ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2023 й. ПҚ-241-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2023 й.

N ПҚ-241



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ

ИККИ ЙИЛЛИК БАЙРАМИГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Кўп миллатли халқимиз шу кунларда Ватанимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида бутунлай янги даврни бошлаб берган унутилмас тарихий воқеа - Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик санасини баланд руҳ ва кўтаринки кайфият билан нишонлаш учун қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Айнан 1991 йил 31 август куни халқимиз ўз Ватани, тақдири ва келажагига ўзи эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Дунё харитасида Ўзбекистон Республикаси - янги суверен ва мустақил давлат пайдо бўлди.

Ўтган тарихан қисқа вақт давомида элимизнинг фидокорона меҳнати ва қатъияти билан миллий ўзлигимиз, қадимий тарихимиз, бой маданиятимиз, эзгу қадрият ва анъаналаримиз қайта тикланди, давлат ва жамият ҳаётининг туб асослари ўзгариб, мамлакатимиз дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди.

Мустақил тараққиёт йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларимизни изчил давом эттириш, барча соҳа ва тармоқлар ривожини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бугунги кунда юртимизда миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро эркин ва фаровон яшайдиган янги жамият ва давлат барпо этилмоқда.

Мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеалар, хусусан янгиланган Конституциямизнинг қабул қилиниши эл-юртимиз Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга қаратилган ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётганини яна бир бор яққол тасдиқлади.

Айниқса, иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантириш ва тадбиркорликка кенг йўл очиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, тиббий хизматлар ва таълим сифатини жаҳон стандартларига мослаштириш, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш, юртимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш йўлида эришаётган натижаларимиз тобора яққол намоён бўлмоқда, уларни ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида сезмоқда, ҳис этмоқда.

Дунёдаги мураккаб сиёсий-иқтисодий вазиятга қарамасдан, бошлаган ислоҳотларимизни изчил давом эттириб, янги босқичга олиб чиқишда биз учун барча ютуқларимиз омили, куч-ғайрат, ғурур ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилаётган Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллигини Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт даражаси, шону шуҳратига мос ҳолда муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ;

"Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика комиссияси (А. Арипов):

Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамининг (кейинги ўринларда - Мустақиллик байрами) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда нишонланишини таъминласин;

барча ҳудудларда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Мустақиллик байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, "уч авлод учрашуви" тадбирлари, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, миллий кино кунлари, гастрономик фестиваллар, сайиллар, маданият ва спорт тадбирларини самарали ўтказиш мақсадида атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари, таниқли спортчилардан иборат тарғибот гуруҳларини ташкил этсин ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб боришини таъминласин;

белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботларини ўз йиғилишларида мунтазам равишда эшитиб борсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга юқори профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, бастакор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, мақом ва бахшичилик санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилсин.


4. Жойларда Мустақиллик байрамини юртдошларимизнинг талаб ва истаклари асосида, бугунги давр руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

янгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти ва "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар ҳақида маҳаллалар, таълим ва меҳнат жамоаларида маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш;

сўнгги йилларда республикамиз иқтисодиётининг барча тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни аниқ мисоллар асосида кенг ёритиш;

"Ҳар бир кун - бу имконият, ҳар бир кун - бу келажак учун пойдевор" деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини очиб бериш;

соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ижтимоий дастурларга алоҳида эътибор қаратиш;

мамлакатимизда турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш;

Ватанимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолати бўлган Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳарбий жанговар қудратини ошириш ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, "Халқ ва армия - бир тану бир жондир!" тамойилини рўёбга чиқариш мақсадида амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш;

Мустақиллик байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонларимиз, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари", "Меҳр дафтари"га киритилган ҳамда эътибор ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш.


5. Маданият вазирлиги (О.Назарбеков):

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган театрлаштирилган концерт томошасининг дастури ва сценарийсини ишлаб чиқсин ҳамда мазкур концерт томошасини юксак ғоявий-бадиий савияда тайёрлаш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан биргаликда "Она диёр ранглар жилосида", "Ватан учун яшайлик!", "Энг улуғ, энг азиз" каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминласин;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум этувчи энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари танловининг якуний босқичини ўтказсин;

мазкур танловларнинг ғолиб ва совриндорларини Мустақиллик байрами арафасида эълон қилиш ва тантанали равишда тақдирлаш чораларини кўрсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида - Республика комиссияси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПҚ-241-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг

ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш

ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

        

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси


2. О.К. Абдураҳмонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Республика комиссияси раисининг ўринбосари


3. Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


4. Қ.Қ. Қуронбоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


5. З.Б. Маҳкамова

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


6. Ш.Б. Умурзаков

-

Тошкент шаҳар ҳокими в.б., Республика комиссияси раисининг ўринбосари


7. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


8. Ш.Д. Кудбиев

-

иқтисодиёт ва молия вазири


9. Б.О. Саидов

-

ташқи ишлар вазири


10. Б.Н. Курбанов

-

мудофаа вазири


11. П.Р. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


12. А.Ҳ. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


13. Р.М. Жўраев

-

Миллий гвардия қўмондони


14. И.Ю. Абдураҳмонов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


15. Х.У. Умарова

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири


16. А.Ш. Иноятов

-

соғлиқни сақлаш вазири


17. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


18. А.И. Икрамов

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазири


19. Б.А. Мусаев

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


20. Н.Б. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг шўъба мудири


21. Қ.М. Рафиқов

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


22. С. Турдиев

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси


23. Б.С. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти


24. А.А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори


25. Р.Ж. Қурбонов

-

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси


26. Ф.Ф. Абдуҳолиқов

-

Кинематография агентлиги бош директори


27. А.З. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


28. А.Ж. Ходжаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


29. А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


30. А.В. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


31. М.М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


32. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


33. Р.А. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси


34. Ш. Қудратхўжа

-

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси


35. Х. Салимов

-

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раисининг ўринбосари


36. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари


37. Н. Халбутаев

-

Вазирлар Маҳкамасининг департаменти мудири в.б., Республика комиссияси котиби


      

Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПҚ-241-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" деган бош ғояни ўзида

мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий

тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Масъул ижрочилар


I. ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига (кейинги ўринларда - Мустақиллик байрами) бағишланган асосий байрам тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш.


1. Байрам тадбирининг сценарийси ва дастурини тайёрлаш.


2. Байрам тадбирига тайёргарлик машғулотларини олиб бориш.


3. Байрам тадбирини юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

5 август




2023 йил

июль-август


Республика бюджети, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари


Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Мустақиллик байрамига бағишланган тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш.


1. Ҳудудий комиссиялар таркибини шакллантириш.


2. Байрамни юқори савияда нишонлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


2023 йил

5 августга

қадар


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3. Чора-тадбирлар ижросини таъминлаш.


2023 йил

сентябрь


3.

Марказий кўчалар, хиёбонлар, маданият ва истироҳат боғлари ва маҳаллалар ҳудудини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган тасвирий тарғибот воситалари ва бошқа безаклар асосида бадиий безатиш.


1. Ҳудудларни байрамона безатиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

август


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси


2. Режада белгиланган ишларни амалга ошириш.


Режа асосида


4.

Туман ва шаҳарлардаги кўчаларда жойлашган LED экранларда "Истиқлолинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!" мавзусидаги ижтимоий роликларни кенг намойиш этиш.


1. Ижтимоий роликлар намойиш этиладиган LED экранлар рўйхатини шакллантириш.


2. Мавзуга оид ижтимоий роликларни тайёрлаш.


3. Ижтимоий роликларни LED экранлар орқали кенг намойиш этиш.


2023 йил

август-сентябрь


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Кинематография агентлиги


5.

Мустақиллик байрами муносабати билан ҳудудларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконларини ташкил этиш.


1. Савдо ярмаркалари ташкил этиладиган бозорлар рўйхатини шакллантириш.


2. Бозорларда 40 кунлик озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш.


2023 йил

август-сентябрь


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакиллари, "Меҳрибонлик" ва "Мурувват" уйлари тарбияланувчилари, "Саховат" уйларида яшаётганлар, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Меҳр дафтари"га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама эъзозлаш тадбирларини амалга ошириш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

август


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши


2. Белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август-сентябрь

7.

Маданият вазирлиги ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш.


1. Маданият вазирлиги ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаш.

Бунда, устамалар, моддий рағбатлантириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бошқа тўловлар маданият вазирининг буйруғига асосан амалга оширилади.


2. Ушбу мақсадлар учун, истисно тариқасида, Маданият вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг фойдаланилмаган қисмини Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтириб бориш.


2023 йил

1 августдан

бошлаб, жорий

йил давомида


Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари, Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари


Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


8.

Мамлакатимиздаги мобиль алоқа операторлари томонидан абонентларга "Mustaqillik bayramingiz muborak bolsin!" матнли СМС-табриклар жўнатиш.


Мамлакатимиздаги мобиль алоқа операторлари томонидан абонентларга СМС-табриклар жўнатиш бўйича ташкилий чоралар кўриш.


2023 йил

1 сентябрь


-

Рақамли технологиялар вазирлиги


II. ОММАВИЙ-МАДАНИЙ, МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ВА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРЛАРИ

9.

Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик байрамига бағишланган халқ сайлини ўтказиш.

Бунда, мамлакатимизда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар ҳузуридаги бадиий жамоаларнинг иштирокини таъминлаш.


1. Халқ сайлининг дастурини ишлаб чиқиш.


2. Халқ сайлини юқори савияда ўтказиш.


3. Миллий маданий марказларнинг маданий дастурларини тайёрлаш ва байрам тадбирларида уларнинг иштирокини таъминлаш.


2023 йил

сентябрь


Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси


10.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

Мукаррама Турғунбоева номидаги миллий рақс ижрочилари республика танлови;

"Истеъдодлар камалаги" имконияти чекланган иқтидорли ёшлар кўрик-танлови;

Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилари танловини ўтказиш.


1. Режа-график асосида тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш.


2. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август ойидан

бошлаб жорий

йил давомида


Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


Маданият вазирлиги


11.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари танловини ўтказиш.


1. Танлов шартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Танловга тақдим этилган асарларни саралаш.


3. Ғолибларни аниқлаш ва уларни тантанали равишда тақдирлаш, мазкур тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август


Маданият вазирлигига маданий тадбирлар учун республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси


12.

Мустақиллик байрами муносабати билан:

Тошкент шаҳрида "Gastro-bazaar" халқаро гастрономик фестивали;

Фарғона вилоятида "Халқаро кулолчилик ва ҳунармандчилик" форуми ва кўргазмаси;

Тошкент шаҳрида "Tandir fest 2023" пиширилган гўшт фестивали;

Тошкент вилоятида "Сўқоқ кабоби" гастрономик фестивали;

Қашқадарё вилоятида "Ёшлар туризми" II қурултойи;

Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида "Анор ҳосили" фестивали;

Мўйноқда "Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар" гастрономик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.


1. Тадбирларни ўтказиш бўйича режа-графикларни ишлаб чиқиш.


2. Режа-графиклар асосида тадбирларни ташкил этиш.


3. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август ойидан

бошлаб жорий

йил давомида


Маҳаллий бюджет ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси


13.

"Энг улуғ, энг азиз" анъанавий кўрик-танловини ўтказиш.


1. Танлов шартларини ишлаб чиқиш ва тақдим этилган асарларни саралаш.


2023 йил

июль-август


"Илҳом" жамоат фонди маблағлари

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


2. Ғолибларни тақдирлаш маросимини ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август

14.

Ҳудудлардаги маданият ва истироҳат боғларида халқ сайиллари ва оммавий байрам томошаларини уюштириш.


1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Режага мувофиқ маданий тадбирларни амалга ошириш.


3. Тадбирларга дорбозлар, полвонлар, цирк жамоалари, фольклор-этнографик ансамбллар, санъаткорлар, эстрада хонандалари ва бахшиларни кенг жалб этиш.


2023 йил

август



2023 йил

август-сентябрь


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги


15.

Кейинги йилларда Мўйноқ туманида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш тарзидаги ижобий ўзгаришларни ўзида акс эттирган "Янги Мўйноқ" китоб альбоми тақдимотини ўтказиш.


1. Китоб альбом тақдимоти дастури ва сценарийсини тайёрлаш.


2. Тошкент, Нукус шаҳарлари ва Мўйноқ туманида китоб тақдимотини ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август


Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


16.

Ҳудудларда мустақиллик байрамига бағишланган "Маънавият фестивали"ни ўтказиш.

Барча ҳудудларда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Мустақиллик байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, "уч авлод" учрашувлари, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар ўтказиш мақсадида атоқли илм-фан намояндалари, маданият ва санъат арбоблари иборат тарғибот гуруҳларини ташкил этиш ҳамда улар фаолият олиб боришини таъминлаш.


1. Фестивални ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Тарғибот гуруҳларини шакллантириш.


3. Фестивал доирасида "Ёшлар камолотига менинг ҳиссам!" мавзуида ҳар бир ҳудудга "Китоб карвони" ташкил этиш.


4. Фестивални ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август ойидан

алоҳида режа

асосида


Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Нуроний" жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


17.

Мустақиллик байрамига бағишланган "Она диёр ранглар жилосида" расмлар кўрик-танловини ўтказиш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Кўрик-танловни юқори савияда ўтказиш ва тадбирни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август


"Илҳом" жамоат фонди маблағлари


Ўзбекистон Бадиий академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


18.

Мустақиллик байрами муносабати билан энг яхши насрий, шеърий ва бадиий публицистик асарлар республика танловини ўтказиш.


1. Танлов шартларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.


2023 йил

июль


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маблағлари

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Танловга тақдим этилган асарларни саралаш.


3. Танлов ғолибларини тақдирлаш ва матбуотда кенг ёритиш.


2023 йил

август

19.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида мамлакатимизда яшаётган миллат ва элатларнинг урф-одат ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган маданий тадбирлар уюштириш.


1. Тадбир сценарийси ва дастурини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси


20.

"Китоб акцияси" доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим ташкилотларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан нашр қилинган бадиий адабиётларни беғараз етказиб бериш.


1. "Китоб акцияси" тадбирларини ташкил қилиш режасини ишлаб чиқиш.


2. Ҳудудларга етказиб бериладиган китоблар рўйхатини шакллантириш.


3. Тадбирларни байрамона руҳда ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август-сентябрь


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маблағлари


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


21.

Қуйидагиларни:

давлат ва жамоат ташкилотларида "Маърифат соати"ни;

таълим ташкилотларида "Мустақиллик дарслари"ни уюштириш.


1. Маърузалар матни, тақдимот ва роликларни тайёрлаш.


2023 йил

август-сентябрь


-

Республика Маънавият ва маърифат маркази


2. Тадбирларни белгиланган муддатларда ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

22.

"Нажот - таълимда, нажот - тарбияда, нажот - билимда" ғояси асосидаги "Маърифат куни" лойиҳасини амалга ошириш.

Бунда, таниқли ёзувчи ва шоирлар, ёш ижодкорларнинг ижодий суҳбатлари, баҳру байт айтишувлар, отахон ва онахонларнинг таваллуд кунлари муносабати билан "Сиз туғилган кун" акциялари, мақом ва фольклор қўшиқлари, мусиқалар, амалий санъат намуналари, халқ ўйинлари, миллий либослар кўргазмаларини ўтказиш.


1. Лойиҳа доирасида ўтказиладиган акция ва тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2. Лойиҳани амалга ошириш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


3. Ижтимоий тармоқларда хештеглар ва флешмоблар ўтказиш.

2023 йил

сентябрь


Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёзувчилар уюшмаси


23.

Тошкент шаҳридаги Марказий кўргазмалар залида таниқли рассомларнинг санъат асарлари кўргазмасини ташкил қилиш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

сентябрь


-

Бадиий академия


24.

Республикамиз бўйлаб "Миллий кино ойлиги"ни ўтказиш.


1. "Миллий кино ойлиги"нинг дастурини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилий тайёргарликларни амалга ошириш.


2. "Миллий кино ойлиги"ни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

сентябрь


Кинематография агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, бошқа манбалар


Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


25.

Давлат театрларида "Очиқ эшиклар куни"ни ўтказиш орқали энг сара спектакллар намойиши ва театр ижодкорлари билан томошабинлар ўртасида жонли мулоқотлар ташкил этиш.


1. "Очиқ эшиклар куни"ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2. Спектакллар намойишига аҳоли, айниқса, ёшларни кенг жалб этиш чораларини белгилаш.


3. "Очиқ эшиклар куни"ни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

1 сентябрь


-

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


26.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг тарихий аҳамияти, мамлакатимизнинг ривожланиш истиқболлари мавзуларида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш.


1. Мустақиллик мавзусига бағишланган кўрсатув, эшиттириш ва материалларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2. Телерадиоканалларда 2023 йил 1 сентябрь куни "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида мустақиллик телемарафонини ўтказиш.


2023 йил

июль-сентябрь


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Фанлар академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази


27.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги хиёбонларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги ҳарбий оркестрлар томонидан концерт дастурларини ташкил этиш.


1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Концерт дастурларини ўтказиш.

2023 йил

август-сентябрь

Вазирликлар ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


28.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги элчихоналари, консулликларида байрамга бағишланган маданий тадбирлар ўтказиш.


Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2023 йил

сентябрь-октябрь


Ташкилотчиларнинг ўз маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги


29.

Мамлакатимизнинг чет давлатлардаги элчихоналарида ҳамда ўзбекистонлик талабалар таълим оладиган олий таълим ташкилотларида "Мустақиллик куни" тадбирларини уюштириш.


1. Тадбирларни ўтказиш режа-дастурларини ишлаб чиқиш.


2. Режа-дастурлар асосида тадбирларни ташкил этиш.

2023 йил

август


Ижрочи ташкилотлар маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, ташкилотларнинг ўз маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


30.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган умумхалқ марафонини ўтказиш.


1. Марафонни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.


2. Марафонда аҳолининг барча қатламлари вакилларининг иштирокини таъминлаш.


3. Марафонни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2023 йил

август-сентябрь

Ижрочи ташкилотлар маблағлари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси


31.

Мустақиллик тенгдоши бўлган истеъдодли ва интилувчан ёшлар ҳақида "Янги Ўзбекистон ва мен" мавзусида ижтимоий роликлар тайёрлаш ва уларни ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб этиш.


1. Истеъдодли ва интилувчан ёшлар рўйхатини шакллантириш.


2. Уларнинг эришаётган ютуқ ва натижалари ҳақида ижтимоий роликлар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.


2023 йил

август-сентябрь


-

Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги


32.

Ёшлар ўртасида веломарафон ташкил қилиш.


1. Веломарафонни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.


2. Веломарафон ўтказиладиган жойларни тайёрлаш.


3. Веломарафонни юқори савияда ўтказиш.


2023 йил

август


Ижрочи ташкилотлар маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


33.

Маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида кураш, югуриш, футбол, волейбол спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш.


1. Мусобақаларни ўтказиш режа-жадвалларини ишлаб чиқиш.


2. Мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш.


3. Мусобақаларни ўтказиш ва ғолибларни муносиб рағбатлантириш.


2023 йил

сентябрь-декабрь


-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


34.

Ҳудудлардаги йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этиш.


1. Очиқ мулоқотлар ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш.


2. Жадвал асосида очиқ мулоқотларни ўтказиш ва уларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш.


2023 йил

август-сентябрь

-

Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 июль
















































Время: 0.0445
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск