Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Государственная поддержка развития предпринимательства /

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.2023 й. 307-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 22 июлдаги

307-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига

касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган,

шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"

ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга

асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини

қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - талабгор) касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга (кейинги ўринларда - касаначи) асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Талабгорга ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.


3. Талабгорга субсидия туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (кейинги ўринларда - маҳаллий меҳнат органи) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


4. Талабгор касаначиликни ташкил этганидан сўнг субсидия олиш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Талабгорнинг мурожаатида касаначининг фамилияси, исми, отасининг исми, талабгорнинг субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари) ва манзили кўрсатилиши, шунингдек, мурожаатга касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш (товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш) ҳақидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги

...
Время: 0.0259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск