ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 24.07.2023 й. 28-сон "Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилаётган вояга етмаганларни аниқлаш, ҳисобга олиш, текшириш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.07.2023 й. 2215-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2023 й.

N 2215-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

24.07.2023 й.

N 28


БУЙРУҒИ



Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп

ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни

мунтазам равишда истеъмол қилаётган вояга етмаганларни

аниқлаш, ҳисобга олиш, текшириш ва тиббий-ижтимоий

реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сон "Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 17 январдаги 18-сон буйруғи (рўйхат рақами 2215, 2011 йил 11 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 15-сон, 154-модда) билан тасдиқланган Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилаётган вояга етмаганларни аниқлаш, ҳисобга олиш, текшириш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А.С. Иноятов






Буйруққа

ИЛОВА



Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп

ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни

мунтазам равишда истеъмол қилаётган вояга етмаганларни

аниқлаш, ҳисобга олиш, текшириш ва тиббий-ижтимоий

реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 210-модда) ва "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 39-сон, 341-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сон "Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 23-модда) мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 3-банддаги "вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар" деган сўзлар "Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамда Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 31 июль











































Время: 0.1985
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск