Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Государственная поддержка развития предпринимательства /

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.07.2023 й. 307-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 22 июлдаги

307-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш

жамғармаси маблағлари ҳисобидан касаначиларни

касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларни

қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда - талабгор) касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Талабгорга касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини уч ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.


3. Талабгорга субсидия туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (кейинги ўринларда - маҳаллий меҳнат органи) томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


4. Талабгор касаначиларни касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш учун маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчиси) тавсияси асосида тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Талабгорнинг мурожаатида касаначининг фамилияси, исми, отасининг исми, субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварағи (реквизитлари), касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, малака ошириш жойи, ўқиш муддати, ўқитиладиган касб йўналиши номи кўрсатилиши, мурожаатга касаначи билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги меҳнат шартномаси ёки пудрат шартномаси илова қилиниши шарт.

Бунда талабгор мурожаатда касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажат

...
Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск