ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.08.2023 й. ПҚ-260-сон "2023-2026 йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2023 й.

N ПҚ-260



2023-2026 ЙИЛЛАРДА УЗУМЧИЛИК

ВА ВИНОЧИЛИК СОҲАСИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда узумчилик ва виночилик соҳасини келгусида янада барқарор ривожлантириш, янги истиқболли саноатбоп узум навларини кўпайтириш ва етиштиришни йўлга қўйиш, қайта ишлаш корхоналарини хомашё базаси билан таъминлашни мустаҳкамлаш ва молиявий қўллаб-қувватлаш, малакали мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, узум ва виночилик маҳсулотлари экспорти ҳажмларини ошириш мақсадида:


1. Республикада 2023-2026 йилларда узумчилик ва виночиликни комплекс ривожлантириш дастури доирасида қуйидагилар:

2023-2024 йилларда янги узумзорларни барпо қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

республика ҳудудларида узум кўчатларини тайёрлаш бўйича ташкил қилинадиган "in-vitro" лабораториялари 2-иловага мувофиқ;

2023-2026 йилларда узумчилик ва виночилик саноатини комплекс ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар ҳамда мақсадли ва прогноз кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари бошчилигида лойиҳа офислари ташкил қилинсин.


2. Республикада узумчиликни ривожлантириш кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) 4-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.

Кенгашга қуйидаги вазифалар юклатилсин:

республика ҳудудлари ва туманларини узум етиштиришга ихтисослаштириш ҳамда узумзорларни барпо қилиш учун энг мақбул майдонларни белгилаш ҳамда ер майдонларини ажратиш юзасидан қарорлар қабул қилиш;

узум етиштириш бўйича халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий деҳқончилик маданияти, қадриятларидан келиб чиқиб, узумчиликни миллий маданият сифатида ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш;

узумни йирик майдонларда, кластер ва кооперация усулида етиштириш орқали соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш, узумни сақлаш, саралаш ва қайта ишлашни рағбатлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

аҳоли хонадонлари ва томорқа ер участкаларида узумчилик соҳасини кенг ривожлантириш, янги ташаббускорларни аниқлаш ҳамда уларнинг манзилли дастурини тасдиқлаш;

маҳаллий узум навларининг миллий брендларини яратиш ва янги бозорларга чиқиш орқали экспортни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлаш;

илмий асосланган ҳолда узум етиштириш, унинг янги ҳосилдор, данаксиз навларини яратиш мақсадида узумчилик илмий мактабини ривожлантириш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини йўлга қўйиш.


3. 2023-2024 йилларда Тўрткўл, Элликқалъа, Асака, Булоқбоши, Жалақудуқ, Хўжаобод, Ромитан, Шофиркон, Вобкент, Бахмал, Зомин, Ғаллаорол, Фориш, Янгиобод, Шаҳрисабз, Китоб, Деҳқонобод, Ғузор, Яккабоғ, Хатирчи, Нурота, Янгиқўрғон, Чуст, Чортоқ, Косонсой, Булунғур, Ургут, Жомбой, Қўшработ, Олтинсой, Бойсун, Сариосиё, Узун, Сардоба, Ховос, Сирдарё, Бекобод, Паркент, Янгийўл, Зангиота, Оҳангарон, Тошкент, Қибрай, Ўртачирчиқ, Олтиариқ, Бешариқ, Фарғона, Янгибозор, Боғот, Ҳазорасп туманлари ва Қувасой шаҳри ҳокимликлари "Олтиариқ тажрибаси" асосида ҳар бири 2-2,5 минг гектар ер майдонларида узум плантациялари ташкил этсин.

Бунда, Кенгаш Фарғона водийсида узум ва экспортбоп маҳсулотларни етиштиришда деҳқончилик тажрибасига эга оилаларга мазкур бандда назарда тутилган туманларда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ер ажратиш, амалий ва моддий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқласин.


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023-2026 йилларда узумчиликни ривожлантириш, кластер ва кооперация усулида узум маҳсулоти етиштириш ҳамда қайта ишлаш йўналишларига инвесторлар ва халқаро молия институтларининг жалб этилган 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли қарз маблағларини йўналтирсин.


5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ривожлантиришга ажратилган 5 млн АҚШ доллари ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигини ривожлантиришга ажратилган 3 млн АҚШ доллари, жами 8 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) фаолиятини ривожлантиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


6. 2023 йил 1 августдан бошлаб узум маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тизими жорий этилсин:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштиришга ажратиладиган маблағлари ҳисобидан янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва "in-vitro" лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади.

Бунда, Жамғарма маблағлари "Қишлоқ қурилиш банк" АТБга Марказий банкнинг асосий ставкасида ресурс сифатида жойлаштирилади ҳамда лойиҳа ташаббускорларига 10 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли давр билан) 2 фоиздан кўп бўлмаган маржа билан тижорат кредити ажратилади;

б) Агентлик тадбиркорлик субъектларига узум плантацияларида агротехник тадбирларни ўтказиш, янги токзорларни барпо этиш ва бошқа хизматларни кўрсатади. Бунда:

"тайёр ҳолда топшириш" механизми асосида амалга ошириладиган лойиҳалар учун талаб этиладиган маблағлар Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган ҳамда Виночиликни ривожлантириш жамғармасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

янги узумзорларни 1 гектардан 10 гектаргача бўлган майдонларда барпо қилиш бўйича лойиҳалар Агентлик томонидан тўғридан-тўғри молиялаштирилади, йирик узумчилик плантацияси шаклидаги лойиҳалар "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ кредитлари ҳисобидан амалга оширилади;

Агентлик ҳамда "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ томонидан маблағлар Марказий банкнинг асосий ставкасида тижорат банкларига ресурс сифатида жойлаштирилади;

в) Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан техник навли узум плантацияларини яратиш ҳамда узум, мевалар ва резаворлардан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига компенсация ва кафилликлар берилади.


7. Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Ходжаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

2024 йил 1 февралга қадар узумчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар илмий муассасалари ҳамда илғор тажрибага эга халқаро ташкилотлардан 100 нафарга яқин соҳа мутахассисларини жалб қилсин;

икки ой муддатда Франция Республикаси Бордо халқаро виночилик ташкилоти "Interco Nouvelle-Aquitaine" билан узумчилик ва виночиликни Ўзбекистонда ривожлантириш бўйича хорижий мутахассисларни республикага жалб этиш ҳамда соҳани ривожлантириш юзасидан тизимли ишларни ташкил этсин ҳамда 2024 йил 1 мартга қадар узумчилик ва виночилик соҳасини ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда хорижий давлатлардан келтирилган совуққа чидамли, уруғсиз, ҳосилдорлиги юқори 34 хилдаги узум навларини "in-vitro" лабораторияларида республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитига мослаштириш бўйича синов-тажрибаларини ташкил қилсин.


8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил якунига қадар Қизириқ туманида Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг узум кўчатчилиги тажриба хўжалигини ташкил этсин.

Вазирлар Маҳкамаси тажриба хўжалиги учун 200 га ер майдонини ажратсин.


9. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда:

жорий йилда "Made in Uzbekistan" бренди остида хорижий давлатларда миллий вино савдо уйларини очиш ҳамда вино маҳсулотлари экспортини тарғиб қилиш;

Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Корея Республикаси ва бошқа импортёр давлатлар билан музокараларни олиб бориб, экспорт қилинадиган узум ва виночилик маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви жараёнларининг қулай ва тезлаштирилган тартибини жорий этиш чораларини кўрсин.


10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хорижий миллий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда маҳаллий корхоналарда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологияларини жорий қилиш чораларини кўрсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига асосан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг вазифа ва функциялари 5-иловага мувофиқ вазирлик ва идораларга ўтказилган ҳолда тугатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг:

истеъмол этил спиртини ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялари улардаги барча жиҳозлари билан биргаликда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига;

Виночиликни ривожлантириш жамғармасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ғазначилик ҳисобварақларидаги 218 млрд сўм қолдиқ маблағлари ҳамда 2023 йил 1 январгача тадбиркорлик субъектлари ва тижорат банкларига берилган қарз (кредит) ҳисобидан қайтадиган маблағлар (ресурслар) билан биргаликда Агентликка ўтказилсин.

Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалиги вазири Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф қилиш ҳуқуқига эга.


12. Белгилансинки, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) томонидан қабул қилинади.

Комиссия таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


13. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг амалдаги штат бирликлари доирасида истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш ишларини ташкил этишга масъул Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда давлат назоратини олиб бориш бошқармаси ташкил этилсин.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда давлат назоратини олиб бориш бошқармаси Комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин.


14. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги икки ой муддатда қўшимча вазифа ва функцияларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ҳамда Солиқ қўмитасига:

2023 йил 1 августдан бошлаб истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларда;

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб тамаки маҳсулотининг улгуржи ва чакана савдоси, пиво маҳсулотининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларда тегишли лицензия ёки хабардор қилмасдан ишлаб чиқилган ва сотилган, идентификация воситалари билан маркировкаланмаган, қалбаки акциз маркали ёки акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳақида далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, махсус ваколатли органни хабардор қилган ҳолда текширишларни амалга ошириш ваколати берилсин.


16. Белгилансинки, Агентлик Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг барча шартномавий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Виночиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда Агентлик ҳузуридаги Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, компенсациялар, кафилликлар ва қарз (кредит) маблағларини бериш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


18. Қуйидаги даромадлар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилсин:

алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун тўланадиган жарима суммасининг 50 фоизи;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналар томонидан лицензия талаблари бузилганлиги учун тўланадиган жарималар;

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун давлат божи, шунингдек, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар бериш учун тўланадиган йиғимлар ва йиллик лицензия тўловлари.


19. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари мазкур қарор билан белгиланган "йўл харитаси" ва прогноз кўрсаткичларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


21. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


22. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 августдаги

ПҚ-260-сон қарорига

1-ИЛОВА



2023-2024 йилларда

янги узумзорларни барпо қилишнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

       

Т/р

Ҳудудлар номи

Узумзор

барпо

этила-

диган

майдон,

гектар

   

шундан

     

2023 йил

    

2024 йил

    

жами

шундан

    

шпалер

усулида

   

воиш

усулида

     

жами

шундан

      

шпалер

усулида

     

воиш

усулида

       

хўраки

  

киш-

мишбоп

  

саноатбоп

     

хўраки

киш-

мишбоп

    

саноатбоп

    

ЖАМИ

       

187 614

86 575

45 084

30 578

10 912

58 228

8 989

101 040

57 856

28 202

14 982

62 981

19 637

1

Қорақалпоғистон Республикаси


5 000

2 000

933

448

619

2 010


3 000

1 888

694

417

2 753


2

Андижон вилояти


10 000

5 200

5 200



5 199


4 800

1 524

1 872

1 404

4 501


3

Бухоро вилояти


20 000

9 942

2 486

3 480

3 977

7 457

2 486

10 058

2 514

2 870

4 673

7 543

2 514

4

Жиззах вилояти


18 600

5 695

3 185

1 544

966

5 695


12 905

6 524

4 502

1 879

9 305


5

Қашқадарё вилояти


15 000

6 866

2 488

4 093

284

2 228

239

8 134

5 019

2 919

196

4 225

299

6

Навоий вилояти


7 000

3 261

1 136

1 415

710

4 261


3 739

1 104

2 155

480

3 739


7

Наманган вилояти


15 000

4 299

1 985

780

1 534

4 079

220

10 701

5 833

3 128

1 740

10 275

227

8

Самарқанд вилояти


20 000

14 416

568

12 342

1 506

2 447


5 584

382

4 898

304

1 875


9

Сурхондарё вилояти


15 015

7 210

5 434

1 776


5 258

1 954

7 805

6 786

384

634

6 747

1 056

10

Сирдарё вилояти


12 000

5 130

5 130



5 130


6 870

5 340


1 530

6 870


11

Тошкент вилояти


20 000

10 260

5 130

4 104

1 026

10 260


9 740

4 870

3 896

974

4 740


12

Фарғона вилояти


20 000

8 261

8 090


170

170

4 090

11 739

11 170


570

408

15 540

13

Хоразм вилояти


10 000

4 035

3 318

596

121

4 034


5 965

4 900

884

181



       

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 августдаги

ПҚ-260-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика ҳудудларида узум кўчатларини

тайёрлаш бўйича ташкил қилинадиган

"in-vitro" лабораториялари

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Жойлашган манзил

Лойиҳа ташаббускори

Лойиҳа

қиймати,

(млрд сўм)

  

Кўчатхона,

га

Ишга тушиш

муддати,

(кун, ой, йил)

  

Йиллик ишлаб

чиқариш қуввати,

кўчат сони

(минг дона)

     





иссиқ-

хона

      

очиқ майдон

     


Жами:

      


586,6

14,1

26,5


30 493

1

Нукус тумани


"Агро фирма Чемпион" МЧЖ

1,5

0,1

0,5

30.05.2024 й

1 120

2

Андижон тумани


Дон ва дуккакли илмий тадқиқот институти

2,0

0,1

15,0

01.12.2023 й

2 000

3

Бухоро тумани


"Бухоро Варнет" МЧЖ

30,0

3,0


01.11.2024 й

3 000

4

Ғаллаорол тумани


"Agro In vitro" МЧЖ

100,0

2,0


25.11.2023 й

5 033

5

Қарши тумани


Маҳмуд Мирзаев номидаги БУВИТИ

10,0


2,0

01.12.2024 й

1 000

6

Кармана тумани


Маҳмуд Мирзаев номидаги БУВИТИ

10,0


2

10.11.2024 й

1 000

7

Уйчи тумани


Маҳмуд Мирзаев номидаги БУВИТИ

400,0

0,3

2

15.09.2023 й

1 000

8

Ургут тумани


"FRESH FRUITS" фермер хўжалиги

35,2

6

15

01.12.2024 й

1 200

9

Олтинсой тумани


"Янги турмуш" фермер хўжалиги

5,0

0,5


01.05.2024 й

1 140

10

Паркент тумани


"Норчолтол" фермер хўжалиги

21,0

2

5

15.09.2024 й

7 000

11

Фарғона тумани


"Агросифат Логистик" МЧЖ

3,7

3


01.02.2024 й

2 000

12

Урганч тумани


"BENE FRUITS" МЧЖ

1,7

0,3

0,5

15.09.2023 й

5 000

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 августдаги

ПҚ-260-сон қарорига

3-ИЛОВА



2023-2026 йилларда

узумчилик ва виночилик саноатини

комплекс ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

Т/р


Тадбир номи

         

Амалга ошириш механизми

     

Ижро муддатлари

     

Масъуллар

       

1.

2023-2026 йилларда янги плантациялар яратиш орқали узумнинг техник (вино) навларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш.


1. Иқтисодий самарасиз, кам ҳосилли, яроқсиз узумзорларни аниқлаш мақсадида техник узум навларининг мавжуд майдонларини ҳар йили инвентаризация қилиш.


ҳар йили 20 январда


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


2. Инвентаризация натижасидан келиб чиқиб ҳудудларнинг иқлим ва тупроқ шароитини инобатга олиб, узумнинг техник навларини жойлаштириш режасини ишлаб чиқиш.


ҳар йили февраль

ойида


3. Очиқ электрон аукционда янги узум плантацияларини яратиш учун ерларни жойлаштириш.


2023-2025 йй.


4. Қайта ишлаш корхоналари учун зарур бўлган навлар асосида узумзорнинг техник навларини етказишни ташкил этиш.


2023-2025 йй.


5. Техник ресурслар ва кўчатларни етказиб беришда тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам бериш.


2023-2025 йй.


6. Узумзорни барпо этиш бўйича мониторингни ташкил этиш.


баҳор ва куз

ойларида


2.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тизимида истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимини жорий этиш.


1. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича тегишли ҳужжатларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказиш.


бир ой муддатда


Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигини тугатиш комиссияси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Ахборот тизимини жорий этиш чораларини кўриш.


2023 йил декабрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

  

3. Ахборот тизимини солиқ органларига ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот тизимига интеграция қилиш.


2024 йил январь

3.

Истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг ва назорат қилиш имкониятига эга геоахборот тизимини жорий этиш.


1. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича тегишли ҳужжатларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказиш.


бир ой муддатда


Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигини тугатиш комиссияси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Ахборот тизимини жорий этиш чораларини кўриш.


2023 йил декабрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

        

4.

Узум маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш.


1. Тадбиркорлик субъектларига узум плантацияларида агротехник тадбирларни ўтказиш, янги токзорларни барпо этиш ва бошқа хизматларни кўрсатиш.


Доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Республикада парваришланаётган узумнинг янги саноатбоп навларини экишни Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги тавсияси асосида амалга ошириш.


Доимий


3. Маҳаллий шароитда "in-vitro" лабораториясида кўчатларини етиштириш учун айланма маблағлар бўйича буюртмаларни қабул қилиш.


Тадбиркорлар

сўровига кўра


4. "Тайёр ҳолда топшириш" механизми асосида лойиҳаларни амалга ошириш.


2023-2025 йй.


5. Буюртма асосида харажатларни Жамғарма ҳисобидан молиялаштириш.


Буюртма келиб

тушган кундан бир

ой муддатда


6. Виночиликни ривожлантириш жамғармасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ғазначилик ҳисобварақларидаги барча қолдиқ маблағларни 2023 йил 1 январгача тадбиркорлик субъектлари ва тижорат банкларига берилган қарз (кредит) ҳисобидан қайтадиган маблағлар (ресурслар) билан биргаликда Агентликка ўтказиш.


Бир ҳафта муддатда


5.

Маҳаллий шароитда "in-vitro" лабораториясида кўчатларини етиштиришни молиявий-қўллаб қувватлаш.


1. Тадбиркорлик субъектлари томонидан лойиҳа пакетини шакллантириш.


2. Лойиҳа ҳужжатини молиялаштириш учун тижорат банкига тақдим этиш.


3. Лойиҳани молиялаштириш (айланма маблағларни тўлдириш учун 3 йил муддатга 5 миллиард сўмгача).


4. Импорт қилинадиган дунёга таниқли винобоп узум навларини "in-vitro" усулида етиштириш ва кўчатчилик хўжаликларида кўпайтириш.


5. Импорт қилинган вирусдан холи бўлган соғлом узум материалларини ҳимояланган жойларда экиш ва парваришлаш бўйича доимий мониторинг юритиш.


6. Чет элдан "in-vitro" лабораториясида тайёрланган материалларни ҳимояланган ҳолда (пробиркада) олиб келиш юзасидан расмийлаштириладиган ҳужжатларни соддалаштириш ва расмийлаштириш муддатларини қисқартириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Талаб ва ҳисоб-

китобларга асосан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тижорат банклари, тадбиркорлик субъектлари


6.

Виночилик корхоналарини захира мақсадлари учун айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Виночиликни ривожлантириш жамғармасига 4 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан 200 миллиард сўм бюджет ссудасини йиллик 10 фоиз ставкада ажратиш.


1. Ҳисоб-китобларни шакллантириш.


2023 йил сентябрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Ўрнатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.


2023 йил октябрь


3. Маблағларни ажратиш графигини тасдиқлаш ва маблағларни Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиш.


Ҳисоб-китобларга

асосан график

асосида


4. Маблағларни виночилик корхоналари коньяк дистиллятини ишлаб чиқариш учун вино заводларининг айланма маблағларини шакллантириш учун (йилига 100 миллиард сўм) ажратиш ва коньяк дистиллятини камида 3-5 йил сақлаш.


Келишувга кўра

график асосида

ажратиш


7.

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан узумнинг янги навларини синовдан ўтказиш, шунингдек, совуққа, касалликларга ва вирусга чидамли хорижий ва маҳаллий кўчатлар ишлаб чиқариш учун питомниклар ташкил этишга 3 млн АҚШ доллари ажратиш.


1. Узумнинг юқори ҳосилли, совуққа, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга, шўрга чидамли навларини танлаш ва етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича дастурни тасдиқлаш.


2023 йил октябрь


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Илмий-тадқиқот институтлари томонидан лойиҳаларни шакллантириш.


ҳар йили

февралгача


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан лойиҳалар бўйича хулоса бериш.


ҳар йили

мартгача


4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган лойиҳаларни молиялаштириш учун таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ариза бериш.


ҳар йили

апрелгача


5. Лойиҳаларни босқичма-босқич молиялаштириш.


Ариза берилган

кундан бир ой

давомида

молиялаштириш

билан


6. "In-vitro" лабораторияси шароитида яратилган кўчатлар-илдизпояларни маҳаллий шароитга мослаштириш учун замонавий иссиқхоналарни яратиш.



7. Техник узум кўчатларини сертификатлаш.


2023-2024 йй.


8. Экспортбоп узум навлари синовларини ўтказиш, истиқболли навларни саралаш ва амалиётга татбиқ қилиш мақсадида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан жалб этилган грант маблағлари ҳисобидан уч йилга тенг тақсимот қилган ҳолда грант маблағлари ажратилишини таъминлаш.


2023-2026 йй.

8.

Боғдорчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг узум кўчатчилиги тажриба хўжалигини ташкил этиш.


1. Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан Қизилтепа туманидан тажриба хўжалиги учун 200 га ер майдонини танлаш ва ажратиш.


2023 йил сентябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Боғдорчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти


2. Тажриба участкасини ташкил этиш харажатларини ҳисоб-китоб қилиш.


2023 йил октябрь


3. Лойиҳани молиялаштириш.


2023 йил давомида


4. Махсус ҳимоя зонасини ҳосил қилган ҳолда тажриба участкасини ишга тушириш .


2024 йил март


5. Тажриба хўжалигига Франция ва бошқа давлатларнинг техник узум навлари кўчатларини олиб келиш ва тажрибаларни ўтказишни бошлаш.


2024 йил апрель-

сентябрь


9.

Узумнинг маҳаллий ва четдан интродукция қилинган навлари коллекциясини барпо қилиш, кўпайтириш ва уларнинг кўчатчилик плантациясини ташкил этиш.


1. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан кўпайтирилган бир миллион дона узумнинг янги навлари кўчатларини экиш мавсумида республика ҳудудларида фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида жойлаштириш, экилишини таъминлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш.


2023 йил ноябрь


Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги


2. Узум селекциясида энг замонавий технологияларни, жумладан геном таҳлили, молекуляр селекцияси, ген муҳандислиги, ҳужайра технологияларини ҳамкорликда ривожлантириш ва янги авлод навларини етиштириш ҳамда виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқишда илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этиш.


Экиш мавсумида

10.

Маҳаллий вино хомашёсини сифатли сақлаш ва қайта ишлашни халқаро стандарт талабларига мослаштириш мақсадида вино маҳсулотлари учун эман бочкалари ва пўлат цистерналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш.


1. Инвестиция лойиҳаларининг манзиллар рўйхатини шакллантириш.


2023 йил сентябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Хомашё (эман дарахти ва пўлат материаллари) билан таъминлашда вино маҳсулотлари ишлаб чиқарувқи корхоналарга ёрдам бериш.


2023-2024 йй.


3. Лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш ва ишга тушириш.


Тармоқ жадвалига

асосан

11.

Малакали виночилик мутахассисларини тайёрлаш тизимини яратиш.

1. Жомбой тумани агротехнология коллежи негизида хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда қисқа муддатли ўқув дастурларини яратиш.


2023 йил сентябрь


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Икки томонлама таълим тизимини жорий этиш. Бунда, Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент кимё-технология институтида узумчилик ва виночилик йўналиши бўйича "дуал таълим" тизимини жорий этиш.


2023-2024 ўқув

йилларида


3. Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент кимё-технология институтида узумчилик ва виночилик йўналиши бўйича 3 ва 4-босқич талабалари ҳамда анъанавий равишда узумчилик ва виночилик билан шуғулланадиган ишлаб чиқарувчи корхона мутахассисларини хорижий мамлакатларга олий таълим муассасалари бюджетдан ташқари ҳамда узумчилик ва виночилик билан шуғулланадиган корхоналар маблағлари ҳисобидан амалиёт ўташга юбориш.


2023-2025 ўқув

йилларида


4. Мазкур таълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб мутахассис ва талабаларни камида битта хорижий тилга (француз, итальян) тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурини қабул қилиш.


2023 йил август-

сентябрь


5. Франция, Грузия ва бошқа мамлакатлар ўқитувчилари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда университетларда узумчилик ва виночилик бўйича магистратура мутахассислигини очиш.


2023-2026 ўқув

йилларида


6. Олий таълим муассасалари ва техникумларда узумчилик ва виночилик йўналишидаги мутахассисларни тайёрлаш учун Франция, Грузия ва бошқа мамлакатлардан хорижий ўқитувчилар ва мутахассисларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига жалб қилиш чораларини кўриш.


2023-2026 ўқув

йилларида


7. Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмасини шакллантиришда Тошкент давлат аграр университетида "Узумчилик ва виночилик" магистратура мутахассислиги бўйича давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини белгилаш.


2023-2026 ўқув

йилларида


12.

Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, ихтисослашган ҳудудларда гастроэнотуризмни ривожлантириш.


1. Юқори сифатли ўзбек миллий вино брендларини туроператорлар орасида кенг тарғиб қилиш ва янги туризм йўналишларига киритиш чораларини кўриш.


2023 йил давомида


Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси


2. Тегишли инфратузилмага эга ҳудудларда энотуризм йўналиши бўйича фаолият олиб борадиган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш.


2023 йил сентябрь


3. Ҳудудларда энотуризм йўналиши бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда умумий овқатланиш шохобчаларини (вино татиб кўриш билан) ташкил этиш бўйича фаолиятни йўлга қўйиш.


2023-2024 йиллар


4. Узумчилик ва виночилик музейларини ертўлаларда ташкил қилиш ва уларни соҳа корхоналаридаги мавжуд узумчилик ва виночиликка тегишли қадимий асбоб-анжомлар, ускуналар билан тўлдириш.


2023 йил декабрь


5. Оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини олиб бориш.


Доимий


13.

Самарқанд ва Паркент туманларида кичик саноатбоп узум плантациясига эга тадбиркорлик субъектларида камида 2 та "HoReCa" (меҳмонхона-ресторан-кафе) тизимини жорий этиш.


1. Кичик саноатбоп узум плантациясига эга тадбиркорлик субъектларини аниқлаш.


2023 йил август


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ташаббускорлар


2. Тадбиркорлик субъектлари билан бирга лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш.


2023 йил сентябрь


3. "HoReCa" тизимини жорий қилишга хорижий мутахассисларни жалб этиш.


2023 йил октябрь


4. "HoReCa" тизимини ташкил этиш бўйича лойиҳа ҳужжатини Агентликка тақдим этиш.


2023 йил ноябрь


5. Жамғарма ҳисобидан лойиҳани молиялаштириш чорасини кўриш.


2023 йил декабрь


6. Лойиҳани ишга тушириш.


2024 йил декабрь


14.

"VINE Uzbekistan" бренди остида Россия, Хитой ва Қозоғистонда вино маҳсулотлари экспортини ривожлантириш.


1. Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш учун потенциал ташқи бозорларда чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.


2023 йил декабрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


2. Қозоғистон, Хитой ва бошқа мамлакатларда миллий вино савдо уйларини очиш.


2023-2024 йй.


3. Халқаро кўргазма ва ярмаркаларда соҳа корхоналари иштирокини таъминлаш.


ҳар йили


4. Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Жанубий Корея Республикаси ва бошқа импортёр давлатлар билан музокараларни олиб бориш.


2023-2024 йй.


5. Экспорт қилинадиган узум ва виночилик маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви жараёнларининг қулай ва тезлаштирилган тартибини жорий этиш.


2023 йил декабрь


15.

2023-2024 йилларда виночилик маҳсулотлари экспортида фойдаланиладиган 20 та янги замонавий вагон-цистерналарни сотиб олиш ва мавжудларини модернизация қилиш чораларини кўриш.


1. 20 та янги замонавий вагон-цистерналарни сотиб олиш бўйича лойиҳа ҳужжатини тайёрлаш.

2023 йил сентябрь


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Вагон-цистерналарни сотиб олишга тендер савдоларини ўтказиш.


2023-2024 йил

август-октябрь


3. Мавжуд вагон-цистерналарни таъмирлашнинг лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш.


2023-2024 йил

август ойлари


4. Лойиҳани молиялаштириш.


Белгиланган

муддатда


5. Экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида виночилик маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари билан махсус цистерна-вагонларни талабга кўра ижарага беришда, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри онлайн шартнома тузиш чораларини ташкил этиш.


Белгиланган

муддатда


16.

Узумчилик соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. Илғор хорижий мамлакатлар, жумладан, Россия Федерацияси, Чили, Туркия, Италия ва бошқа мамлакатларнинг илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


2. Халқаро вино фестивалини ўтказиши, жумладан 2023 йил сентябрь ойида Тошкент вилояти Паркент туманида илк фестивални ўтказиш.


ҳар йили октябрга

қадар


3. "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркасида республикада ишлаб чиқарилган виночилик маҳсулотлари стендини ташкил қилиш.


белгиланган

муддатда


4. Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари кўмагида халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида республикада ишлаб чиқарилган виночилик маҳсулотлари намойишини ташкил қилиш.


белгиланган

муддатда

17.

Кам қувватли ва табиий вино ичимликларига жамоатчиликнинг қизиқишини ошириш.


1. Ичимликларни тарғиб қилиш дастурини ишлаб чиқиш.


2023 йил сентябрь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. Дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил октябрь


18.

"Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси" доирасидаги жами 8 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги фаолиятини ривожлантиришга йўналтирсин.


1. Техник иқтисодий асосга ўзгартириш киритиш.

Бунда, маблағлар саноатбоп, хўраки, кишмишбоп узум навларининг илмий асосда оналик боғлари ва плантацияларини яратишга, ўсимликлар скринингини амалга оширишга, лабораторияларни ташкил этиш, қуриш ва жиҳозлашга ҳамда сертификациялаш тизимини жорий этишга, ҳудудларда мобил лабораторияларни жорий этишга, автохтон ва интродукцияланган узум навларини коллекциялашга, хорижий ва маҳаллий ярмарка, фестивалларни ўтказиш ва қатнашишга, соҳага халқаро стандарт талабларини жорий этишга, мутахассис ходимларни хорижда малакасини ошириш ҳамда халқаро ва маҳаллий эксперт, консультант ва компанияларни жалб этишга, "in-vitro" лабораторияларини ташкил этишга ва бошқа тадбирларни ўтказишга йўналтириш.


2023 йил сентябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Лойиҳа ТИА сини Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказига тақдим этиш.


2023 йил сентябрь


3. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш.


2023 йил октябрь-

ноябрь


4. Лойиҳа бўйича тендер савдоларини ўтказиш ва молиялаштиришни бошлаш.


2023-2026 йил

давомида


19.

Ток плантацияларининг реестри ва ташаббускорларга узум етиштириш учун қулай бўлган ерлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқ электрон базасини яратиш.


1. Ток плантацияларини инвентаризация қилиш ва реестрни шакллантириш.


2023 йил сентябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Узум етиштириш учун қулай бўлган ерлар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқ базасини шакллантириш.


2023 йил ноябрь


         

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 августдаги

ПҚ-260-сон қарорига

4-ИЛОВА



Республикада узумчиликни ривожлантириш Кенгаши

ТАРКИБИ

       

1. Ш.М. Ғаниев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Кенгаш раиси


2. Ж.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


3. А.Б. Воитов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


4. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


5. А.Р. Каримов

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


6. Н.Н. Сайдуллаев

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


7. Х.М. Каримов

-

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори


8. А.А. Муратов

-

"Қишлоққурилишбанк" АТБ бошқарув раиси


9. К.Т. Абдуллоев

-

"SAG AGRO" МЧЖ in-vitro лабораторияси таъсисчиси


10. И.Ҳ. Бойматов

-

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани "Хайрулло Бойматов" узумчилик фермер хўжалиги раҳбари


11. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари


12. Лавозими бўйича

-

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг масъул бошқармаси бошлиғи, Кенгаш ишчи органи

          

Изоҳ:

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Кенгаш ишчи органи овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 августдаги

ПҚ-260-сон қарорига

5-ИЛОВА



Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга

солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш

агентлигининг вазифа ва функциялари

ўтказилаётган вазирлик ва идоралар


1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига:

узумчилик ва виночилик соҳасида давлат сиёсатини юритиш ҳамда соҳани ривожлантиришга йўналтирилган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

"учлик тизим", яъни саноатбоп янги узум навлари, плантацияларни кенгайтириш ҳамда виночиликни ривожлантиришга, шунингдек, замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш ва комплекс модернизациялашга кўмаклашиш;

хорижий ва маҳаллий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва тармоқ етакчи ишлаб чиқарувчилари вакиллари билан ҳамкорлик қилиш орқали виночилик соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш;

ўзбек виноларининг миллий брендини яратиш ва уни жаҳон бозорларида кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;

узум, мева ва резаворлардан тайёрланган маҳсулотлар сифатини аниқлаш юзасидан тегишли ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиш;

маҳаллий вино тайёрловчиларнинг халқаро миқёсда рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, соҳага инвестицияларни жалб этишда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш;

виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги нормативлар ва технологик нормаларни жорий этишда кўмаклашиш;

ҳар чоракда маҳсулотлар сифатини таҳлил қилиш мақсадида виночилик маҳсулотлари дегустациясини ташкил қилиш;

виночилик соҳасида инновацион лойиҳаларни жорий этишда кўмаклашиш.


2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилишда давлат сиёсатини юритиш, шунингдек, соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосига доир фаолиятни лицензиялаш.


3. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга риоя этилиши ҳамда сақланиш сифатини, шу жумладан, уларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналар томонидан лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларининг мониторингини замонавий ахборот тизимларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш орқали олиб бориш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларни жорий этиш ва уларга риоя этилишига кўмаклашиш.

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 августдаги

ПҚ-260-сон қарорига

6-ИЛОВА



Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь

ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш

фаолиятини лицензиялаш комиссияси

ТАРКИБИ

          

1. Ж.А. Ходжаев

-

Бош вазир ўринбосари, Комиссия раиси


2. Л.Ш. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Комиссия раисининг ўринбосари


3. Х.Ф. Тешабаев

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари


4. У.М. Мамадаминов

-

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари


5. Д.Ш. Султанов

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


6. Ш.Д. Кудбиев

-

Солиқ қўмитаси раиси


7. Лавозими бўйича

-

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг масъул бошқармаси бошлиғи, Комиссия ишчи органи

          

Изоҳ:

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Комиссия ишчи органи овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.

           

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 августдаги

ПҚ-260-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

      

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги "Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5200-сон қарорининг 2 ва 14-бандлари ҳамда 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 ноябрдаги "Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-10-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги корхоналарга тегишли 20 та уруғлик дон тайёрлаш цехларини ушбу корхоналарнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарздорлигини (улар бўйича ҳисобланган пенялар, шунингдек, объектни ўтказиш натижасида юзага келадиган солиқларни ҳам инобатга олган ҳолда) объектнинг баҳоланган қиймати миқдорига камайтириш ҳисобига Уруғчиликни ривожлантириш марказига текинга бериш ва тўлиқ модернизация қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4803-сон қарорига 1, 2 ва 2а-иловаларнинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 августдаги

ПҚ-4803-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ

хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси

техник-иқтисодий асосларининг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги


Жами*


Шу жумладан:

     

ХТУ**

имтиёзли

кредити

    

ХТУ

кредити


ХТТБ***

қарзи


Ўзбекистон

Республикаси

улуши

      

Ташаббус-

корлар

        

1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ долл. экв.

659 334

219 000

100 000

181 000

124 334

35 000

2

Жами капитал қўйилмалар суммаси


минг АҚШ долл. экв.

584 439

219 000

100 000

181 000

49 439

35 000


шу жумладан:









2.1.

Маҳсулот ва хизматлар


минг АҚШ долл. экв.


299 298

219 000

80 298




2.2.

Иштирок этувчи молия ташкилотлари кредит линиялари


минг АҚШ долл. экв.


235 000


19 453

180 547


35 000

2.3.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар


минг АҚШ долл. экв.


50 141


250

452

49 439


3

Солиқ ва божхона имтиёзлари


минг АҚШ долл. экв.


74 895




74 895


4

Янги қишлоқ хўжалик технологияларни жорий этиладиган ер майдони



12 минг та фермер хўжаликлари жами 35 минг гектар майдонда, шу жумладан:

интенсив боғлар - 5 минг гектар, иссиқхоналар - 100 гектар

  

5

Қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини такомиллаштириш



40 минг тонна қувватга эга музлаткичли омборхоналар, 60 минг тонна

мева-сабзавотларни қайта ишлаш, ҳудудларда агрологисти

комплексларни барпо этиш

        

6

Иқтисодий ички фойда меъёри



26,3%

7

Янги иш ўринлари



16 минг та

8

Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш



Янги тадқиқот ва ишланмалар 50 фоизга ортади,

10 минг гектарда агротехнологик хариталари янгиланади


           

*) Якуний нарх кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (иш ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижалари асосида белгиланади.


**) ХТУ - Халқаро тараққиёт уюшмаси.


***) ХТТБ - Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки.



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 августдаги

ПҚ-4803-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ

хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси

бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки

ва Халқаро тараққиёт уюшмаси

маблағларидан фойдаланиш

СХЕМАСИ

         

минг АҚШ доллар

Компонентлар номи


Жами


ХТТБ қарзи

суммаси


ХТУ кредити

суммаси


ХТУ

имтиёзли

кредити

суммаси

       

Қарзнинг қайтарилиши:

        

Давлат бюджетидан

     

Лойиҳа иштирокчилари

томонидан

      

1 - компонент: "Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш дастурларини қўллаб қувватлаш"


164 298

0

15 298

149 000

84 000

51%

80 298

49%

шу жумладан:










1.1. Амалий тадқиқотлар ва ишланмалар


68 248

0

0

68 248

54 250

79%

13 998

21%

1.2. Уруғ ва кўчат етиштириш


37 000

0

15 298

21 702

7 700

21%

29 300

79%

1.3. Табиий ресурсларни бошқаришни яхшилаш


14 050

0

0

14 050

12 050

86%

2 000

14%

1.4. Технологияларни жорий этишда фермерларни қўллаб-қувватлаш


45 000

0

0

45 000

10 000

22%

35 000

78%

2-компонент: "Мева-сабзавотчилик тармоғида қиймат занжирига инвестицияларни қўллаб-қувватлаш"


200 000

180 548

19 452

0

0

0%

200 000

100%

шу жумладан:










2.1. Мева-сабзавотчилик тармоғида фермерлар кооперативлари ва кооперациялари учун кредит


50 000

30 548

19 452

0

0

0%

50 000

100%

2.2. Самарали ҳамкорлик учун кредит


150 000

150 000

0

0

0

0%

150 000

100%

3 - компонент:

"Савдо ва маркетингга кўмаклашиш"


126 000

0

65 000

61 000

31 000

25%

95 000

75%

шу жумладан:










3.1. Агрологистика марказларини қуриш


95 000

0

65 000

30 000

0

0%

95 000

100%

3.2. Ўсимликлар ҳимоясини ва карантинини кучайтириш


5 000

0

0

5 000

5 000

100%

0

0%

3.3. Бозор ахборот тизимини такомиллаштириш.


26 000

0

0

26 000

26 000

100%

0

0%

4-компонент: "Лойиҳани бошқариш"


9 000

0

0

9 000

9 000

100%

0

0

Қарз бўйича бир марталик тўлов комиссияси


702

452

250

0

0

     

0%

528

   

75%

174

   

25%

0

    

0%

ЖАМИ


500 000

181 000

100 000

219 000

124 174

25%

375 826

75%

       

         

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 августдаги

ПҚ-4803-сон қарорига

2а-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш"

лойиҳасини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

          

Т/р

   

Чора-тадбир номи

   

Кредит

суммаси

(минг

долл.)

    

Амалга ошириш механизми

    

Амалга ошириш

муддати

    

Масъул ижрочилар

      

       

I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ВА

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТЛАРИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯСИ

(Масъуллар: қишлоқ хўжалиги вазири - А.Воитов,

инвестициялар, саноат ва савдо вазири - Л.Қудратов)

        

       

1.1. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий тадқиқот

институтлари фаолиятини тубдан ислоҳ этиш

       

1.

Жаҳон стандартларига кўра етакчи давлатларнинг илмий марказлари ва институтлари андозасида миллий қишлоқ хўжалиги манфаатларига асосланган Қишлоқ хўжалиги ИТИларини мувофиқлаштириш марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш.

Бунда, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги қуйидаги илмий-тадқиқот муассасаларини Марказга жойлаштириш:


1. Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти;


2. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти;


3. Шоличилик илмий тадқиқот институти;


4. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти;


5. Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти;


6. Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти;


7. Қишлоқ хўжалиги механизациялаш илмий-тадқиқот институти;


8. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти озиқ-овқат таъминоти соҳаси илмий-тадқиқот институти;


9. Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти;


10. Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти;


11. Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий тадқиқот институти;


12. Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси.


Юқоридаги илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва ер майдонлари тегишлилиги бўйича мазкур илмий-тадқиқот институтларининг тажриба ва ишлаб чиқариш базасига айлантирилади.

Биотехнология, интенсив мева-сабзавотчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, сув тежовчи технологиялар, агромаркетинг бўйича Марказнинг бўлимларини ташкил этиш.

Шунингдек, Марказда қуйидагилар ташкил этилиши бўйича чора-тадбирлар кўриш:


1. Қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш имкониятига эга бўлган замонавий юқори технологияли лаборатория;


2. Йўналишлар бўйича демонстрация майдончалари (ёпиқ ва очиқ усулда);


3. Хорижий ва маҳаллий ўсимликлар флораси миллий генбанки;


4. Horticulture маркази;


5. Стратегик таҳлил маркази.


50 000

1. Хорижий консультантлар, экспертлар ва компанияларни жалб этган ҳолда Марказни ташкил этиш чораларини кўриш. Бунда:

Марказни ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

бинонинг макети, дизайни ва лойиҳалаш ишларини амалга ошириш;

зарурий инфратузилма, хусусан газ, электр энергияси, сув билан таъминлаш ҳамда интернет учун оптик линияли алоқа каналларига уланиш;

қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш ва қурилиш ишларини режалаштириш.


2. Лаборатория жиҳозлари ва ускуналар учун техник талабномаларни ишлаб чиқиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш.


3. Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг "Қишлоқ хўжалиги билим ва инновацияларни ўз ичига олган агрохизматлар миллий маркази" ҳамда Марказда ўқув ишлаб чиқариш амалиётларини ўтишларини ташкил этиш.


4. Марказга хорижий, жумладан Хитой, Исроил, Туркия, Германия, Голландия, Умон султонлиги, Жанубий Корея, Япония, АҚШ каби давлатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари мутахассисларини жалб этиш.


5. Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги хорижий етакчи олий ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда мегалойиҳаларни олиб боришни ташкил этиш.


6. Марказ ҳудудида хорижий давлатларнинг етакчи илмий ва инновацион марказларининг бўлинмаларини ташкил этиш.

2023 йил

февраль-март














2023 йил

октябрдан

бошлаб доимий

равишда









2024 йил

мартдан бошлаб

доимий

равишда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Шукуров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


        

1.2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги 4 та марказ ва

агросаноат мажмуига кирувчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш

         

2.

Республика уруғчиликни ривожлантириш маркази, "Қишлоқ хўжалигида стандартлаштириш маркази" ДУК, Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ва агросаноат мажмуига кирувчи бошқа ихтисослашган ташкилотларнинг ("Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК, "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази" МЧЖ, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси) фаолиятини модернизация қилиш.


20 000

1. Ҳар бир тизим ташкилотлари фаолиятини батафсил ўрганиб чиқиб, уларни модернизация қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.


2. Мазкур тизим ташкилотларининг фаолияти алоқадорлигига кўра ИТИлар билан узвий боғлиқ ҳолда фаолиятини қайта кўриб чиқиш.


3. Тизим ташкилотларининг фаолиятини "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қамраб олган агрохизматлар маркази" орқали амалга ошириш чораларини кўриш.


2023 йил

март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Шукуров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

      

1.3. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни

ўз ичига олган Республика агрохизматлар миллий маркази

ва ҳудудий агрохизматлар марказини ташкил этиш

       

3.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агроинновация" ДУК ҳамда Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги "Ғўза уруғчилиги" маркази негизида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалиги билим ва инновацияларни ўз ичига олган агрохизматлар кўрсатиш бўйича "Агрохизматлар миллий маркази"ни ташкил этиш.

Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш:

қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар тизими стратегиясини амалга ошириш;

ҳудудий агрохизматлар марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ўртасида интеграцияни таъминлаш;

янги илмий ва инновацион ютуқларни тарқатиш;

ягона миллий тармоқ ва маълумотлар базасини шакллантириш;

соҳага замонавий билимларга эга мутахассисларни жалб қилиш ва даврий равишда уларнинг малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш;

ҳудудий агрохизмат марказларининг ўзаро узвий алоқаларини ривожлантириш;

халқаро сифат стандартларини ҳудудий агрохизмат марказларида жорий қилиш.


11 500

1. Хорижий экспертларни жалб этган ҳолда "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини қамраб олган агрохизматлар миллий маркази" стратегиясини ишлаб чиқиш.


2023 йил

октябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


2. Қишлоқ хўжалиги билим ва инновацияларни ўз ичига олган агрохизматлар тизими миллий ресурс марказини модернизация қилиш.


2024 йил

май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Шукуров), манфаатдор вазирлик ва идоралар


4.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда агрохизматлар марказларини ташкил этиш, хусусий бизнес ва илмий-тадқиқот муассасаларини жалб этган ҳолда демонстрация майдонларини, замонавий лаборатория, IT технология, зарурий иншоот ва инфратузилмаларни яратиш ҳамда "экстеншн" фаолиятни йўлга қўйиш.

Агрохизматлар марказларида селекция, уруғчилик, фитосанитария, тупроқ, сув таҳлили ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш, ин-витро, IT бўйича стационар ва кўчма лабораторияларни қамраб олган идоралараро ҳудудий юқори технологияли лабораторияни ташкил этиш.

Илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда агросаноат мажмуига кирувчи ташкилотларнинг фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси, ҳамда вилоятлардаги агрохизматлар марказлари орқали самарали ташкил этиш, зарур инфратузилма ва технологиялар билан таъминлаш, хусусан илмий тадқиқот институтлари станциялари фаолиятини такомиллаштириш.

Шунингдек, 6 та ихтисослашган ташкилотлар:


1. Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;


2. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;


3. "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат корхонаси;


4. Вилоят агрокимёвий таҳлил марказлари;


5. "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК;


6. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ҳудудий бошқармаларининг сифатли агрохизматларни кўрсатиш ишларини такомиллаштириш ва янги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардаги агрохизматлар марказлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда фаолиятини йўлга қўйиш, зарурий техника ва технологиялар билан таъминлаш.


Агрохизматлар марказлари томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш. Бунда Агросаноат мажмуидаги вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари ҳамда тижорат банкларини марказга жойлаштириш.

39 000

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари таклифлари асосида ҳудудий агрохизматлар марказларини жойлаштириш учун мавжуд коллеж (техникум) биноларини аниқлаш ва ажратиш чораларини кўриш. Бунда:


Бинонинг макети, дизайни ва лойиҳалаш ишларини амалга ошириш;


оптик линияли алоқа каналларига уланишни таъминлаш;


Агрохизматлар марказларини газ, электр энергияси ва сув билан таъминлаш чораларини кўриш;


таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш ва таъмирлаш ишларини бошлаш.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари томонидан агрохизмат марказларида хизмат турларини кенгайтириш мақсадида хусусий бизнес вакилларини жалб этиш.


3. Лаборатория жиҳозлари ва ускуналар учун техник талабномаларни ишлаб чиқиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш.


4. Зарурий жиҳозларни (автомашина, компьютер, офис жиҳозлари ва бошқалар) сотиб олиш ва ўрнатиш ишларини амалга ошириш.


5. Агрохизматлар марказлари томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари реестри ва прейскурантларни шакллантириш.


6. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларга механизация хизматларини ташкил этиш мақсадида марказнинг техника паркини ташкил этиш.


7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини янада ривожлантириш мақсадида "даладан истеъмолгача" тамойили асосида халқаро стандартларни кенг жорий этилишида кўмаклашиш.


8. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга он-лайн ва call centre орқали агрохизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тавсияларини ўзида қамраб олган мобиль платформаларни яратиш.


9. Етакчи хорижий давлатлар билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиш ва ривожланиш ҳолатлари, зараркунанда ва касалликлар билан зарарланиши, озуқа элементларига талабини сунъий йўлдошларнинг (Sentinel, Аист ва бош.) спектр таҳлиллари хизматларини йўлга қўйиш.


10. Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва янги ер майдонларини ўзлаштиришни таҳлил қилиш бўйича ягона платформасини шакллантириш ҳамда сунъий интеллект (Artificial Intelligence) тизимини жорий этиш.


11. Қишлоқ хўжалиги соҳасида учувчисиз учиш воситалари ёрдамида хизмат кўрсатиш тизимини агрохизмат марказлари орқали йўлга қўйиш.


2023 йил

июнь












2024 йил

март



2024 йил

июнь









2024 йил

июль



2024 йил

август













2024 йил

сентябрь





2024 йил

октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Шукуров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

5.

Агрохизматлар марказлари учун етук кадрларни тайёрлаш, уларни доимий малакасини ошириш орқали кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.


6 500

1. Соҳадаги олий таълим муассасалари талабаларининг Агрохизмат марказларида амалиёт ўташларини ташкил этиш.


2. Агрохизмат марказларига янги хизмат турларини кенг жорий этиш мақсадида хорижий мутахассисларни жалб этиш.


3. Агрохизматлар марказларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг хорижий мамлакатларда малакасини мунтазам равишда оширишини таъминлаш.


4. Агрохизматлар марказларида фаолият олиб бораётган ва жалб этилган ходимларни баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва KPI тизимини кенг жорий этиш.


5. Агрохизматлар кўрсатиш сифатини ошириш бўйича хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ўқув ва амалий семинар ҳамда тренингларни ташкил этиш ҳамда Training of Trainers (TOT) дастурларини йўлга қўйиш.


6. Хусусий бизнес вакилларини кенг жалб этган ҳолда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ва илмий-тадқиқот муассасалари олимларининг илмий ва инновацион ишланмаларини жорий этиш ҳамда тижоратлаштиришни агрохизмат марказлари орқали амалга ошириш.


2024 йил

январдан

бошлаб


Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Шукуров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


6.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини ривожлантириш, Элита уруғчилик хўжаликларини тубдан ислоҳ қилиш.


13 000

1. "Уруғчиликни ривожлантириш маркази"нинг вилоят тузилмаларини шакллантириш ва модернизациялаш ҳамда янги тузилмалар тасарруфида ҳудудларга зарур бўлган уруғлик материалларини сақлаш бўйича замонавий омборхона ташкил этиш.


2. "Элита уруғчилик хўжалиги" МЧЖларни уруғларни саралаш, калибровка қилиш, дорилаш, қадоқлаш, сақлаш бўйича инфратузилмаларини ривожлантириш ҳамда моддий-техника салоҳиятини кучайтириш.


2023 йил январь-

декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Шукуров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


         

II. КРЕДИТ ЛИНИЯ

(Масъуллар: Марказий банк раиси ўринбосари - А. Камалов,

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари - Н.Холмуродов)

          

7.

2.1. Субкомпонент.

Мева-сабзавотчилик тармоғида фермерлар кооперациялари учун кредит.


2.2. Субкомпонент.

Самарали ҳамкорлик ва кластерлар учун кредит.

Кредит линияси фақат мева-сабзавотчилик тармоғидаги кооперациялар ва самарали ҳамкорлик, шунингдек, кластерларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бўлиб, маблағлар тўлиқ (100 фоиз) қуйидаги йўналишлар учун ажратилади:


1. Интенсив боғ ва токзорлар яратиш;


2. Маҳсулотни қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, ташиш;


3. Энергия тежайдиган суғориш тизимларини, замонавий иссиқхоналардан ташқари очиқ майдонларда сув тежовчи, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш.


200 000

1. Мева-сабзавотчилик тармоғидаги кооперациялар ва кластерлар орасидан ташаббускорларни аниқлаш.


2. Жаҳон банки талабларига жавоб берадиган ҳамда иқтисодий самарадорлиги асосланган энг мақбул лойиҳаларни танлаб олиш.


3. Лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур ер майдонларини белгилаб, ажратиш.


4. Жаҳон банки талабларига асосан ташаббускорларнинг суб-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;


5. Тижорат банклари томонидан маъқулланган суб-лойиҳалар ҳужжатларини Агросаноат агентлигига тақдим этиш.


6. Жаҳон банки талабларига асосан суб-лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва молиялаштириш.


7. Лойиҳаларни амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш.


2023 йил

февралдан

бошлаб

доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Хайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (Шукуров)


         

III. ЯНГИ ИНТЕНСИВ БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРНИ БАРПО ЭТИШ

(Масъуллар: Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. Хаитов,

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари - Н.Холмуродов)

     

8.

Янги механизм асосида интенсив боғ ва токзорларни қуриш ҳамда аҳоли учун қўшимча иқтисодий имкониятларни яратиш (Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида).


15 000

1. Ер майдонларни аниқлаш ва ажратиш.


2. Туманларда ташаббускор фермер хўжаликлари ва тадбиркорларнинг дастлабки рўйхатини шакллантириш.


2023 йил

март-апрель


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Мамадаминов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (Шукуров), Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Каримов), "Агросервис оператор" ДУК (Шукуров)


3. Халқаро консультантларни жалб этган ҳолда экин майдони ва турини танлаш ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

май-июнь


4. Ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида пудратчи ташкилотларни жалб қилиш учун тендер эълон қилиш.


2023 йил

июль


5. Интенсив боғ ва токзор барпо этиш учун пудратчи ташкилотлар билан шартнома имзолаш.


2023 йил

сентябрь


6. Лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш ва инвестициявий шартнома имзолаш.


2023 йил

октябрь


7. Интенсив боғларни барпо этишни бошлаш.


2023 йил

октябрь-

ноябрь


    

IV. АГРОЛОГИСТИКА КОМПЛЕКСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(Масъуллар: иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари - И.Норқулов,

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари - Н.Холмуродов)

          

9.

Ҳудудларда кичик агрологистика марказларини ташкил этиш (Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида).


115 000

1. Ер майдонларини аниқлаш ва ажратиш.


2023 йил

февраль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Мамадаминов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (Шукуров), Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Каримов), "Агросервис оператор" ДУК (Шукуров)


2. Барпо этиладиган агрологистика комплекслари ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун халқаро консультантларни жалб этиш.


2023 йил

март-апрель

3. Агрологистика комплексларини қуриш ва замонавий техника-технологиялар билан таъминлаш бўйича техник иқтисодий асос (ТИА) ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

май


4. Қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш ҳамда ихтисослаштирилган асбоб-ускуналарни ўрнатиш бўйича пудратчини аниқлаш ва шартнома имзолаш, молиялаштиришни очиш.


2023 йил

июнь-август


5. Агрологистика комплекслари қурилиш ишларини амалга ошириш.


2023 йил

сентябрь-

декабрь


         

V. БОЗОР АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

(Масъуллар: Рақамли технологиялар вазирлиги - Ж. Махсудов,

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари - Н.Холмуродов)

         

10.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бозор ахборот тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, лекин чекланмаган холда:

- ер ресурсларини бошқаришда замонавий технологиялардан фойдаланиш учун агро-интеграциялашган тизимларни яратиш;

- cув ресурсларини бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш;

- ер ресурсларини мониторинг қилиш мақсадида замонавий учувчисиз учиш қурилмалари (дрон), офис жиҳозлари (компьютер, автомашина, махсус кийим ва бошқалар) ва ускуналарни етказиб бериш.


20 000

1. Ер ва сув ресурсларини бошқаришнинг интеграциялашган ва ахборот тизимларини ривожлантиришга мақсадида хорижий ва маҳаллий экспертлар ва IT консалтинг компанияларини жалб қилиш.


2023 йил

февраль-март


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Юлдашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (Шукуров), "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" ДУК (Алимов

)

2. "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" ДУК базасини модернизация қилиш.


2023 йил

апрель-май


3. Ускуналар ва учувчисиз учиш қурилмалари етказиб бериш бўйича етказиб берувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш.


2023 йил

сентябрь-

октябрь


11.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда таркибига кирувчи ташкилотлар, функционал тизимлар ва бўлимларнинг иш фаолиятини такомиллаштириш, бунда:

- вазирликни трансформация ва модернизация қилиш;

- вазирлик ва тизим ташкилотлари мутахассисларини хорижий ва маҳаллий консультантларни жалб қилган ҳолда малака ва кўникмаларини ошириш;

- вазирликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

- вазирлик фаолиятини рақамлаштириш ва IT тизимларини татбиқ этиш.


6 000

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таркибий бўлинмалари фаолиятини трансформация ва модернизация қилиш ва такомиллаштириш, шунингдек, турли соҳаларга илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида маҳаллий ва хорижий маслаҳатчилар, консалтинг компанияларини жалб қилиш.


2. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таркибий бўлинмалари ходимларининг салоҳиятини ошириш мақсадида турли тренинглар, семинарлар, ўқув курслари ўтказиш, шунингдек, халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида ривожланган мамлакатларда малака ва кўникмаларини ошириш.


3. Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда кенг ёритиб бориш.


2022 йил

январь ойидан

бошлаб доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Воитов), Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (Шукуров)


         

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ф-26-сон фармойишига 1-илованинг изоҳ қисмидаги иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"**"Ўздонмаҳсулот" АК белгиланган тартибда тугатилгунга қадар бошқа бинога кўчирилади. Бунда, бино-иншоотлар уларнинг баҳоланган қийматига жамиятнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарздорлигини камайтириш ҳисобига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текинга ўтказилади".

          

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 август













































































Время: 0.0324
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск