Расчеты с персоналом
Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Государственная поддержка развития предпринимательства /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2023 й. 307-сон "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.07.2023 й.
N 307
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
ҲУНАРМАНДЧИЛИК ВА КАСАНАЧИЛИКНИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 12 июндаги ПФ-91-сон Фармони ҳамда "Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 23 февралдаги ПҚ-70-сон қарори, шунингдек, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш орқали ишсиз аҳоли, айниқса, хотин-қизлар, меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 12 июндаги ПФ-91-сон Фармони ҳамда "Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 23 февралдаги ПҚ-70-сон қарорида:
а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилганлиги;
б) Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан тадбиркорлик субъектларига қуйидаги субсидияларни ажратиш:
касаначиликни ташкил этган маҳаллалар жойлашган ҳудуддан қатъи назар, ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида;
2025 йил 1 январга қадар касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда;
касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда;
касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларни уч ойгача бўлган муддатда қоплаш учун,
...