


10

30

57.

Учтепа тумани

Замонавий меҳмонхона ташкил этиш ва ишга тушириш.


11

33

58.

Чилонзор тумани

Замонавий меҳмонхона ташкил этиш ва ишга тушириш.


5

20

              





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПҚ-238-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси аэропортларини хусусий

шерикка бериш бўйича давлат комиссиясининг

ТАРКИБИ

1. Ж.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Давлат комиссияси раиси


2. А.А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Давлат комиссияси раиси ўринбосари


3. Л.Ш. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Давлат комиссияси раиси ўринбосари


4. А.М. Абдукадиров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


5. А.Н. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари


6. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


7. Ж.Э. Чориев

-

транспорт вазири ўринбосари


8. А.Э. Миралиев

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари


9. Д.А. Ваҳобов

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси


10. Р.Ф. Джураева

-

"Uzbekistan airports" АЖ бошқаруви раиси


11. Лавозими бўйича

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи, Давлат комиссияси котиби


              

Изоҳ: Давлат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 июль
























































Время: 0.0303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск