ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 22.07.2023 й. 27-сон "Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.08.2023 й. 3303-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.08.2023 й.

N 3303-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

22.07.2023 й.

N 27


БУЙРУҒИ



Тиббий фаолият амалга ошириладиган

тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекисто н Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сон "Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4899-сон "Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 октябрдаги 643-сон "Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 12 майдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 3303, 2021 йил 12 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2021 й., 10/21/3303/0456-сон) билан тасдиқланган Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        А.С. Иноятов






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббий фаолият амалга ошириладиган

тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-позициянинг "Қўшимча ёки чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этадиган мутахассисликлар" устунидаги "Тиббий-меҳнат экспертизаси" деган сўзлар "Тиббий-ижтимоий экспертиза" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 25-позициянинг "Қўшимча ёки чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этадиган мутахассисликлар" устуни қуйидаги таҳрирдаги позициялар билан тўлдирилсин:

"

Болалар гематология-онкологияси




Болалар клиник иммунологияси


".

3. 54-позициянинг "Қўшимча ёки чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этадиган мутахассисликлар" устуни қуйидаги таҳрирдаги позициялар билан тўлдирилсин:

"

Зоология (биология)




Паразитология (биология)


".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 август














































Время: 0.2332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск