ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.07.2023 й. ПҚ-253-сон "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банкининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2023 й.

N ПҚ-253



"ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК"

АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ

МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банкининг (кейинги ўринларда - "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ) молиявий барқарорлиги ва инвестицион жозибадорлигини ҳамда операцион самарадорлигини ошириш, хусусийлаштиришга тайёрлаш ва банк тизимига стратегик инвесторларни жалб қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Халқаро молия корпорацияси (кейинги ўринларда - ХМК) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан (кейинги ўринларда - ЕТТБ) жами 125 миллион АҚШ доллари миқдоридаги "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг қўшимча чиқарилган оддий акцияларига конвертация қилиш имконияти билан кредит линиялари жалб қилинганлиги;

ХМК, Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) ва ЕТТБнинг "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича қўшма тавсиялари тақдим этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Кузатув кенгаши томонидан Банк бошқарув раиси ва унинг аъзоларини мустақил равишда тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш амалиётини тўлақонли жорий этиш ҳамда бу борада тайинлаш ва рағбатлантириш қўмитаси ролини кучайтириш;

б) "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ хусусийлаштирилгунга қадар банк оддий акциялари бўйича дивиденд тўланмаган ҳолда унинг соф фойдасини тақсимламаслик;

в) 2023 йилнинг якунига қадар:

ОТБ билан 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга жалб қилиш ҳамда мазкур кредит маблағларини банк акцияларига конвертация қилиш имкониятини бериш бўйича битимни имзолаш;

ХМКнинг 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги субординар қарз маблағларини жалб қилиш;

банкнинг раҳбарлик лавозимларига хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

ЕТТБ, ХМК ва ОТБ билан ҳамкорликда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш;

халқаро молия институтлари ва экспертларни жалб этган ҳолда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБни уч йиллик ривожлантириш ва рақамли трансформация қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;

ХМК кўмагида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида "яшил" облигацияларни маҳаллий ва халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш;

г) 2024 йил якунига қадар "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБни хусусийлаштириш орқали давлат улуши миқдорини 50 фоиздан камайтириш.


3. Агентлик бош директорига Ўзбекистон Республикаси номидан "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ капиталига халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бориш ҳамда тегишли ҳужжатларни имзолаш ваколати берилсин.


4. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга банкни хусусийлаштириш ва трансформация қилиш жараёнида, Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ малакали мутахассислардан иборат танлов комиссияси томонидан мустақил равишда қуйидаги харид жараёнларини амалга ошириш ва тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин:

халқаро юридик, аудиторлик компаниялари, инвестиция маслаҳатчилари ва инвестиция банклари, илғор хорижий ва маҳаллий таълим муассасалари, юқори малакали хорижий эксперт ва консультантларни жалб этиш;

ахборотлаштириш қурилмалари, дастурий таъминотлар ва банкоматларни етказиб берувчи компаниялар билан шартномалар тузиш.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга ажратилган умумий қиймати 1 280,12 миллиард сўм миқдоридаги кредит линияси маблағлари дастлабки шартларни ўзгаришсиз қолдирган ҳолда субординар қарз сифатида қайта расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Ш.А. Вафаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 31 июлдаги

ПҚ-253-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-168-сон қарорининг 7-бандида:


а) биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Стратегик ислоҳотлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбошидаги "2022 йил 1 октябрга қадар" сўзлари "2024 йил 1 мартга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкини жалб қилган ҳолда 2024 йил якунига қадар "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва 2025 йил якунига қадар "Асакабанк" АТБнинг давлат улушлари хусусийлаштирилишини таъминласин";


г) тўртинчи хатбошидаги "2023 йил 1 июлга қадар" сўзлари "2025 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банкини халқаро молия институтлари иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 161-сон қарорида:


а) қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Банкни хусусийлаштириш ва трансформация қилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида:

Банк томонидан янги бериладиган кредитлар бозор тамойиллари ва хатарларни бошқариш тизимидан келиб чиққан ҳолда банк сиёсати асосида ажратилади;

Банкнинг Кузатув кенгаши раиси 2023 йил 31 августга қадар унинг мустақил аъзолари орасидан сайланади";


б) 3-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "2023" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин;


г) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ХМКга" қисқартмаси "халқаро молия институтларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги 778-сон қарори билан тасдиқланган 2023 йил якунига қадар "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик тижорат банкини хусусийлаштириш бўйича "йўл харитаси"да:


а) 6-позицияда:

"Чора-тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мустақил аъзолар орасидан Банк Кузатув кенгаши раисини сайлаш";

"Ижро муддати" устунидаги "Халқаро молия институтидан кредит линиясини конвертация қилиш тўғрисидаги хабарнома олингандан кейин 90 кун муддатда" сўзлари "2023 йил 31 августга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 38-позициянинг "Амалга ошириш механизми" устунидаги 1-банд чиқариб ташлансин;


в) 41-позицияда:

"Чора-тадбирлар" устунидан "2023 йил якунига қадар" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Ижро муддати" устунидаги "2023" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин;

"Масъуллар" устунидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Стратегик ислоҳотлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 август



















































Время: 0.1541
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск