ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 06.07.2023 й. 51-сон "Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.07.2023 й. 3450-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.07.2023 й.

N 3450




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

06.07.2023 й.

N 51


БУЙРУҒИ




Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши

муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                               Ш.Д. Кудбиев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия

вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномада:


а) 2-банддаги "давлат қўмиталари ва идоралари" ва "Молия вазирлиги" деган сўзлар тегишли равишда "қўмиталар ва идоралар" ва "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "молия органлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 17-банднинг учинчи хатбошисидаги "молия органига" ва "молия органи" деган сўзлар тегишли равишда "иқтисодиёт ва молия органига" ва "иқтисодиёт ва молия органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 21-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари ва идораларида" ва "давлат қўмитаси ва идорасининг" деган сўзлар тегишли равишда "қўмиталар ва идораларда" ва "қўмита ва идоранинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги "молия органи" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 55-банддаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ё) 58-банд, 226-банднинг тўққизинчи хатбошиси ва 253-банддаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 114-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари ва идоралари" деган сўзлар "қўмиталар ва идоралар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 252-банднинг биринчи хатбошисидаги "молия органига" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 366-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 16 июлда 70-сон буйруғи (рўйхат рақами 2501, 2013 йил 14 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 448-модда) билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби"нинг 12-иловасининг изоҳ қисмидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 2017-41-сон қарори (рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 36-сон, 972-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси, 4-банднинг биринчи хатбошиси, 7-банднинг биринчи хатбошиси, 10-банднинг бешинчи хатбошиси ҳамда 16-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Давлат солиқ қўмитасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1 - 3-иловалар матнидаги "Давлат солиқ қўмитасига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 10 июлдаги 24, 112-сон қарори (рўйхат рақами 3043, 2018 йил 25 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3043/1572-сон) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод маҳалла" жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 19-банддаги "Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцясининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январ) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 10/19/3124/2524-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"да:


а) 12 ва 84-бандлардаги "молия органларига" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 15-банддаги "Молия вазирлигига (тегишли ҳудудий молия органларига)" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 30-банднинг тўққизинчи хатбошиси, 57 ва 71 бандлар ҳамда 114-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин;


г) 54, 155-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 159-банд, 169-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари ҳамда 170-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 143-банддаги "Молия вазирлиги Ғазначилигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 151-банддаги "Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ё) 152-банддаги "Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 153-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"153. Туманлар ва шаҳарлар солиқ инспекциялари тегишли туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимларига ҳисобот даври учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.";


з) 154-банддаги "давлат солиқ инспекциялари" ва "молия бўлимларига" деган сўзлар тегишли равишда "солиқ инспекциялари" ва "иқтисодиёт ва молия бўлимларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 165-банднинг биринчи хатбошисидаги "молия бўлимлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


й) 166-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"166. Туман ва шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳисобот даври учун туманлар ва шаҳарларнинг бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни:

юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органларига - улар белгилаган муддатларда;

тегишли ҳокимликларга - туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилганидан сўнг уч иш куни ичида тақдим этади.";


к) 167-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ғазначилик бошқармалари" деган сўзлар "Ғазначилик хизмати бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "молия бўлимлари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 168-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ғазначилик бошқармалари" ва "Молия вазирлигига" деган сўзлар тегишли равишда "Ғазначилик хизмати бошқармалари" ва "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 169-бандда:

биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" ва "молия бош бошқармалари" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ва "иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 2-илованинг 017-қатори номидаги "давлат қўмиталари" деган сўзлар "қўмиталар" деган сўз билан алмаштирилсин;


н) 8-илованинг "Тушумларнинг номи" устунидаги "Молия вазирлиги" ва "давлат қўмиталари" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ва "қўмиталар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 13-иловада:

345-қатордаги "Давлат божхона" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона" деган сўз билан алмаштирилсин;

346, 436, 454-қаторлар, VI бўлимнинг ўттиз иккинчи позицияси, 610, 611, 620-қаторлардаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) Давлат бюджети ижросининг балансига 1-илованинг 030, 144, 324-қаторларидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 13 ноябрдаги 142-сон буйруғи (рўйхат рақами 3100, 2018 йил 14 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2018 й., 10/18/3100/2330-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) "Валюта курси ўзгаришининг таъсири"нинг муқаддимасидаги "молия органлари, ғазначилик" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари, ғазначилик хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 мартдаги 4-сон қарори (рўйхат рақами 3156, 2019 йил 22 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/3156/2978-сон) билан тасдиқланган Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Комиссия таркиби тегишлилигига кўра Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари масъул ходимлари орасидан шакллантирилади.";


в) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи билан Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси таркибига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг комиссия фаолиятида иштирок этмаган масъул ходимлари орасидан Апелляция комиссияси раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.".


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 4 апрелдаги 2019-17-сон қарори (рўйхат рақами 3158, 2019 йил 6 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2019 й., 10/19/3158/3085-сон) билан тасдиқланган Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомда:


а) 1-банддаги "Давлат солиқ қўмитасининг" деган сўзлар ва "ДСҚ" қисқартмаси тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар ва "СҚ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


б) 5, 7 ва 15-бандлардаги "ДСҚнинг" қисқартмаси "СҚнинг" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


в) 8-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар ва "ДСҚ" қисқартмаси тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар ва "СҚ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 июлдаги 2019-45-сон қарори (рўйхат рақами 3172, 2019 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 28-сон, 514-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомнинг 7-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 27 апрелдаги 2020-06-сон қарори (рўйхат рақами 3237, 2020 йил 30 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2020 й., 10/20/3237/0713-сон) билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 15-банддан "давлат" деган сўз чиқариб ташлансин;


б) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат солиқ қўмитаси" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 20-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат солиқ қўмитасининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлигидан" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 1 июндаги 2020-22-сон қарори (рўйхат рақами 3256, 2020 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 йил 13 июль, 27-сон, 315-модда) билан тасдиқланган Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6-банддан "давлат" деган сўз чиқариб ташлансин;


б) 15-банддаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) илованинг матнида:

"2020 йил" деган сўзлар "20__ йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"давлат солиқ инспекцияси" деган сўзлар "солиқ инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 27 апрелдаги 26-сон буйруғи (рўйхат рақами 3299, 2021 йил 7 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 10/21/3299/0438-сон) билан тасдиқланган Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси ва 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 5-банддаги "Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси" деган сўзлар "Иқтсодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Божхона қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 29 мартдаги 9-сон буйруғи (рўйхат рақами 3361, 2022 йил 1 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 10/22/3361/0261-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) "Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар"да:


а) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 3 ва 12-бандлардаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 13-банддаги "Молия вазирлигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 3 октябрдаги 52-сон буйруғи (рўйхат рақами 3394, 2022 йил 24 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3394/0957-сон) билан тасдиқланган Ички аудит миллий стандартларида:


а) 24 ва 57-бандлардаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 56-банддаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 3 октябрдаги 53-сон буйруғи (рўйхат рақами 3396, 2022 йил 2 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 10/22/3396/0993-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (14-сонли БҲС) "Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот"нинг 2-бандидаги "молия" деган сўз "иқтисодиёт ва молия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 22 ноябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 3406, 2022 йил 27 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/3406/1130-сон) билан тасдиқланган Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасининг 70-бандидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 август









































































Время: 0.1912
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск