ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Кимё ва нефть-кимё саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2023 й. ПҚ-242-сон "Фарғонаазот" акциядорлик жамиятида мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳамда ички ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2023 й.

N ПҚ-242



"ФАРҒОНААЗОТ" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА

МАВЖУД ҚУВВАТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ҲАМДА ИЧКИ ВА ТАШҚИ БОЗОРДА ТАЛАБ ЮҚОРИ

БЎЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кимё тармоғини янада ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг мавжуд қувватларини модернизация қилиш ва янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини татбиқ этиш мақсадида:


1. Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан "Фарғонаазот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Жамият) устав капиталидаги 99,02 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича тендер якунлари Жамият акциялар пакетини 130 млн АҚШ доллари ва 107 млрд сўмга сотиб олиш ҳамда инвестиция киритиш шарти билан "Indorama Corporation Pte Ltd" компанияси савдо ғолиби этиб топилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги "Indorama Corporation Pte Ltd" компанияси билан инвестиция битимини имзоласин.

Бунда, Жамиятнинг:

ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш лойиҳаси техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш натижаларига кўра 5 йил муддатда 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши;

барча жорий ижтимоий дастурлар сақлаб қолиниши, жумладан ходимлар сонини ва уларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини қисқартирмаслик, ходимларнинг малакасини ошириш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойиллари (ESG) жорий қилиниши назарда тутилсин.


3. Белгилансинки, Жамият маҳсулотларни ташқи ва ички бозорга тўғридан-тўғри ёхуд биржа савдолари орқали эркин реализация қилади.


4. Энергетика вазирлиги, "UzGasTrade" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ Жамиятни хусусийлаштириш бўйича олди-сотди шартномасига мувофиқ табиий газни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имкониятидан келиб чиққан ҳолда Жамиятни 10 йил давомида маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур ҳажмларда табиий газ билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 1-иловага мувофиқ хўжалик жамиятлари устав капиталидаги Жамиятга тегишли улушларни (акция пакетларини) Давлат активларини бошқариш агентлигига баланс (қолдиқ) қийматида беғараз бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков белгилансин.

Қарор ижросини таъминлаш учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПҚ-242-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат активларини бошқариш агентлигига баланс

(қолдиқ) қийматида беғараз бериладиган хўжалик

жамиятлари устав капиталидаги "Фарғонаазот"

АЖга тегишли улуш (акция пакетлари)

РЎЙХАТИ

T/p

СТИР

Номи


ТҲШ


Ҳудуд


Улуш ёки акция

пакети (фоизда)


1.

302623299

"Кимёгар ёшлар маданият боғи"


МЧЖ

Фарғона вилояти

100,0

2.

202360550

"Кимёсавдотаъминот"


МЧЖ

Тошкент шаҳри

8,34

3.

305048781

"Ўзкимёимпэкс"*


МЧЖ

Тошкент шаҳри

0,58

4.

306921130

"РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиали қурилиши дирекцияси"*


МЧЖ

Тошкент шаҳри

25,05

5.

308301085

"Farmatsevtik PVX"*


МЧЖ

Наманган вилояти

100,0

6.

309013332

"Fargonamelamine"


МЧЖ

Фарғона вилояти

26,0

7.

200000097

"Электрокимёзавод"


АЖ

Навоий вилояти

0,28

8.

200547792

"Микрокредитбанк"


АТБ

Тошкент шаҳри

0,002

9.

200833707

"Ўзсаноатқурилишбанк"


АТБ

Тошкент шаҳри

0,08

10.

303724021

"Ўзсаноатэкспорт"


АЖ

Тошкент шаҳри

1,53

11.

200138906

Марғилон шаҳар "Деҳқон бозори"


АЖ

Фарғона вилояти

22,93

             

*) "Ўзкимёсаноат" АЖ устав капиталидаги давлат улушини баланс (қолдиқ) қийматига ошириш ҳисобига "Ўзкимёсаноат" АЖга ўтказиб берилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 июлдаги

ПҚ-242-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон

Республикаси Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги "Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3246-сон қарорига 1-илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги "Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4805-сон қарорига 4-илованинг 1-7-позициялари "Ишлаб чиқариш тармоқлари" устунидаги "Фарғонаазот" АЖ" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4937-сон қарорида:


6-илованинг 42-позицияси чиқариб ташлансин;


7-илованинг 25 ва 26-позициялари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларини амалга ошириш жараёнлари алоҳида тартибда назорат қилинадиган айрим корпоратив ва бюджет буюртмачилари рўйхатининг 7-позицияси чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги "Табиий газ бозорини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-280-сон қарорининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-459-сон қарорида:


а) 3-илованинг 78-позицияси, 5-илованинг 37-позицияси ва 7-илованинг 41-позицияси чиқариб ташлансин;


б) 9-илова қуйидаги мазмундаги 47-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

47-1.

Меламин ишлаб чиқаришни ташкил этиш


Фарғона вилояти

60 минг

т

"Tropidia holding b.v." (Нидерландия)


200,0

".

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи қарзларни жалб қилиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг миқдорини мақбуллаштириш устидан назорат қилинадиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатида:


а) 19-позиция чиқариб ташлансин;


б) изоҳ қисмида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 3 август














































Время: 0.0131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск