ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2023 й. 337-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2023 й.

N 337




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДАГИ БЎШ ТУРГАН,

ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ҲАМДА САМАРАСИЗ

ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН ОБЪЕКТЛАР ВА ЕР

УЧАСТКАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ,

УЛАР НЕГИЗИДА ТУРИЗМ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2020 ЙИЛ

17 СЕНТЯБРДАГИ 560-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, академия ходимлари, талабалари ва тингловчиларига амалий машғулотлар ўтказиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига тегишли бўлган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Чимбойлиқ" МФИ ҳудудида жойлашган оромгоҳ замонавий туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш шарти билан "E-ijro auksion" электрон савдо майдончаси орқали сотиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилганлиги;

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ходимлари, талабалари ва тингловчиларига амалий машғулотлар ўтказиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш зарурати мавжудлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорига 1-илованинг 14-позицияси чиқариб ташлансин.


3. Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Чимбойлиқ" МФЙ ҳудудида жойлашган оромгоҳ Ўзбекистон халқаро ислом академиясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 5 август













































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск